
Милоддан аввалги VII асрларда скиф-киммерлар хоқони Мади Кичик Осиё мамлакатларига, жумладан, Мидия (Эрон)га қўшин тортиши ҳамда аҳмонийлар шоҳи Кайхисрав билан жанг қилиши форс-тожик адабиётида алоҳида мавзу ҳисобланади. Лекин бу мавзудаги асарларда тарихийлик тамойили асос қилиб олинган эмас. Фақат тарихий ҳақиқатнинг умумий йўналиши — тарихда туркий ва эроний шоҳлар ўртасида уруш ҳамда низолар тез-тез бўлиб турганлиги воқеаси бадиий сюжетга айланди. Бу туркумдаги асарларнинг қаҳрамони Афросиёбдир. Афросиёб скифлар қаҳрамони Мадининг тўла даражадаги тарихий образи бўлмай, балки туркий халқлар оғзаки ижодидаги Алп Эр Тўнганинг муқобилидир.
Davomini o'qish




