Таваллудининг 120 йиллиги олдидан атоқли бастакор ва мусиқашунос, академик Юнус Ражабий фаолиятига бағишланган бир неча ҳужжатли фильмни тақдим этамиз. Davomini o'qish
Rustam Mannopov. Asqartog’ cho’qqisiga yo’l.
Қиссадаги инсон тақдирлари, кўплаб образлар талқинида тафтиш вилиш орқали инсоннинг мураккаб қиёфасини кўрсатишга уринилади. Бу қиссадаги ҳар бир образ бутун бошли бир қўриқдай очиб берилади. Қисса қаҳрамони Маҳди Ашрапов бошқа персонажлар ҳаётига нигоҳ ташлаб инсон руҳиятининг нозик қирраларини очиб беришга уринади. Асардаги воқеа-ҳодисалар ва ривоятлар орқали инсоннинг яхшилик ва ёмонлик ҳақидаги тасаввурлари бойитиб борилади. Қиссадаги ҳар бир образ ўз ҳолича бутун бир олам. Davomini o'qish
Anvar Obidjon. Ajinasi bor yo’llar. 1 kitob. 5 parcha
Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон таваллудининг 70 йиллиги олдидан
Мени кексақори дейишарди. Кўпроқ ўзимдан катта болалар билан ўртоқ тутинганим, гоҳ дадамнинг ишхонасидагиларга, гоҳ уйимизга келган улфатларига даврадош бўлишим, қондошим Ўринбой ака билан қишда маҳалламиздаги мемахонага (аслида “емакхона” – маҳалладаги қўни-қўшнилар ўртада қўй сўйиб ва гуручу сабзи-пиёзни улгуржи ғамлаб олиб, қиш ичи улфатчилик қилишарди) кириб туришим, булар натижасида катталарга хос ҳаётий гапларни кўп тинглаб улғайганим боис, фикрлашим балки тенгдошларимникидан баландроқ бўлгандир. . Davomini o'qish
Abdurasul Eshonboboev. Navoiy tarjimai holiga doir yangilik
…Мулоҳазаларни умумлаштириб ягона бир махражга келтирадиган бўлсак қуйидагича манзара ҳосил бўлади: “Навоий Абу Саид томонидан Самарқандга сургун қилинган”, “ўз ихтиёри билан йўл олган”, “Самарқандга таҳсил учун борган”. Бундай талқинларнинг юзага келишига, биринчидан, тарихий манбаларда (шоирнинг ўз асарларида ҳам) бу хусусидаги маълумотларнинг камлиги ва боз устига зиддиятлар мавжудлиги бўлса, иккинчидан, масалага ёндашган ҳар бир тадқиқотчи имконияти доирасида мантиқий ечимга интилганидадир. Davomini o'qish
Shandor Petyofi. She’rlar
1 январь — Атоқли мажор шоири Шандор Патёфи таваллуд топган кун
Шандор Петёфининг ҳаётини воқеаларга бой роман десак, унинг варақлари шоирнинг шеърларидир. «Петёфи — буюк шоир, уни фақатгина Бёрнс ва Беранже билан қиёсласа бўлади…» «Петёфи асорату қулликка бош эгишни истамади, Петёфи ўзини инқилобга бахшида этди…» Бу сўзлар буюк шоирлар — Ҳенрих Ҳейне и Эндре Адига тегишлидир. Davomini o'qish
Erkin A’zam. Chiroqlar o’chmagan kecha
Бу хонада ҳамма нарса бор эди: музика ҳам, рақс ҳам, кулги-қаҳқаҳаю майин пичирлашлар ҳам; яна қадаҳлар, ялт-юлт безаклар, мастона муомалалар, ойдин чеҳралар… Бўлма деворлари, дераза ойналари гоҳо шовқин-сурон, турфа рақслардан зириллаб кетади. Davomini o'qish
Anvar Obidjon. Ajinasi bor yo’llar. 1 kitob. 4 parcha
Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон таваллудининг 70 йиллиги олдидан
