Bahodir Karimov. Abdulla Qodiriy ijodining yangicha talqinlari.

234
Абдулла Қодирий ижоди юзасидан янгидан-янги талқинларнинг майдонга келишини, уларнинг тасдиқланиши ёки инкор этилишини, улар устида баҳс-мунозараларнинг авж олиниши илм оламидаги таибий ҳодиса сифатида қабул этмоқ жоиз. Зотан, адиб ижод боғидаги оғочларнинг илдизлари бақувват, мевалари тотлидир. Бу улуғ сўз неъматидан баҳрамандлик қалбга ширин безовталик олиб киради. Бу безовталик муайян фикр либосини кийгунча, фикр муайян шакл ва моҳият касб этгунча йиллар ўтади, ўйлашнинг адоғи кўринмайди, поэтик маъно чегараларига етиб борилмайди. Абдулла Қодирийнинг эстетик, руҳий дунёсига муносиб талқин ёзиш истаги кўнгилни тарк этмайди. Гоҳида бундай тадқиқотлар юзага ҳам келади. Davomini o'qish

Tohir Malik. Ajab saodat

089    Асарга «ўзбеклар турмушидан тарихий рўмон» деб изоҳ берилган. «Севишган қалблар ҳақида» ёки «Муҳаббат фожеалари»… эмас, айнан «ўзбеклар турмушидан», айнан шом азони чақирилган дамдаги турмушидан. Шунинг ўзиёқ бизни айсбергнинг қуйи қисмини ўрганишга даъват этади. Бу вазифани таъбир жоиз бўлса, бир ҳамлада уддалаш мумкин эмасдир. Яъни бир мақола ёзиш билан уддалаб бўлмайди. Ҳамонки, сиз муҳтарам ўқувчининг диққатини жалб этишга киришган эканман, яна айрим қирраларини айтиб ўтишим зарур… Davomini o'qish

To’xtasin Jalilov hayoti va ijodi haqida

Ashampoo_Snap_2017.05.05_20h34m38s_008_.png    Атоқли бастакор Тўхтасин Жалилов 200 дан ортиқ халқ севиб эшитадиган дилбар қўшиқларнинг муаллифиир. У ўз қўшиқларида ўзбек халқ мусиқаси услубининг ўзига хослигини, табиийлигини, қочиримларга бойлигини сақлаган ҳолда, халқ қўшиқлари, куйларига янги оҳанг, янги мазмун бахш этди. Davomini o'qish

Tohir Malik. Sohibqironi akbar.

122
Тилимиз ва адабиётимизни янада юксак чўққиларга кўтара олган, темурий шаҳзодаларнинг замондоши ва сафдоши Мир Алишер Навоий ҳазратлари Темур Кўрагоннинг муборак номларини «Мажолисун нафоис»нинг еттинчи мажлисида бежиз тилга олмаганлар. Ҳақиқат шулки, муаззам иморат қурмоқ учун мустаҳкам пойдевор зарурдир. Туркий тил ва адабиётнинг муаззам биноси пойдеворининг мустаҳкам бўлишида Соҳибқирони акбарнинг хизматлари улуғдир. Davomini o'qish

Mansurxon Toirov. Dukchi eshon va Nikolay Ikkinchi

496
17 май куни Дукчи эшон раҳбарлигидаги халқ исёни бошланганига 115 йил тўлади. Мустақилликкача бу исён ва унинг раҳнамоси ҳақида бирон бир ҳақиқатга яқин маълумот олишнинг ўзи қийин эди. Мустақилликдан кейин Дукчи эшон ҳаёти ва фаолиятига оид юзлаб мақолалар,ўнлаб китоблар нашр этилди. Аммо,ҳанузгача Дукчи эшон шахсияти ва фаолияти қизғин баҳсу мунозараларга сабаб бўлмоқда.Агар бир тараф уни она юрт истиқлоли учун муҳораба майдонига чиққан фидойи деб баҳоласа,иккинчи тараф уни ўйламай иш тутган,қанча бегуноҳ одамларнинг нобуд бўлишига сабабчи бўлган, халифалик тузишни кўзлаган чаламулла сифатида қоралайди. Менинг ўйлашимча, ҳар икки тарафнинг гапида муайян ҳақиқатлар мавжуд. Аммо,рад этиб бўлмас ҳақиқат шундаки, Дукчи эшон,энг аввало, мустабидликка қарши,миллатининг эрку озодлиги учун майдонга чиққан эди. Davomini o'qish

Isajon Sulton. Hikoyalar

4
“…У тоғ тарафларга боришни анча йиллардан бери орзулаган бўлсам-да, шу маҳалгача сира насиб қилмаган эди. Қаерлардадир, жануби-шарқда эканини билардим… Лекин шу – О ғ р и қ т о ғ и, ўзи эмас, номи анчадан бери сира тинчлик бермай келарди. Нима учун айнан О ғ р и қ т о ғ и деб номланган экан деб ўйлар эдим… Davomini o'qish

Rahmon Qo’chqor. Darbadarlikning bedor talqini.

082

6 апрел — истеъдодли адиб Исажон Султон таваллуди куни.

