10 октябрь — таниқли шоир Саъдулла Ҳаким хотираси куни
Саъдулла Ҳаким (1951-2020) шеърларида, унинг “Олис юлдуз” деб аталган тарихий достонида, насрий сочмаларида кутилмаган гўзал манзаралар, тасвирлар, ажиб шеърий ифодаларга дуч келасиз. Назарингиз улардан оддий бир нарса каби сирғалиб ўтмайди, тўхтайди, нигоҳингизни ўзига жалб этади (Иброҳим Ғафуровнинг «Заминга туташ антенна» мақоласидан). Davomini o'qish




Бундан ўттиз, ўттиз беш йил аввалги ўзбек адабиётшунослиги билан бугунги адабиётшунослик орасида мувофиқлаштириб бўлмас тафовут бор: адабиёт сингари адабиётшунослик ҳам сиёсий, мафкуравий таъқиб, партиявий назоратлардан халос бўлди. Бу эркинлик, айниқса, ўтмиш адабиёт тадқиқу таҳлилларида янада ёрқинроқ кўзга ташланади.
