Беназир инсон ва академик, Устоз Тўра Мирзаевга бағишланган “Эътиқод ва софлик овози” номли тўплам нашр этилди. Мазкур китобдан ўрин олган филология фанлари доктори, профессор Иброҳим Ҳаққулнинг “Эътиқод ва софлик овози”номли мақоласини эътиборингизга ҳавола қиламиз. Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
An’ana va vorisiylik dialektikasi (Toʻra Mirzayevning «Ustozlar, safdoshlar, izdoshlar» kitobiga nazar)
6 март — Устоз олим, академик Тўра Мирзаев туғилган куннинг 90 йиллиги
Академик Тўра Мирзаевнинг «Устозлар, сафдошлар, издошлар» китоби шунчаки ўтмиш хотиралари ёки таржимаи ҳоллар тўплами эмас. У илм-фанда авлодларнинг руҳий-маънавий узвийлигини, илмий билимнинг устоздан шогирдга ўтиш ички қонуниятларини ва тадқиқотчининг жамият ҳамда тарих олдидаги масъулиятини очиб берувчи мукаммал фалсафий-тарихий асардир. Davomini o'qish
Hech kimga suyanmay yuksalgan tog’… (Guljamol Asqarova ijodi haqida)
Бугун — 5 март — беназир шоира синглим Гулжамол Асқарованинг туғилган куни. Кутубхонамиз номидан чин юракдан қутлаб, узоқ умр ва баракали ижод тилаб қоламиз.
Гулжамол Асқарова – юрагига ўт кетган шоира. Ана шу ўт бутун оламини ёндиради ҳам, ёритади ҳам. Умуман, Гулжамол Асқарова билан 25 йиллик мулоқотим давомида амин бўлдимки, шоирни шоир қилган унинг дардидир. Davomini o'qish
Jo’ra Fozil. To’fon. Hikoya
Бу ҳикояни синчков назар билан ўқишингизни истайман. Шахсан мени у қаттиқ ҳаяжонга солди. Бу ҳикояда айни бугунги дунёнинг фикрчан одамини чуқур ўйлантираётган туйғулар ўзбекча оҳангда акс этган. Фозил оғани чин юракдан қутлайман, деб Хуршид Даврон.
Davomini o'qish
Zulfiya. Xurshid Davronning she’riy to’plamlari haqida & Xurshid Davron. Unutmayman, unutolmayman
1 март — устоз шоира Зулфия таваллуд топган кун
Мен Зулфия опани илк маротиба 1968 йилнинг кузида Самарқанднинг 2500 йиллиги нишонланган кунларда кўрганман. Шаҳар марказидаги маданият боғининг ёнгинасида жойлашган янги кинотеатрда катта мушоира бўлган эди… Davomini o'qish
Zulfiya. She’rlar & Zulfiya va Hamid Olimjonga bag’ishlov & Xotiram siniqlari. Zulfiya hayoti va ijodiga bag’ishlangan spektakl
1 март — Атоқли шоира Зулфия таваллуд топган кун
Ўзбекистон халқ шоираси Зулфияхонимнинг қаламига мансуб “Хотирам синиқлари” достони асосида «Дийдор» студияси томонидан саҳналаштирилган мазкур спектаклда шоир Ҳамид Олимжон ва Зулфия ўртасидаги меҳр-муҳаббат, ўтган асрнинг суронли 37- йилларидаги алғов-далғов воқеалар намойиш этилган. Зулфия ролида — Гулбаҳор йўлдошева. Саҳналаштирувчи режиссёр Баҳодир Йўлдошев. Davomini o'qish
Muhammad Yusuf. Yaxshi & Xurshid Davron. «Yaxshi» she’ri nega menga bag’ishlangan?
Куни-кеча Навоий-30 даги китоб дўконига кирган эдим. Дўкондаги китобларни кўздан кечирар эканман, Муҳаммад Юсуфнинг бир китобчасига кўзим тушди. Китоб сарлавҳасини ўқибоқ, шууримга «Муҳаммад тирик бўлганда китобига бундай ном қўймаган бўларди», деган фикр келди.. Davomini o'qish
Aliqul Xonimqulov. Oq ro’mol. Mo’jaz roman
Шамол бир зум бўлсада тинай демасди Дарёнинг ҳар икки қирғоғидаги эркак қамишларнинг попукларини ана юламан, мана юламан, дея заптига оларди.Оролдаги ёввойи жийдаю жинғиллар,қайрағочу оқбадан тераклар шамолни ўлгудай ёмон кўрарди. Улар тун маҳали кундуздан нажот тилар,кундуз эса тундан умид қиларди…
Davomini o'qish
Sobir O’nar. Safura xolamning ertagi.
25 феврал — Таниқли ёзувчи Собир Ўнар туғилган кун
Мен бир нарсага кўпам тушунмайман ва хулоса қилишгаям қўрқаман: яратган Парвардигор баъзи бировларга кетма-кет мусибат жўнатади, ёш-навжувон жигарларидан айрилиб қолиш жуда ҳам оғир, кейинчалик ҳам бошқаларга фалончи акам, укам ёки холам айни бўйи етган, ақли тўлишган, чиройи ҳаддан ошган вақтда тўсатдан дунёдан ўтди, дейиш… қийин, негадир одамнинг гапиргиси келмайди. Davomini o'qish
Boqiysan, iftixorimsan,ona tilim!
Бугун — 21-феврал – Халқаро она тили куни
Ўзбек тили камбағал эмас, балки ўзбек тилини камбағал дегувчиларнинг ўзи камбағал. Улар ўз нодонликларини ўзбек тилига тўнкамасинлар (Абдулла Қодирий). Davomini o'qish
Ibrohim Haqqul. Yana qora rang talqini haqida
Айрим мақола ва фикр-мулоҳазалар ҳисобга олинмаганда, ўзбек мумтоз шеъриятида ранг рамзлари ва маънолари муаммоси ҳали махсус тадқиқ қилингани йўқ. Ранглар ва уларнинг рамзий маъно-моҳиятидан баҳс юритиш осон эмас, албатта. Чунки ранглар у ёки бу халқнинг уни қуршаб олган олам, ижтимоий-маданий ҳаёт, урф-одат, маросим, адабиёт ва санъатга доир қадимий қарашлари билангина эмас, балки, космогоник, мифологик, диний-илоҳий тушунча ва тасаввурлари билан ҳам боғланиб кетган. Davomini o'qish
Ozod Sharafiddinov. Adabiyotimiz fidoyisi.
19 февраль — Устоз Мақсуд Шайхзода хотираси куни
Шоир ва драматург, адабиётшунос ва таржимон, тарихчи ва мутафаккир, нотиқ ва педагог — буларнинг бари ҳозир, яъни 1950 йилда биз — талабаларга маъруза ўқишга шайланиб, кўз ойнагини дастрўмоли билан артиб турган одамда жамулжам эди. Ўрта бўйли, миқти гавдалик, жингалак сочлари қандайдир шоирона тарзда тўзғиган, ўзбекча сўзларни жиндай озарбойжонча оҳангда талаффуз этадиган бу одам — Шайхзода Мақсуд эди. Davomini o'qish
