Ishikava Takuboku. She’rlar. Xurshid Davron tarjimasi

Ashampoo_Snap_2016.10.14_17h00m40s_002_.png  28-октябрь – япон шоири Ишикава Такубоку хотираси куни

Японияда  Tакубокуни жуда севишади. Мамлакатда шоирга қўйилган юзлаб ҳайкалларгина эмас, унинг шеърларига қўйилган минглаб ёдгорликлар мавжуд. Унинг шеърларини ёд билмаган япон дунёда топилмаса керак. Мен ҳатто Тошкентдаги Япон боғида бир кўрсатувни тасвирга олиш пайтида тасодифан боққа келишган кунчиқар мамлакатидан келган туристлар билан суҳбатлашиб бунга иқрор бўлганман. Davomini o'qish

Ishikava Takuboku. Kuzgi erkin shamollar tovushi yangrar… («Bir hovuch qum» kitobidan)

Ashampoo_Snap_2016.10.10_11h48m37s_011_.png

   Буюк япон шоирининг номини шон-шуҳратга кўмган «Бир ҳовуч қум» китоби таркибидаги туркумларни тақдим этишда давом этамиз. Бугун «Кузги эркин шамоллар товуши янграр» туркумига кирган танкаларнинг  эски ва янги таржималаримда мутолаа қилиш навбат етди. Davomini o'qish

Ishikava Takuboku. Kuz she’rlari

Ashampoo_Snap_2016.10.10_11h39m34s_005_.png    Японияда Tакубокуни жуда севишади. Мамлакатда шоирга қўйилган юзлаб ҳайкалларгина эмас, унинг шеърларига қўйилган минглаб ёдгорликлар мавжудлиги кишини ҳайратга солади. Яна бир ҳайратланарли томони шундаки, қашшоқликда ва хасталикда яшаган, арзимас пулга зор бўлган шоир китоблари миллион-миллион нусхада нашр этилмоқда, шусиз ҳам давлатли китоббосар ва китобсотар   фирмаларни бойитмоқда . Davomini o'qish

Ishikava Takuboku. «G’amgin qo’g’irchoq» kitobidan eski va yangi tarjimalar

0_144765_a8436de8_orig.png     Менинг энг севимли шоирим ИшикаваТакубокунинг «Бир ҳовуч қум» тўпламига кирган шеърлари билан танишдингиз. Энди навбат шоирнинг ўлимидан кйин нашр этилган улуғвор китоби — «Ғамгин қўғирчоқ»қа етди. Китобнинг номи Такубокунинг «Танка — менинг ғамгин қўғирчоғимдир» деган гапидан олинган. Davomini o'qish

Ishikava Takuboku. Qo’lqopni echaturib…

Ashampoo_Snap_2016.10.10_11h38m46s_002_.pngСаҳифа буюк япон шоири таваллудининг 130 йиллигига бағишланади

     Такубоку ўз шеърий битикларида инсон ҳаётининг буюк манзараларини яратди. Бу манзаралар баъзан оний кайфият билан чегараланса-да,уларнинг замирида бутун бир инсон умрининг ҳасратлари,ҳайратлари ётади.  Оғир хасталик шоир умрини эрта хазон қилди. У йигирма етти ёшга тўлмай вафот этди. Унинг қабртошига дўстлари томонидан ушбу сатрлар битиб қўйилган: Davomini o'qish

Ishikava Takuboku. Unutgim kelmaydi sizlarni («Bir hovuch qum» kitobidan)

Ashampoo_Snap_2016.10.10_11h39m12s_004_.pngСаҳифа буюк япон шоири таваллудининг 130 йиллигига бағишланади

    «Шундай лаҳзалар борки, улар икки марта такрорланмайди, — деб ёзади шоир, — шунинг учун ҳам уларни унутолмайман, ҳаяжон билан эслайман. Мен бундай лаҳзалар беиз кетмаслигини истайман. Бундай лаҳзаларни фақатгина лаҳзанинг ўзидай қисқа танка — бешликда ифодалаш мумкин…Ҳаётни севганим учун ҳам танка ёзаман». (Хуршид Давроннинг «Такубоку ва танка ҳақида қисқача қайдлар» мақоласидан. Мақолани мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин) Davomini o'qish

Ishikava Takuboku. Tutun («Bir hovuch qum» kitobidan)

Ashampoo_Snap_2016.10.10_12h23m18s_014_.png    Саҳифа буюк япон шоири таваллудининг 130 йиллигига бағишланади