Катта кишилар орасида юрганим сайин эркакланиб, қўрсланиб бораётгандим. Мен билан тенг туриб гаплашишларини истаб, гоҳо кимнидир жеркиб ташлайман, гоҳо ким биландир тиккалашиб қоламан. Айниқса, дадамнинг қамалишига сабабчи деб билганларим учраб қолса, кесатиқ отгим келаверади... Davomini o'qish
O’rinboy Usmon. Ikki hikoya & Spitamen qotili. Hikoyalar to’plami
Шу кунларда ўзининг 65 ёшини қаршилаган тожикистонлик таниқли ўзбек ёзувчиси Ўринбой Усмонни таваллуд айёми билан чин дилдан муборакбод этарканмиз, қуйида эътиборингизга адибнинг икки ҳикоясини ва онлайн форматдаги «Спитамен қотили» номли ҳикоялар тўпламини ҳавола этамиз. Davomini o'qish
Umarali Normatobv. Mohiru Mehru Muhabbat & Ulug’bek Hamdam. Erkin Vohidov suv ichgan daryolar
28 декабр – Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллиги
Ўтган аср миёнасида мустабид ҳукмдор вафотидан сўнг юз берган нисбий илиқлик шароитида, “иккинчи миллий уйғониш” деб аталган тарихий жараён таъсирида мамлакатда янги бир адабий авлод етишиб чиқди. Улар сафида шоир Эркин Воҳидов, Абдулла Ориповдек ноёб истеъдод соҳиблари бор эди Davomini o'qish
She’riyat — mehr demakdir. Shoir Erkin Vohidov bilan suhbat (1988)
28 декабр — Устоз Эркин Воҳидов таваллуд топган куннинг 80 йиллиги
Шоир бўлмасам, ким бўлар эдим?.. С. Есенин: «Мабодо мен шоир бўлмасам, бўлар эдим безори, ўғри», деган. Шахмат бўйича собиқ чемпион А. Карпов: «Мен шахматчи бўлмаганимда, бошқа бирор соҳада, албатта, биринчи бўлар эдим», деб айтган. Менинг табиатимда на безорилик, на, албатта, биринчи бўлишга интилиш бор. Шоир бўлмасам, шарқшунос бўлишим мумкин эди, журналист бўлишим мумкин эди. Ким бўлсам ҳам, адабиёт атрофида бўлар эдим. Ҳатто шахматчи бўлганимда ҳам кўпроқ бу санъатнинг — «ақллар кураши, туйғулар жанги»нинг тарғиботчиси бўлардим. Davomini o'qish
Xurshid Davron. Ustoz ibrati & «Shahardagi olma daraxti» (1979)
28 декабрь — Устоз Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллиги
Устоз тушунчаси, менинг назаримда, энг аввало, ибрат тушунчаси билан боғлиқ бўлса керак. Тил ва сўзга масъулият ибрати, миллат ва ватан тақдиридаги муҳим масалада ёндашув ибрати. Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий, Мунаввар Қори, Абдулҳамид Чўлпондан биз ижодкор аҳлига энг аввало ана шу Ибрат қолган. Шу маънода, мен Эркин Воҳидов ибратидан миллатни, миллий ўзликни қадрлашни, мумтоз адабиётга муҳаббатни, уни идрок этмакни ўргандим ва ҳамон ўрганяпман.
Davomini o'qish
Ibrohim G’afurov. Hajr vaqti & Mangu latofat. Badialar, risolalar
27 декабр — Ёзувчи, таржимон ва адабиётшунос олим Иброҳим Ғафуров таваллуд топган кун
Ўмровдор. Шонли. Бешиктоғ ва ҳаёт абадийга ўхшарди. Мангу ўрозли эди инсон мулоқотлари… Бешиктоғ ва бу кўркам алп бодом қадамида гул босган ўзбекка ўхшарди. Ўзбегимга табиий шоирона рамз кўз ўнгимизда барча маконларни оғушига олмишдай эди….. Davomini o'qish
