Усмон Носирий олдида бизнинг хеч узиб бўлмайдиган сўнгсиз қарзимиз бор. Ҳар сафар Усмон Носирни хотирлаганда, ҳар сафар унинг сўзидан — шеърлари ва достонларидан баҳрадор бўлганда, доим шу қарз мозийдан узатилган бир қўл каби одамнинг елкасидан тутади. Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Mashrab Boboyev. Tuproq hidi. Hikoya & O’ttiz yoshlilar. Radiospektakl & Gurung (qissa va hikoyalar)
Аҳмадбек кўчасига бурилиб ўн-ўн беш қадам юрди-ю, муюлишда ўтирган одамларни кўриб, тўхтаб қолди. Қовжираб қолган майса устида кийим-боши ва юзларидан қишлоқдан келгани билиниб турган икки аёл болаларини эмизганча бир-бирларига нималарнидир тушунтириб, уларнинг ўртасида эса, ёз бўлишига қарамай китель кийиб олган бир эркак бошини эгиб, қўлидаги чўп билан ерни тирнаб ўтирарди. Аҳмадбекнинг юраги одатдагидек шиғ этиб кетди, кўнгли нимагадир орзиқди. Davomini o'qish
Mirzohid Muzaffar. Sohildagi Masjid. Turkum hikoyalardan ikkinchisi
Ялова, бир пайтлар Истанбулга тегишли бўлиб, кейинчалик турк сиёсатчилари томонидан кўпроқ овоз олиш учун алоҳида вилоятга айлантирилганди. Истанбулнинг биқинида, Қўжаелига қўшни, уч томони Мармара денгизи билан ўралган бу жимитдек вилоят менга Сирдарёни эслатади. Davomini o'qish
Abduvali Qutbiddin. Shoirning o’zi o’qigan she’rlar & Ibrohim G‘afurov. Tafakkur shakllari
20 июнь — Шоир Абдували Қутбиддин таваллуд топган кун
Абдували сўзни чин бозингар каби ўйнатади. Сўз шеърнинг тасвир предметига айланади. Сўз бадиий тасвирнинг чинакам манбаи. Сўз — образ. Бу имажинизм-ку дейишингиз мумкин. Ҳа, таъбир кўтарса, имажинизм. Davomini o'qish
Shahodat Ulug’. Ada de Braun
Одам боласи қаерда бўлмасин, ёлғизланиб қолмаскан, унга мусофир юртда кўнгил етар бир меҳрибон топиларкан. Йўқса, у кимсасиз, кўнгли сағир қолиб кетмасмиди? Ўша куни у ҳам ўзининг ҳаёти ҳақида менга сўзлаб берди… Davomini o'qish
“Uzbekistan Airports”da Xurshid Davron bilan uchrashuv bo’lib o’tdi
“Uzbekistan Airports” акциядорлик жамиятида “Китобхонлик куни” тадбири доирасида, жамиятнинг хотин-қизлар қаноти ҳамда давлат тилини ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси билан ҳамкорликда тайёрланган маърифий учрашув бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда акциядорлик жамиятида ишлаб келаётган ёшлар, адабиёт ихлосмандлари кўплаб халқаро адабий мукофотлар соҳиби, шоир, таржимон, драматург ва жамоат арбоби, Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон билан мулоқот қилдилар. Davomini o'qish
Olim Usmon. She’rlar
Шеър ёзадиган одамнинг ҳаммаси ҳам уни қоралаб бўлиши билан югуриб бирон бир нашр эшигини тақиллатмайди, дуч келганга ҳовлиқиб ўқиб бермайди. Уларнинг орасида шеър ҳавасининг ўзи илоҳий туҳфа эканини англаб, бу туҳфани зулмат ичида тинимсиз шамолу бўронлар қўйнидаги биёбондаги ёлғизгина ўтовнинг бир бурчагида жимирлаб ёниб турган чироқдан кўзини узмай ўтирган одамдай авайлаб-асраб ўтирганлар ҳам бор. Улар бу чироқни юракдаги умиддай, муҳаббатдай, меҳру оқибатдай асраб яшайдилар. Ана шу умидни, муҳаббату оқибатни авайлаб яшаётган ҳам мувллим, ҳам ижодкор шеърларини тақдим этмоқдаман. Davomini o'qish
Mirzohid Muzaffar. Oq ko’shk
Уч йилдир ҳар ёз Туркияда мени бағрига олган оила билан машинага лаш-лушимизни ортамизу Анқара билан хайрлашиб, Измирга йўл оламиз. Анқара ва Измир оралиғидаги Эскишаҳар, Бурса, Бўлу ва Қўжаелида нималардир еймиз… Davomini o'qish
Rahmiddin Abrayev. So’nggi yillar she’rlari
Раҳмиддин бугун ҳаётининг синовли кунларини бошидан кечираётганидан хабар топиб, унинг шеърларини тақдим этаяпмиз. Аллоҳим ёш шоир укамнинг йўлларини очсин, унинг машаққатларини енгил қилсин. Davomini o'qish
Bayram Ali. Daraxt, menga yashashni o‘rgat… Shoir Abdumurod Qodirov haqida
Абдумурод Қодиров озроқ иккиланиш билан, кулимсирабгина шеър ўқишга тушди. У кишининг овозидаги маъюсият ва чуқур қудуқнинг ичидан чиқаётганга ўхшаш вазмин оҳанг чеҳрасидаги табассумга унча мос тушмас, шу ғамгин овози, офтоб қорайтирган юзи, хокисор туриши билан ўзи ҳам эски бир даврлардан келиб қолган одамга ўхшарди… Davomini o'qish
Ustoz Mirtemirga bag’ishlov & Naim Karimov. Mirtemir haqida & Xurshid Davron. Ustoz Mirtemirni eslab
30 май — Устоз Миртемир таваллуд топган кун
…Миртемир домла вафот этган, тўнғич ўғли Миржалол мусибатнинг залворли юкидан эзилиб юрган кунлар эди. Домланинг иниси Тўра ака Миржалолнинг ғамгин ҳолда юрганини кўриб, уни юпатишни истаганида бундай деган: – Даштда сўфитўрғай деган қуш бўлади. У ҳар баҳорда тўртта тухум қўйиб, бола очади. Полапонлардан бири булбул бўлиб, қолганлари оддий тўрғай бўлади. Ўша булбул – сенинг отанг! (Наим Каримовнинг «Тўрғай» асаридан) Davomini o'qish
Erkin Vohidov. Ruhlar isyoni. Doston.
25 май — Атоқли ҳинд шоири Назрул Ислом туғилган кун
Достон ХХ асрнинг биринчи ярмида яшаб ўтган оташқалб ҳинд шоири Назрул Исломнинг ҳаётига бағишланади. Унда Ҳиндистонни инглиз мустамлакаларидан озод кўришни истаган ва шу муқаддас курашга нафақат ижодини, балки ўз эрки ва ҳаётини ҳам бахшида этган оташқалб шоирнинг тутқунликдаги аччиқ қисмати, қисматидан-да аччиқроқ ўй-хаёллари бирин-сирин ҳикоя қилинар экан, Эркин Воҳидов вақти-вақти билан ўқувчи нигоҳини инсоният тарихида юлдуздек порлаган турли-туман ажойиб ривоятларга қаратади. Davomini o'qish
