Nozim Hikmat. Sochlari somon sarig’i, kipriklari moviy. Miraziz A’zam tarjimasi

0222     Нозим Ҳикматнинг ушбу асари шоирнинг тўртинчи, рус аёлларидан иккинчи рафиқаси бўлмиш Вера Тулякова бағишланган. 1961 йилда ёзилган достонда айни ўша йиллари шоир юрагини тўлқинлантирган шахсий ва ижтимоий воқеалар ўз аксини топган. Davomini o'qish

Yunus Emro. She’rlar. Xurshid Davron tabdili (tarjimalari)

Ashampoo_Snap_2017.10.12_15h50m32s_003_.png  Юнус Эмро қабрининг Эскишаҳарда, Караманда ва Туркиянинг яна бир қатор шаҳру қишлоқларида мавжудлиги уни суйиш ва эъзоз этиш қай даражага эканини намоён этади .Бу шаҳру қишлоқлар аҳлининг ҳар бири Юнус Эмронинг ҳақиқий қабри бизнинг шаҳарда,бизнинг қишлоқда жойлашган, дея фахрланишади. Бу Юнус Эмронинг ҳақиқий қабри халқ кўнглида,уни суйган инсонлар қалбида эканининг ёрқин далилидир. Davomini o'qish

Konstantin Paustovskiy. Telegramma & Hikoya asosida radioteatr (1974)

43Рассом қаригач, Петербугдан туғилган қишлоғига қайтди, тинчгина яшаб, боғбончилик қилди. Бу пайтда расм чизолмай қолганди: қўллари қалтирар, кўриши ҳам ёмонлашган, тез-тез кўзи оғриб турарди. Davomini o'qish

Mulla Panoh Voqif. G’azallar

008    Озарбайжон мумтоз адабиётида салмоқли ўрин эгаллаган шоирнинг асли исми Паноҳ. Отасини Меҳди оға дер эдилар. Юртдошлари у ни Мулла Паноҳ деб улуғлашарди. Чунки у мактаб очиб оддий оилаларнинг болаларига таълим берар, тарбия қиларди. Davomini o'qish

Samad Vurg’un. She’rlar & Xurshid Davron. Sen bilan birgamiz, jon Ozarbayjon! & Xurshid Davron. Qorabog’im

034     Озарбайжон адабиётининг атоқли сиймоси Самад Вурғун нафақат она халқи, шу билан баб-баробар ўзбек халқининг ҳам севимли шоиридир. У туркча шеърият хазинасини ўлмас сатрлар билан бойитган ижодкор сифатида ардоқлидир. Davomini o'qish

Ryunoske Akutagava. Dastro’mol & Mahfuza To’ychiyeva. Akutugavaning «Dastro’mol»i & Akutugavadan ikki audiohikoya

92Рюноске Акутагава (1892–1927) ХХ аср япон адабиётини янги поғонага кўтариб, жаҳонга танитган адиблардан. У миллий адабиётни Ғарб сўз санъати анъаналари билан уйғунлаштириб, анъанавий тасвир ва ифода усулини янги йўналишга бурган ёзувчи сифатида танилган. Япон адабиётида энг машҳур мукофот унинг номи билан аталади. Davomini o'qish

Xuan Rulfo. Unutib bo’ladimi? & Pedro Paramo. Qissa. Emin Usmon tarjimasi

Ashampoo_Snap_2017.09.06_16h18m33s_003_.png 16 май  —   Машҳур адиб Хуан Рульфо таваллуд топган кун

Дунё адабиётининг буюк намояндаларидан бири Хуан Рульфонинг 1953 йилда нашр этилган «Ёнаётган воҳа» номли новеллалар тўплами, 1955 йили эълон қилинган «Педро Парамо» қиссаси ХХ аср прозаси иқлимида инқилобий ўзгариш ясаган янги Лотин Америкаси прозасининг сардафтари бўлди. Davomini o'qish

Korrado Alvaro. Kashfiyot

004    Бу жаноб умрида қўлига қалам тутиб қоғоз қораламаган ва ҳеч қачон кўнглини ёриб бировга бирор воқеани ҳикоя қилиб бермаган. Осойишта, ҳалол яшади, қариган чоғида рўзғорини тебратишга етарли маблағ жамғариб, шаҳар чеккасидан уй-жой қилди, ўша ерда тинч-осуда умргузаронликни давом эттирди. Янги уйга кўчиб ўтгач, нима бўлдию, алмисоқдан қолган хат-қоғозларни кўздан кечириб тартибга келтириб қўйишни кўнгли тусади… Davomini o'qish

Sidoni-Gabriel Kolett. Begona ayol

032    Аста-секин тамаддихонани оқшом чулғай бошлади, атроф тобора қоронғулик бағрига сингиб, деворларда узун-қисқа кўланкалар соя ташлади. Алисанинг ҳам кўнглини қандайдир нотинчлик босиб борар, нимадандир ташвишланар, жойида тинч ўтиролмасди. Унинг кўзлари ҳадеб одамлар орасидан жигарранг сочли, сигара тутатиб ўтирган аёлни қидирарди. Davomini o'qish

Alisher Ibodinov. O’rik guli

007     Ўрик гуллашини улуғ рус адиби Александр Солженицин ҳам муҳаббат билан тасвирлаган. Унинг “Рак корпуси” қиссасида қаҳрамон ўрик гуллашини кўришга қизиқиб, роса орзу қилади ва бу ҳолатни кузатишга муваффақ бўлади. Шуниси диққатга сазоворки, деярли автобиографик характерга эга бу қиссада воқеалар Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Davomini o'qish

Nasiba Jo’raqulova. «Shams ila Mavlono» sog’inchi & Mavlono Rumiy hikmatlari (I-II qism)

46bМаъруфжон Йўлдошевнинг “Шамс ила Мавлоно” қиссаси ҳажман йирик асар ҳисобланмаса-да, ундаги ирфоний мазмун-моҳият ва сирли ҳикматлар, ҳар бир мулоҳаза ортида яширин ҳақиқатлар сўфийлик маслаги моҳияти томон бошлайди, сокин хаёллар ва сўнгсиз туйғуларни ҳосил қилади. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Bepoyon nahrlar nafasi. Ma’rufjon Yo‘ldoshevning “Shams ila Mavlono. Ikki bahr tutashuvi qissasi”ga so’zboshi 

044Бугун мен учун хайрли кун бўлди. Нашр этилишини интизорлик билан кутаётган китоб – «Шамс ила Мавлоно» ниҳоят қўлимга тегди ва кутубхонамдан муносиб ўрнини топди, уни бойитди. Китоб баҳона унинг муаллифи, узоқ йиллик қадрдоним, таниқли адабиётшунос олим, таржимон Маъруфжон Йўлдошев ва китоб чиқишида домла билан баробар жон куйдирган шогирди, фалсаа доктори  Дилрабо Анданиёзова билан ҳам китоб, ҳам тарихимиз, тилимиз ва адабиётимиз хусусида тўйиб суҳбатлашдик. Ҳар икки инсоннинг умрлари узоқ, ижодий ва илмий ишларига барака берсин. Ўзбек ва турк тилларида нашр этилган китобни “Anorbooks” нашриёти дўконларидан сотиб олишингиз мумкин.
Диққатингизга ушбу асарга ёзган сўзбошимни тақдим этаман. Davomini o'qish