Vosifi Boxtariy. Uch g’azal (Asliyat va tarjimada) Ustoz Vosif Boxtariy kuni-kecha olamdan o‘tdilar. Joylari jannatdan bo‘lsin.

Ashampoo_Snap_2016.12.06_22h06m52s_004_.png   Бугунги кунда Восифи Бохтарий нафақат забардаст шоир, шунингдек, форсий-дарий адабиёти ва тарихи илми бўйича тенгсиз олим ҳамдир. Унинг Фирдавсий, Жалолиддин Румий ва Гургонийнинг “Вис ва Ромин” – и ҳақида ёзганлари муҳим илмий аҳамиятга эга. Шоир ғазал ёзишда ажойиб форс шоири Маликушшуаро Баҳор ва янги шеър ижодида Маҳди Ахавони Солис билан тенг мартабада туради. Davomini o'qish

Federiko Garsia Lorka. «Tamarit devoni»dan

034   Улуғ испан шоири Федерико Гарсиа Лорка 1928 йилнинг ёз ойларида Андалузиянинг гўзал қишлоқларидан бири — Тамаритда бундай деб ёзган эди: «Мислсиз Андалузия! Заҳарсиз Шарқ, ҳаракатсиз Ғарб!..» Айни шу ерда у улуғ шарқ шоирлари томон юз ўгириб: «Менинг шеъриятим қанот ёзмоқда. У учишга шай!..» — деб ўзининг энг баркамол ва сеҳрга тўла «Тамарит девони»ни битишга киришади. Davomini o'qish

Umar Xayyom.Ruboiylar & Ibrohim Haqqul. Xayyomning chodiri

67  18 май — Умар Хайём таваллуд топган кун

   Оламнинг зоҳирини қуёш ва ой ёритса, ботинини ишқ ва маърифат мунаввар этган. Шунинг учун инсоният тарихи ва тақдирида ишқ ва ирфоннинг куч-қуввати ҳамда аҳамияти ой ёхуд қуёшникидан кам бўлмаган. Қалбида ишқ ва маърифат нури порлаган даҳоларнинг дунё “граждани” ўлароқ қадр топишига асосий сабаб ҳам ана шу. Умар Хайём шундай сиймоларнинг энг машҳурларидан бири. Davomini o'qish

Desanka Maksimovich. She’rlar.

02216 май — Таниқли серб шоираси Десанка Максимович таваллуд топган кун

   ХХ аср жаҳон шеъриятида атоқли серб шоираси Десанка Максимовичнинг ўзига яраша ўрни бор. У ўзига хос овозга эга ижодкор. Унинг номи Леся Украинка,Габриела Мистраль, Зулфия қаторида тилга олинади. Бугун сизга шоиранинг  таниқли шоира Фароҳат Камолова таржима қилган шеърларини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Rabindranat Tagor. Hikmatlar.

Ashampoo_Snap_2017.02.26_09h41m33s_005_.png7 май  атоқли ҳинд адиби,  Нобел мукофоти соҳиби  Робиндранад Тҳокур (Робиндранат Тагор) туғилган кун

   Бир кун келарки, тақдир карвонининг бурилиш пайти инглизларни ўзларига қарашли Ҳиндистон империясини ташлаб кетишга мажбур қилар. Лекин уларнинг қолдириб кетадиган Ҳиндистони қандай Ҳиндистон бўларкин? Улар қандай мудҳиш қашшоқликни мерос қолдираркинлар? Davomini o'qish

Uilyam Shekspir. Sonetlar & Natalya Trubinovskaya. Shekspir ro’yolari

Ashampoo_Snap_2017.01.01_22h17m49s_003_.png    26 апрел  — Жаҳон адабиётининг ёрқин сиймоси инглиз шоири ва драматурги Уильям Шекспир  таваллуд топган кун

Буюк инглиз шоири ва драматурги Уильям Шекспир тадқиқотчилар ҳозирга қадар унинг туғилган йилини аниқ айта олишмайди. Бундан ҳам муҳими шуки, аксарият олимлар Шекспир имзоси қўйилган барча гениал асарларни аслида бошқа одам ёзган, деган фикрда… Davomini o'qish

Edit Syodergran. She’rlar

Ashampoo_Snap_2017.03.23_17h26m56s_004_.png   1916 йили Хельсинкида Эдит Сёдерграннинг илк «Шеърлар» («Dikter») деб номланган тўплами нашр этилган. Бу тўпламдаги швед шеъриятига хос бўлмаган янги оҳанг ва шакллар олиб кирган шеърлар фин танқидчилари томонидан салбий кутиб олинади, улар ҳатто шоирани масхара қилишгача боришади. Оқибатда шоира узлатга чекинишни мажбур бўлади. Аммо, танлаган йўли — янги шакллар излаш, хусусан, ижодининг асоси бўлмиш верлибрни ривожлантиришдан қайтмайди. Davomini o'qish

Gabriyel Garsia Markes. Ma’yus hikoya & Oshkora qotillik qissasi

Ashampoo_Snap_2017.03.14_22h32m39s_001_.png     6 март — Габриел Гарсиа Маркес таваллуд топган кун

Йигит уч кун сабр қилди. Шу кунларнинг бирида, яъни якшанбада уч соат муттасил кўчада изғиди, кўча бурчагида ўтган-кетганларга анграйиб тураверди ва ҳаттоки ўз жонига суиқасд қилиш каби ўй-хаёллар ичида юрди. Аммо, сешанба куни унга хат келди. Davomini o'qish

Gabriyel Garsia Markes. Hayotning sirli quvvati & Buzrukning kuzi. Roman & Muhammadjon Xolbekov. Gabriyel Garsia Markes.

0_1640c4_4e41e709_orig.png 6 март — Габриел Гарсиа Маркес таваллуд топган кун

    Лотин Америкаси адабиётининг йирик вакили, “сеҳрли реализм” адабий оқимининг асосчиларидан бири, колумбиялик машҳур адиб Габриел Гарсиа Маркес номи тилга олинганда, замонавий китобхон тасаввурида, аввало, унинг қиёфаси ва ижоди гавдаланади. Davomini o'qish

Yuriy Trifonov. Haqiqat mag’zi.

Ashampoo_Snap_2017.06.28_14h42m49s_004_.png...Бугунги ҳаёт – ортда қолган йилларнинг юки ҳамдир. Бугунни тушуниш учун, кечани ва аввалги кунни ҳам тушунмоқ даркор. Яшаб ўтилган умрнинг ҳеч бир куни изсиз йўқолмайди. Агар истасангиз, кеча ва аввалги кун менинг ҳаётимда нималар содир бўлганини ҳикоя қилиб бераман. Davomini o'qish

Artur Shopengauer. Hayot saboqlari

04   Ҳаётда мол-дунёга ҳирс қўйиб яшаш эмас, аксинча, бу дунёнинг дўзахий азобларидан ўзини ҳимоя қилиш чораларини кўриш фойдалидир. Нодон роҳат-фароғат кетидан қувлайди ва умиди пучга чиқади, доно эса бало-офатлардан ўзини четга олади. Агар шундай қилиш қўлидан келмаса, тақдирга тан бериб юраверади. Бу нарса қай даражада амалга ошмасин, ўзини алдангандек ҳис қилмаслиги лозим, чунки у ҳаётда бор нарса. Роҳат-фароғатни бекордан-бекорга қурбон бериб ҳеч нарсага эришмаган тақдирда ҳам мазкур ҳолат зарар келтирмайди, чунки у хаёлий нарса, афсусланишга арзимайди. Davomini o'qish