Исажон Султоннинг “Боқий дарбадар” романи бир мақола доирасида таҳлилу талқин этиш мушкул бўлган асарлар сирасига кириши аниқ. Ҳозирча фақат шу нарсани айтиш лозимки, дунё, одамзод тақдири борасида жиддий ўй суришга қуввати етадиган бу ёзувчи ўз тафаккурида, кўнглида тўлиб-тошаётган фикрларини, ҳиссиётларини тилига чиқаришда донолик ва куч-қувват касб этиб бормоқда. Миллий адабиётимиз учун энг муҳими, бизнингча, мана шу жиҳатдир… Davomini o'qish

Sobir Yodikov. To’rg’ay sayrayapti.

08 Сойга яқин, қирнинг тошлари орасига шишани кўмдик. Ортга қайтиб, уйда гурунглашиб ётдик… Орадан йиллар ўтди. Ўтган кузда Қорадарага бир тўп табиат шайдолари билан яйрагани бордик. Ўшанда адиб билан кўмган шишани излаб топиш истаги пайдо бўлди. Тўдадан секин ажралиб, ўша таниш сойдан ўтдим. Шиша кўмган жой кўчки сабаб, кўздан пана бўлибди. Гарчанд кўп уринсам-да, тополмадим. Ниманидир йўқотгандай, кўнглим ғашланди. Эслаб кетдим… Davomini o'qish

Mashhur g’azalchi Usta Gulmat ejodidan namunalar.

Ashampoo_Snap_2017.11.06_17h47m40s_001_.png    Гулмат ким ўзи? Гарчи у ижод гаштидан ис олиб, назм бўстонида ўралаша бошлаганидан кейин ўртамиёна исмининг ортига Шоший деган дабдабали тахаллусни тиркаб қўйган бўлса-да, аммо унинг Фарғона водийсидан келиб, Тошкентда турғунлашиб қолган кимса эканини эндиликда биз яхши биламиз. Бу фикрни айтиш учун шоирнинг рақам 1 ва рақам 49 ғазалларидаги «Олтиариқ», «Фарғона»2 деган сўзларига таяниш билангина чегараланиб қолсак, даъвомиз пучроқ чиққан бўларди. Жавонимизда Гулматга анча йил қондошлик қилган бир шахснинг эсдаликлари сақланмоқдаки, ана буни далил дейдилар. Davomini o'qish

BBC O’zbek. Adabiyotlar orasidagi ko’prik: bir tomonlama harakat.

090
Таржима жараёни – тилларни бир-бирига қиёсан мукаммал ўрганиш, тиллар муҳити ва стихиясига эгалик қилиш, муайян таржимага сидқидилдан тайёргарлик кўриш – турли илмий адабиётлар, маълумотномалар, ранг-баранг луғатлар билан ишлаш, мамлакатлар, уларнинг маданиятлари, адабиётларини яхши билиш – бунда олтин малака ва кўникма ҳосил қилиш – таржима жараёнида ҳозиргача назариётчилар ҳам, амалиётчилар ҳам айтарли эътибор бермаган, ҳисобга олмаган – изчиллик ва муттасиллик мавжудлигини кўрсатади. Барчасига изчил, муттасил, яъни узлуксиз риоя қилингандагина, орадаги жараён ҳалқаларидан биронтаси ҳам эътиборсиз қолиб кетмагандагина жараён юксак маърифатли тус олади, таржима муваффақиятлар гаровига айланади Davomini o'qish

«Hidoyat» jurnalining 2013 yildagi 2-soni.

345

Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг диний-маърифий,илмий-адабий нашри — «Ҳидоят» журналининг 2013 йилдаги 2-сони босмадан чиқди. Журналнинг ушбу сони ҳам одатдагидек фойдали ва ўқимишли мақолалар, савол-жавоблар, ибратли ривоятлару ҳикматлар  берилгани билан  ажралиб туради. Сизга журнал мундарижаси ва айрим матнларни тақдим этаман. Davomini o'qish

Nafisa Mo’minova o’zbek qiz-ayollari orasida tarixda birinchi bo’lib “xalqaro grossmeystr” unvoniga erishdi.

678
Саҳифамизда ушбу мақоланинг пайдо бўлишига ҳам фахру қувонч туйганим,ҳам унда фақат шахмат ҳақида эмас,адабиёт ҳақида ҳам сўз юритилгани сабаб бўлди. Биз Нафиса Мўминовани ўзбек қиз-аёллари орасида  тарихда биринчи бўлиб бундай юксак унвонга эришгани билан чин юракдан қутлайман. Фахр билан айтишим керак:  туркий миллат тарихида ҳам. Кимдир «Татаристонлик Алиса Михайловна Галлямова-чи?» дейиши мумкин. Аммо,Алиса Галлямова  рус-татар оиласида дунёга келганлигини унутмаслик керак.< Нафисани етук шахс этиб тарбиялаган, унга адабиёт билан шахматга бўлган муҳаббатни  сингдирган  отаси — Алишер Мўминовга «Қуллуқ бўлсин!» дейман. Бундай юксак  мақомга жуда узоқ давом этган машаққатли меҳнат, катта сабр ва матонат туфайли эришилади. Айни шу сабабдан ҳам бу ғалаба фақат Нафиса ва отаси учун эмас, ўзбек миллати учун ҳам қимматлидир. Davomini o'qish