Сизнинг “Расм дарслари” туркумидаги “Расм кўрилади, мусиқа тингланади» деган мақолангизда “Ўзбекистон санъати” деган журналда Нодир Норматов бошчилигидаги адабиëтчилар рассом чизган расмни “тушунтириб” мақола қилиб беришар эди. “Мен бу расмдаги деҳқон кўзларида дард кўрдим¸ фалон кўрдим писмадон кўрдим” деган гаплардан энсаларим қотар эди”, деб ёзганингизни ўқиб қолдим… Davomini o'qish
Saodat Fayziyeva. She’rlar
Шоира қизим Саодатни никоҳ тўйи — янги ҳаёт дебочаси билан табриклаб, «илоҳим, қутлуғ бўлсин» дейман. Унинг ижодий фаолияти бардавом бўлишини, қўшгани билан қўша қариб, ували-жували ва албатта, келажакда эл назарига тушган ижодкор бўлишини тилаб қоламан. Davomini o'qish
Ozod Mo’min Xo’ja. Shayx Abulhasan Haraqoniy haqida risola
Абулҳасан Ҳарақоний (933 – 1037 йй.) – инсоният тарихида катта фаолият юритган буюк азиз-авлиёларнинг биридир. У зот ҳозирги давримизда бутун дунё олимлари, зиёлилари томонидан энг илғор, ижобий ва тараққиётга етакловчи деб тан олинган “Хожагон – Нақшбандия” тасаввуф тариқатининг вужудга келишига фундаментал асослар яратган зотлар кетма-кетлигининг еттинчи поғонасида туради. Davomini o'qish
O’tkir Hoshimov. Sakkizinchi mo’jiza
5 август — Атоқли ёзувчи Ўткир Ҳошимов таваллуд топган куннинг 75 йиллиги
Менинг назаримда, «Саккизинчи мўъжиза» битиклари ҳам «Дунёнинг ишлари», «Баҳор қайтмайди», «Икки эшик ораси» каби айтилган. Китоб ўқиётганингизда ёзувчи сиймоси кўз ўнгингизда гавдаланади, сиз билан бевосита мулоқотга киришади, ичингизда туғилган мулоҳазаларингизни диққат билан тинглайди, йиллар давомида тўпланган билим ва тажрибаларига асосланган ҳолда ўз хулоса ва кузатувларини баён этади… Davomini o'qish
Ahmad A’zam. Nima qilib qo’ygan ekanman
Бугун эрталаб бетимни юваётиб бирдан ишга боргим келмай қолди, ўзи ҳар куни шундай бўламан, кеч ётаман-да, кейин эрталаб туришим қийин, эй, худо, яна шу ишга боришим керак, а, деб жойимдан қўзғалгим келмайди ишёқмасликдан эмас, ҳар куни бориб, ҳар куни бир хил иш қилишдан кўнглим қолган, лекин, бари бир, тураман, чой-пойимни ичиб, отланаман, шунга, яъни ишга боргим келмаслигига, лекин, бари бир, ишга боришга ўрганиб кетганман. Davomini o'qish
Nurjahon Avazova. She’rlar
Шоира Нуржаҳон Авазова ёруғ оламни тарк этди. Ундан яхши шеърлар қолди. Илоҳим, Яратган раҳматига олсин. Охирати обод бўлсин. Оиласи аъзоларига сабр берсин. Davomini o'qish
“O’zbek adabiyoti” kitobi Ozarbayjonda nashr etildi
Ўзбек адабиётининг озарбайжонлик толмас тадқиқотчиларидан бири филология фанлари доктори, профессор Алмас Улви (Биннатова)дан яна бир хушхабар олдик. Профессорнинг ўзбек адабиёти, озарбайжон-ўзбек адабий алоқаларига доир тадқиқотлари жамланган “Ўзбек адабиёти” китобининг Озарбайжонда нашр этилиши бизни қувонтирди. Бу ўзбек-озарбайжон адабий алоқалари йўлидаги олиманинг кўп йиллик изланишлари, тинимсиз меҳнати самараси, қолаверса, ўзбек адабиётига бўлган улкан эҳтироми, десак адашмаган бўламиз. Davomini o'qish
Shoir Qambar Ota (O’tayev) vafot etdi
Бугун таниқли болалар шоири Қамбар Ота (Ўтаев) 75 ёшида вафот этди. Яратгандан бутун умри ва ижодини болаларга бағишлаган акамизни раҳматига олишини сўраймиз. Davomini o'qish
Anju Kotvani. Yaratganning yerdagi farishtasi
Ишдан қайтаётгандим. Бир пайт кўча четида турганча қўлидаги найини сотишга уринаётган бир болакайга кўзим тушди. У ўтган кетганларга ялинганча, буюмини харид қилишларини сўрар, аммо шошқалоқ одамлар унга эътибор ҳам бермасдилар. Болакай йиғларди… Раҳмим келиб, унга бироз пул тутқаздим. Davomini o'qish
Abdulla Oripov. Yangi she’rlar (iyun-iyul, 2016)

Икки ойлик танаффусдан кейин кўпчилик мухлислар илтимосига биноан устоз Абдулла Орипов шеърларини тақдим этаётганимиздан беҳад мамнунмиз. Устозга эса саломатлик тилаб, янги шеърларини илҳақлик билан кутишимизни билдириб қоламиз . Davomini o'qish
Nabi Jaloliddin. Ikki hikoya
Намоздан сўнг тин олди. Вужуди енгиллашиб, боши ойдин бир ҳолатга тушди. Бу ҳаловатли онларни қизғандими ёхуд бутун борлиғидаги нурли жимирлашдан сархуш бўлдими, ҳадеганда ўрнидан туравермади. Бошини қуйи эгиб, зикрга берилди. Бу ҳолат анча узоққа чўзилди. Ахийри “Ассалому алайкум” дея саждадан турди… Davomini o'qish
Xurshid Do’stmuhammad. Shabada
Бахт ҳам насиба, у кимларнидир зор қақшаб излаб юради, рўпарасидан, оёғининг остидан чиқиб қучоқ очиб кутади, кимларнидир эса калака қилгандек мудом четлаб ўтади. Davomini o'qish
