Bahodir Xudoybergan. She’rlar

090

    Баҳодир Худойбергановнинг “Ҳаёт”, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газеталарида, “Ёшлик” журналида бир неча бор туркум шеърлари чоп этилган. 2004 йилда “Ижод дунёси” нашриёт уйи “Умримдан лаҳза” шеърий тўпламини шеърият мухлисларига туҳфа қилганди. Davomini o'qish

Xurshid Nurullayev. O’ynab gapirsang ham o’ylab gapir

03Хуршид Нуриллаев. Ўйнаб гапирсанг ҳам ўйлаб гапир. Афоризмлар ва латифалар. Тошкент: Akademnashr. 2014. — 96 б. / Xurshid Nurillaev. O’ynab gapirsang ham o’ylab gapir. Aforizmlar va latifalar. Toshkent:Akademnashr. 2014. — 96 b.

  Китобда муаллифнинг ҳаётий кузатишлари қисқа, лўнда ва маҳорат билан айтилган битиклар, ҳикматлар орқали акс эттирилади. Шунингдек, чуқур фалсафий маъно ташиган, айни дамда, қувноқ юморга йўғрилган латифалар ҳам ўқувчига манзур бўлади деган умиддамиз. Davomini o'qish

Erkin A’zam badiiy olami. So’zboshi va «Yozuvchi qismati» suhbati

04“Эркин Аъзам бадиий олами”: / Тўплам. — Т.: “Тиrоп zamin ziуо” нашриёти. 2014. — 304 б. Нашрга тайёрловчилар: Нормат Йўлдошев, Обид Шофиев. Масьул муҳаррир: Марҳабо Қўчқорова / “Erkin A’zam badiiy olami”: / To’plam. — T.: “Tirop zamin ziuo” nashriyoti. 2014. — 304 b.
Nashrga tayyorlovchilar: Normat Yo’ldoshev, Obid Shofiev. Mas`ul muharrir: Marhabo Qo’chqorova

  Ушбу тўпламдан таниқли адиб, драматург, публицист, киносценарист Эркин Аъзам ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида олимлар, ижодкорлар, киношунослар, ёш тадқиқотчиларнинг ранг-баранг тадқиқотлари ўрин олган. Davomini o'qish

Cho’lpon she’riy to’plamlarining asl nusxalari: ”Uyg’onish” to’plami (1922)

033    Бундан аввал атоқли ўзбек олими Хайрулла Ҳ. Исматуллаевнинг Чўлпон шеърларининг асл нусхалари  хусусида ёзган илк мақоласи ва Чўлпоннинг 1922 йилда нашр этилган «Ўзбек ёш шоирлари» тўпламидаги шеърларини тақдим этган эдик. Бугун олимнинг  «Уйғониш” (1922) тўплами ҳақидаги мақоласи ва Чўлпоннинг илк тўпламига кирган шеърлари билан таништирамиз. Бирин-кетин ”Булоқлар” (1924), “Тонг Сирлари” (1926), “Соз” (1935) тўпламларига кирган шеърлар ва тўпламлар ҳақидаги Хайрулла Ҳ. Исматулла тадқиқотлари эълон қилиб борилади. Davomini o'qish

Boybo’ta Do’stqorayev. «Siyna»ni «sana»ga almashtirib bo’lmaydi (2004)

07   Чўлпон асарларининг хатолардан холи нашрини тайёрлаш адабиётшуносларнинг муҳим вазифаси бўлиб турибди. Акс ҳолда, ижоди фавқулодда мураккаб даврда кечган Чўлпондек адиб асарлари бўйича тайёрланадиган илмий-тадқиқот ишлари мазмунга, маслакка доир хатоларга йўл қўйилган қайта нашр матни асосида олиб борилса, чалкаш, қўпол ва мутлақо нотўғри хулосалар чиқарилишига ҳам олиб келиши мумкин. Davomini o'qish

Muhammad Uzoqov. Xonning xatosi

05

   Келинчак сўник нигоҳини султонга тикди. Султон сўз демади. Келинчак бурилди, у аёллар орасидан ўтиб қабристонга йўл олди. Аёллардан кимдир: “Унинг дардини ўликлар эшитиб, таскин берадилар”, деди. Юзини султондан ўгирган аёллардан бири: “Султон Самарқанд ва Бухорода яшаб ўзгарибди. “Илм кишини қўймижоз қилиб қўяди” деб эшитар эдим, тўғри экан”, деди. Бошқа бири: “Унда интиқом туйғусидан нишон ҳам йўқ”, деди. Яна бири эса куч-қувватлари, салоҳиятлари туфайли дўсту душманнинг султон ва инисини “Абулхайрхоннинг йўлбарслари” деб аташига ишора қилиб: “Садқаи йўлбарс кет!” деди. Davomini o'qish

