Nurulloh Оston. She’rlar

08   Туғилган қишлоғим Чордаранинг ён атрофларида қадимий Самарқандни ўраб турган кўҳна кентлар: Ҳазора, Бухори, Урганжи, Арабхона, Найман, Туркманқишлоқлари бор. Уларнинг ҳар бирида Самарқанд тарихининг бир саҳифаси яширин. Улардан бири Туркманқишлоқ деб аталса-да, кўпроқ хоразмтабиат инсонлар яшайди. Бу қишлоқ таниқли шоир Темур Маъруфий, адабиётшунос олим Нуриддин Шукуров, Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупова ва бошқа жуда кўп машҳур ижодкорларнинг киндик қони тўкилган тупроқ. Davomini o'qish

Behzod Fazliddin. Davrning dongdor ovozi

02210 май — Атоқли шоир Ғафур Ғулом таваллуд топган кун

   Ғафур Ғулом 20 йилларнинг иккинчи ярмида адабиёт майдонига турмушнинг аччиқ-чучугини тотишга улгурган, ҳаёт ҳақида ўз қарашларига эга мустақил фикр эгаси сифатида кириб келган эди. Davomini o'qish

Mashriqzamin — hikmat bo’stoni. Aforizmlar kitobi

09

    “Машриқзамин — ҳикмат бўстони” номли тўпламга киритилган мумтоз адиб ёки алломаларимизнинг ҳикмат ёки ҳикоятлари минг ёки юз йиллар олдин битилганига қарамай бугунги ҳаётимиз учун зарур ва фойдалидир.
Davomini o'qish

Ullibibi Otayeva. Ikki maqola

09   Нимаики ширин, пинҳона, қўл етмас бўлса, одамлар унга беихтиёр интилишади.Ганж дафина-ёпиқ хазиналар доимо хаёлларни ўғирлаб, кўнгилларга ғулғула солиб келмоқдаки, кишилар унга етишиш муродида ўз ҳаётларини таҳлика остига қўйишади, жон-жон деб гаровга беришади. Davomini o'qish

To’lqin Eshbek. Alloma

06    Бу йил 10 сентябрь куни атоқли аллома Тошмуҳаммад Саримсоқов таваллудига роппа-роса бир аср тўлади! Ўзбек илм-фанида, Ўзбекистон Миллий университети тарихида ёрқин из қолдирган таниқли олим қолдирган мерос бугун ва келажакда инсоният тараққиётига хизмат қилишига шак-шубҳа йўқ. Davomini o'qish

O’zbekiston o’zbekman degan har bir inson uchun ma’naviy va ma’rifiy makon

04   Афғонистондаги Мисробод лицейида 4-6 синф болаларига ўзбек тилидан таълим тарбия бераётган ёш муаллим-педагог ва Батур ТВ да журналист сифатида ишлаётган ўзбек тили тарғиботчиси Абдулбасир Илғорнинг Ўзбекистонга бағишланган мақоласини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Ulfatxon Ibrohimova. Non hidi

07

Мана шу одамларнинг ҳеч қачон кўнгли қолмайдиган тўйимли, мазали тандирда пишган буғдой ноннинг улуғ неъмат, буюк химмат эканлигини мен 1996 йил 10 сентябр куни Шавкат Раҳмон касалхонада умрининг охирги соатларини яшаётган дамларида, касалхона палатасига қўнғироқ қилган кайнэгачиси — Муҳаббатхонга: «Муҳаббат опа, агар Тошкентга келсангиз тандирда ёпилган нондан олиб келинг?», — дея илтимос қилган ва мана шу воқеа сабаб, Шавкат Раҳмон оддийгина инсон эмаслигини, ажабтовур шоир эканлигида бир ҳикмат борлигини ҳис қилиб келаман. Davomini o'qish

Sharqshunosy so’zshunos

003   Абдулла Аҳмедов китоблар, қўлёзма манбаларни нашрга тайёрлашда ҳам катта фаолият кўрсатган. Шарқшунослик ва қўлёзмалар институтлари хазинасига жуда кўп ноёб китобларнинг тўпланишига кўмаклашган. Нажмиддин Кубро, Паҳлавон Маҳмуд,Умар Хайём, Мирзо Бедило шеърлари, Хива ва бошқа обидалардаги деворий ёзувларни тадқиқ этишда ҳам катта ёрдам кўрсатиб келмоқда. Davomini o'qish

Ramiz Askar — Bobur ijodi targ’ibotchisi

08Рамиз Аскарнинг ўзбек адабиётига айрича меҳр билан қарашидан, айниқса, мамнунман. У Бобур, Ҳусайн Бойқаро девонларини таржима қилиб чоп эттирди, Меҳри Хотун ижоди билан ҳамюртларини таништирди. Рамиз анчадан буён “Бобурнома”ни таржима қилиш орзусида юрарди. Илтимосига кўра, китобнинг ўзбекча нашрини унга почта орқали жўнатдим. Ниҳоят, таржима 2011 йилда тугалланди ва “Бобурнома” озарбайжончада нашр қилинди. Рамиз Аскарнинг бу хизматларига Ўзбекистонда муносиб баҳо берилди ва халқаро Бобур мукофоти билан тақдирланди. Davomini o'qish

Madrahim Mahmudov. «Katta Xorazm» muammosining o’rganilishi tarixidan

09Дунё цивилизациясининг муҳим марказларидан бўлган ва ўзбек давлатчилигининг дастлабки тамал тошлари қўйилган қадимги Хоразм тарихи жуда катта ва мураккаб илмий муаммо сифатида кўплаб олимларнинг эътиборини жалб қилиб келган. Бу нарсани биз узоқ ўтмиш садоси сифатида из қолдирган — “Катта Хоразм” давлати тарихини ўрганиш мисолида кўришимиз мумкин. Davomini o'qish