25 ноябр — Атоқли актёр Ҳожиакбар Нурматов таваллуд топган кун
Ўзбекистон халқ артисти Ҳожиакбар Нурматов бетакрор санъаткор эди, десак янглишмаймиз. Атоқли режиссёр Баҳодир Йўлдошев актёрга бағишланган хотирасида: «Ишонч билан шуни айтаманки, Ҳожиакбар Нурматов ўзбек театри тарихида, Ўзбек Миллий академик театри тарихида ўз муҳрини қолдира олди. Санъаткорнинг бундай улуғ қисмати ҳатто элнинг эътирофига сазовор бўлган кўплаб таниқли актёрларга ҳали ҳам насиб этган эмас!» деб ёзганида минг карра ҳақ эди. Davomini o'qish










