Туғилган қишлоғим Чордаранинг ён атрофларида қадимий Самарқандни ўраб турган кўҳна кентлар: Ҳазора, Бухори, Урганжи, Арабхона, Найман, Туркманқишлоқлари бор. Уларнинг ҳар бирида Самарқанд тарихининг бир саҳифаси яширин. Улардан бири Туркманқишлоқ деб аталса-да, кўпроқ хоразмтабиат инсонлар яшайди. Бу қишлоқ таниқли шоир Темур Маъруфий, адабиётшунос олим Нуриддин Шукуров, Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупова ва бошқа жуда кўп машҳур ижодкорларнинг киндик қони тўкилган тупроқ. Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Behzod Fazliddin. Davrning dongdor ovozi
10 май — Атоқли шоир Ғафур Ғулом таваллуд топган кун
Ғафур Ғулом 20 йилларнинг иккинчи ярмида адабиёт майдонига турмушнинг аччиқ-чучугини тотишга улгурган, ҳаёт ҳақида ўз қарашларига эга мустақил фикр эгаси сифатида кириб келган эди. Davomini o'qish
Mashriqzamin — hikmat bo’stoni. Aforizmlar kitobi

“Машриқзамин — ҳикмат бўстони” номли тўпламга киритилган мумтоз адиб ёки алломаларимизнинг ҳикмат ёки ҳикоятлари минг ёки юз йиллар олдин битилганига қарамай бугунги ҳаётимиз учун зарур ва фойдалидир.
Davomini o'qish
Ullibibi Otayeva. Ikki maqola
Нимаики ширин, пинҳона, қўл етмас бўлса, одамлар унга беихтиёр интилишади.Ганж дафина-ёпиқ хазиналар доимо хаёлларни ўғирлаб, кўнгилларга ғулғула солиб келмоқдаки, кишилар унга етишиш муродида ўз ҳаётларини таҳлика остига қўйишади, жон-жон деб гаровга беришади. Davomini o'qish
To’lqin Eshbek. Alloma
Бу йил 10 сентябрь куни атоқли аллома Тошмуҳаммад Саримсоқов таваллудига роппа-роса бир аср тўлади! Ўзбек илм-фанида, Ўзбекистон Миллий университети тарихида ёрқин из қолдирган таниқли олим қолдирган мерос бугун ва келажакда инсоният тараққиётига хизмат қилишига шак-шубҳа йўқ. Davomini o'qish
O’zbekiston o’zbekman degan har bir inson uchun ma’naviy va ma’rifiy makon
Афғонистондаги Мисробод лицейида 4-6 синф болаларига ўзбек тилидан таълим тарбия бераётган ёш муаллим-педагог ва Батур ТВ да журналист сифатида ишлаётган ўзбек тили тарғиботчиси Абдулбасир Илғорнинг Ўзбекистонга бағишланган мақоласини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Ulfatxon Ibrohimova. Non hidi

Мана шу одамларнинг ҳеч қачон кўнгли қолмайдиган тўйимли, мазали тандирда пишган буғдой ноннинг улуғ неъмат, буюк химмат эканлигини мен 1996 йил 10 сентябр куни Шавкат Раҳмон касалхонада умрининг охирги соатларини яшаётган дамларида, касалхона палатасига қўнғироқ қилган кайнэгачиси — Муҳаббатхонга: «Муҳаббат опа, агар Тошкентга келсангиз тандирда ёпилган нондан олиб келинг?», — дея илтимос қилган ва мана шу воқеа сабаб, Шавкат Раҳмон оддийгина инсон эмаслигини, ажабтовур шоир эканлигида бир ҳикмат борлигини ҳис қилиб келаман. Davomini o'qish
Sharqshunosy so’zshunos
Абдулла Аҳмедов китоблар, қўлёзма манбаларни нашрга тайёрлашда ҳам катта фаолият кўрсатган. Шарқшунослик ва қўлёзмалар институтлари хазинасига жуда кўп ноёб китобларнинг тўпланишига кўмаклашган. Нажмиддин Кубро, Паҳлавон Маҳмуд,Умар Хайём, Мирзо Бедило шеърлари, Хива ва бошқа обидалардаги деворий ёзувларни тадқиқ этишда ҳам катта ёрдам кўрсатиб келмоқда. Davomini o'qish
Ramiz Askar — Bobur ijodi targ’ibotchisi
Рамиз Аскарнинг ўзбек адабиётига айрича меҳр билан қарашидан, айниқса, мамнунман. У Бобур, Ҳусайн Бойқаро девонларини таржима қилиб чоп эттирди, Меҳри Хотун ижоди билан ҳамюртларини таништирди. Рамиз анчадан буён “Бобурнома”ни таржима қилиш орзусида юрарди. Илтимосига кўра, китобнинг ўзбекча нашрини унга почта орқали жўнатдим. Ниҳоят, таржима 2011 йилда тугалланди ва “Бобурнома” озарбайжончада нашр қилинди. Рамиз Аскарнинг бу хизматларига Ўзбекистонда муносиб баҳо берилди ва халқаро Бобур мукофоти билан тақдирланди. Davomini o'qish
Madrahim Mahmudov. «Katta Xorazm» muammosining o’rganilishi tarixidan
Дунё цивилизациясининг муҳим марказларидан бўлган ва ўзбек давлатчилигининг дастлабки тамал тошлари қўйилган қадимги Хоразм тарихи жуда катта ва мураккаб илмий муаммо сифатида кўплаб олимларнинг эътиборини жалб қилиб келган. Бу нарсани биз узоқ ўтмиш садоси сифатида из қолдирган — “Катта Хоразм” давлати тарихини ўрганиш мисолида кўришимиз мумкин. Davomini o'qish
Sharofat Yo’ldosheva. Odamiylik ilmi
1 май — Академик Яҳё Ғуломов таваллуд топган кун
Биринчи ўзбек археологи, Ватанимиз тарихи, этнографиясини ўрганишга самарали ҳисса қўшган жонкуяр қомусий олим, академик Яҳё Ғуломовнинг жасорати шу эдики, ўзи яшаб турган давр мустабид тузумнинг миллий меросимизга шафқатсиз муносабатига қарши бориб, қадримиз, қадриятларимизни улуғловчи илмий изланишлар олиб борди. Унинг Хоразм воҳасида, Бухоро ва Фарғона водийсида, бутун республикамизда олиб борилган археологик тадқиқотлари ибтидоий даврдан бошлаб тарихимизни ўрганишга имкон яратадиган қимматли маълумотларни берди. Яҳё Ғуломов илм-фанимиз ривожига улкан ҳисса қўшиш билан бирга миллий кадрлар, айниқса, ўзбек археологияси учун билимли мутахассислар тайёрлашга бош-қош бўлди. Davomini o'qish
Abdulla Oripov. Yangi she’rlar (Aprel, 2015)

Устоз Абдулла Ориповнинг сўнгги йилларда ҳам дард, ҳам шавқ билан ижод қилаётгани ҳар бир ўзбек шеърияти ихлосмандини қувонтириши табиий. Бугун ҳам атоқли ва ардоқли шоирнинг апрель ойида ёзган шеърларини сизга тақдим этамиз ва шижоатли қалам соҳибига Яратгандан узоқ умр тилаб қоламиз. Davomini o'qish