Hasanxoja Nisoriy. «Muzakkiri ahbob»dan: Muhammad Shayboniyxonning muqaddas yodi

077   Соҳибқирон хон илму фазилатлардан хабардор, аниқроғи, уларни тўла эгаллаган киши эди. Шеърият соҳаси ва шоирларга эътиқод-эътибори катта бўлган. Мудом олиму фозилларни ўзига ҳамсуҳбат қилган. Яхши шеърлари бор. Ҳазрати шайх Нажмиддин Кубронинг  — унга Оллоҳ раҳмати бўлсин — вафоти таърихини яхши айтган… Davomini o'qish

Munira Sharipova. Muhammad Shayboniy ijodi xorijda

09

   Султон Муҳаммад Шайбонийхон ибн Будоқ Султон ибн Абулхайрхон (1451-1510) — Шайбонийлар сулоласи ва давлати асосчиси. У нафақат саркарда балки, Шоҳбахт, Шойбоқ, Шебони, Шоҳибек, Шайбоний тахаллуслари билан ғазал, рубоийлар битган шоир ҳамдир. Шайбонийхоннинг адабий меъросидан бизгача бир нечта ўзбекча ғазал, рубоий ва «Баҳр-ул худо»  номли достони ва 1507-1508 йилларда ёзилган ўғли валиахд Темур султонга аталган панд-насиҳатлардан иборат китоби мавжуд. Davomini o'qish

Alisher Ibodinov. Hayotimni o’zgartirgan xat

08

   Хатлар орасида одатдагидан бошқача, оддий конвертдан каттароқ ва кўк рангдаги хатжилд  диққатимни тортди. Тепасида «Гулистон» журнали тамғаси. Қизиқиб дарров очдим. Журналнинг расмий хат қоғозига ўнг томонга хиёл қийшайтириб ёзилган дастхат. Умримнинг охиригача бирор сатри хотирамдан ўчмайдиган хат. Худди шу хат кейинчалик бутун ҳаётимни ўзгартириб юборди. Davomini o'qish

Nuriddin Shukurov. G’afur G’ulom saboqlari & Ibrohim G’afurov. Ko’ngildan o’chmaydi

0316 май — Адабиётшунос олим Нуриддин Шукуров таваллудининг 85 йиллигига

  Энди, сенга айтсам менинг шеърларимдаги бундай байтларни, бандларни чуқур тушуниш учун шу мисраларда тилга олинган тарихий фактлар ва ҳодисалар тафсилотини яхши билиш керак. Биласанми, бобирийлар сулоласига тегишли бўлган «Улуғ мўғул» деб номланган олмос жаҳондаги энг қимматбаҳо, катта олмослардан бири ҳисобланади. Инглиз империалистлари Ҳиндистонни босиб олганда жуда кўп бойликларни, олтину олмосларни қўлга киритганлар. Шу жумладан, «Улуғ мўғул» номли катта олмосни ҳам ўғирлаб олиб кетганлар..

Davomini o'qish

«Uyqu» (Jim turing,shovqinlamang…) qo’shig’i, aniqrog’i «Shovqinlamang» so’zi haqida

056   Яхши шоир ва олим укаларимдан Алишер Назар  ўзининг фейсбук саҳифасида мана бу мулоҳазаларини ёзганини ўқидим: «Эрталаб, «Маҳалла» радиоканалида Ботир Қодиров қўшиқ айтаяпти: «Жим туринг, шовқинланманг…». «Шовқинланманг» деган сўзни эшитганмисиз? Мен эшитмаганман! Менимча, ўзбек тилида бунақа сўз йўқ.» Davomini o'qish

Nabi Jaloliddin. Oraliq (Xayyom). Roman.

02215 (18) май — Буюк шоир ва мутаффакир Умар Хайём (1048-1122) таваллуд топган кун.

   Умар Хайём ҳақида дунё миқёсида жуда кўплаб илмий ва бадиий асарлар яратилган. Уларнинг муаллифлари шоирни турлича талқин қилишган ва баъзилари даҳрий, осий инсон сифатида тасвирлашган. Биз манбаларда «Ҳужжатул Ислом» номини олган Имом Ғаззолий билан шоирни қарама-қарши қўйиш ҳолатлари ҳам учрайди. Наби Жалолиддиннинг мазкур асарида эса бу жиҳатга бутунлай янгича ёндашилган. Ҳар икки буюк сиймонинг ақлу тафаккури, ўй-ҳаёллари, илм йўлидаги заҳматлари меҳр билан очиб берилган. Романда гўё тарих тирилади. Davomini o'qish