Ишикава Такубокунинг танкалардан (бешликлардан) иборат биринчи ва энг машҳур китоби бўлмиш «Бир ҳовуч қум» жо олган туркумларни (уларда эски таржималар билан бирга янгилари ҳам қўшилган) тақдим этишни давом этамиз. Бугун тўпламдаги «Тутун» деб номланган туркумни мутолаа қилинг. Davomini o'qish

Ishikava Takuboku. O’z-o’zimga muhabbat qo’shiqlari («Bir hovuch qum» kitobidan)

Ashampoo_Snap_2016.10.10_11h38m23s_001_.png Саҳифа буюк япон шоири таваллудининг 130 йиллигига бағишланади   

Ишикава Такубоку ўсмирлик чоғиданоқ япон мумтоз шеъриятида устивор танка — бешлик жанрида шеърлар ёза бошлаган, аммо, кейинчалик «Тонг юлдузи» журналининг ношири бўлмиш таниқли шоир Ёсано Тэккан маслаҳати билан замонавий, яъни Такубокунинг ўзи таърифлагандек, «узун шеърлар» ёза бошлади. Йиллар ўтиб, шеъриятдаги маслаги қадимий жанрга янги руҳ бахш этиш эканини англагач шоир яна танка ёзишга қайтади. Davomini o'qish

Isikava Takuboku. She’rlar (Beshliklar) & Xurshid Davron. Takuboku va tanka haqida

04520 феврал — суюкли шоир Ишикава Такубоку таваллудининг  130 йиллиги

    Дунёда муаллифидан кўра кўпроқ шеърларига атаб ўзига хос «ҳайкал»лар —  белгили тошлар ўрнатилган ягона шоир бор. Бу шоирни юртдошлари беҳад  қаттиқ суядилар, эъзозлайдилар.  Унинг шеърини ёддан билмайдиган японияликни тополмайсан, десам, сўзимга ишонинг — бу лоф эмас, бу айни ҳақиқат. Davomini o'qish

Isikava Takuboku. Tankalar (Beshliklar)

09    Шу нарсанинг мамнуният билан айтаманки, мен японнинг ажойиб шоири Исикава Такубоку шеъриятини ўтган асрнинг 80-йилларида устоз  Хуршид Даврон таржималарида танидим ва  ўшандан бошлаб маҳлиё бўлганман. Ҳалиям бу соддалик ва самимиятга қорилган ашъорлар руҳимда қадимий наволарнинг наъшу намосини уйғотгандай бўлади. Мен ҳам йигирма йиллар чамаси устоз йўлларидан тета-поя қилиб, буюк шоир шеърларидан таржима қилмакка уринганман. Уларга  баҳо бериш сиздан (Таржимондан). Davomini o'qish

Bolalarga beraylik dunyoni

021
1 июнь — халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

   Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан жаҳон шеъриятининг энг ёрқин вакилларининг болаларга бағишланган шеърларини тақдим этамиз. Бугун, ҳеч бўлмаса, фарзандингизни ўпиб қўйишни унутманг. Davomini o'qish

Ishikava Takuboku. Muhabbat qo’shiqlari

Ashampoo_Snap_2016.10.14_16h44m29s_001_.png20 февраль – машҳур япон шоири Ишикава Такубоку таваллуд топган кун

   Буюк япон шоири Ишикава Такубоку (1886 – 1912) шеърияти инсоний меҳр ва муҳаббат заминига илдиз отиб юксалган юксак дарахтга монанд. Унинг шеърларини мутолаа қилиш ўқувчидан юксак ички маданият ва чуқур инсоний комилликни талаб қилади. Умуман, япон шеъри умумжаҳон адабиётидаги бирон бир бошқа шеъриятга ўхшамайди. У гўё, бошқа шеърий маданиятлардан фарқли равишда, қатъий шакл ва оҳангга бўйсунмайдигандай, гўё инсон юрагининг самимий кечинмаларининг эркин ифодаси бўлиб кўринса-да, аслида фақат унгагина хос «кўзга кўринмас» қоидалар ва талаблар асосида ривожланган. Бу қоида ва талаблардан келиб чиққан мақсад битта: Инсон туйғулари: муҳаббат, соғинч,изтироб, қувонч очиқ эмас, ботиний ишоралар орқали ифода этилиши, калит каби берк эшикларни очиб, сизни ичкарига — қалб оламига олиб кириши керак. Davomini o'qish