Япон адабиёти. Танка, хокку (хайку) деб аталмиш бадиий кашфиётлар. Рюноскэ Акутагава, Ясунари Кавабата, Кобо Абэ сингари сўз усталари. Ўзига хос, мутлақо фавқулодда экспериментлар. Синчи-адабиётшуносларнинг анча-мунчасини боши берк кўчага киритиб қўядиган ғоя, фикрлар. Воқеликка, сўзга бўлган янгича ёндашув. Сара киноларга ёрқин мавзуларни берган улкан асарлар. Қуйида катта сўз санъаткори – Кобо Абэнинг адабиёт оламида ўзига хос воқеа саналган ва ўзбек тилига Сулаймон Раҳмон томонидан моҳирона таржима қилинган «Яшик-одам» романидан парчаларни эътиборингизга ҳавола қилмоқдамиз. Davomini o'qish
Teglar: Javlon Jovliyev
Javlon Jovliev. Turdi Karvon qizi hamda Abdulla
Турди Карвон қизи ухлаб қолди. Турганида туман, аччиқ туман…Она оҳиста, сас ҳам чиқармай ҳовлига чиқди. Ташқарида аччиқ туман, муздек ҳаво ҳукмрон эди. Қуёшнинг илк нурлари сингган, эшик ёнидаги бир жуфт беҳи новдалари яланғоч, дир-дир титрарди… Davomini o'qish
Bahodir Karim. Lirotragik roman — «Qo’rqma» asari haqida
“Қўрқма” янги даврнинг янги ва дардчил, янгича услубда ва ўзига хос янги оҳанг билан ёзилган янги романидир. Жавлон ўз фикри, нияти ифодаси учун шундай — ҳеч кимда ўйламаган бир бадиий усул-йўлни топибди. Янгилик топилдиқлар билан гўзал ва адабиётдаги оргиналлик тақлиддан қутилиш билан, янгича ранг билан бетакрор бўлади. Davomini o'qish
Javlon Jovliyev. Stalinga maktublar
Сталинга хат ёзгим келаверади. Сабабини билмайман. Балки, қондан ўтган. Кичкина бобом – онамнинг отаси ғирт коммунист бўлган. Бунинг устига ўлгудай зиқна чол эди. Этагига ёпишиб пул тиласак, қўйнидан кир-чир парварда чиқариб бир-бир ялатарди-ю, ўраб-чирмаб яна жойига тиқиб қўярди… Davomini o'qish
Javlon Jovliev: “Ro’zg’oridan ortib yozolmay qolgan iste’dodlar…” & Mirzohid Muzaffar. Kechinma qoldiqlari
Наср оламида ёш ёзувчилар саноқли бўлсада, ҳарҳолда бор. Улар орасида Жавлон Жовлиев ўз услубига, фикрига эга ижодкор. Қатор ҳикоялари адабий журналларда нашр этиб келинмоқда… Davomini o'qish
Javlon Jadid. Xayrli kun, Brussel! & Xurshid Abdurashid. Uyg’urlarim
Оҳ, бу ҳайқириқлардан ўзимни йўқотиб қўйдим. Уларнинг ҳар бир ноласи бутун танимни ич-ичидан парчалаб, бўлакларга бўлиб ташларди. Гўёки, қассоб кундасида гўшт каби ўтмас болта билан нимталанардим. Шунда менга нафрат-ла қараб турган қизил рўмол ўраган уйғур қизига кўзим тушиб қолди, негадир у Европарламентнинг маҳобатли биносига эмас, менга қараб қичқирарди… Davomini o'qish
Kobo Abe. Xuddi odamdek. Fantastik qissa. I-qism &Javlon Jovliyev. Kobo Abening «Qumdagi xotin» asari haqida
Бу антиқа одам бизникига май ойининг қуёш кулиб боққан кунларидан бирида тикув машиналарини сотадиган агент сифатида кириб келди…Шу куни ғарбдан шабада эсиб тургани ёдимда. Ғарб шамоли денгиз томондан келарди, осмон мусаффо. Барча уйлардаги доимо ёпиқ деразалар ланг очиб қўйилган. Кайфиятимни эса яхши деб бўлмасди. Хонамда ҳамма нарса бошқача. Бу ер тамаки тутунига тўлган, деразалар ёпиқ ва пардалар билан тўсилган, хонани фақат стол устидаги чироқ ёритиб турарди. Davomini o'qish
Javlon Jovliyev. Rauf Parfi va Turkiston
Устоз Рауф Парфи таваллудининг 75 йиллигига
Бу ҳали қуёш юксак тоғлар узра бош кўтармаган, қадим миноралар устига ин қурган лайлакларнинг марварид кўзларида сузмаган, булбуллар оҳангига жўр бўлмаган, булоқнинг тиниқ сувига қўшилиб оқмаган бир онда содир бўлади. Оппоқ қушларим покиза осмон бағрида Афросиёб ҳақидаги қадим қўшиқларни куйлаб, у ҳақдаги орзуларимни оламга сочади, барчага жар солади. Турон учун… Туркистон учун… Davomini o'qish
Javlon Jovliyev. Buxoro, Buxoro, Buxoro…
Ўша пайтларда энг кўп эшитган сўзим Бухоро эди. Бухоро, Бухоро, Бухоро… Хаёлимда бу жой осмонларда, оппоқ булутлар орасидаги ялтироқ тошлардан қурилган сарой, дунёдаги барча эртакларнинг тугайдиган манзили эди… Davomini o'qish
Javlon Jovliyev. Ko‘k, oq va ola kaptarlar
Мен бу воқеани қоғозга туширар эканман, унда ўзимнинг ҳам, дўстимнинг ҳам иштирок этишини истамадим. Ҳаммаси ўша инсон тилидан ҳикоя қилинса мақсадга мувофиқ бўлади, деб ўйлайман. Балки жонли ҳам чиқар. Лекин, унинг бу ҳикояга тушмаган, қаламим ожизлик қилган кўп дардлари ва қувончли дамлари бўлганлигига ишончим комил… Davomini o'qish
Javlon Jovliyev. Ayol
Аёл фермернинг ёлланма ишчиси эди. Пахта, картошка, пиёз, кунжут ўтоғида кунлик тўлов эвазига меҳнат қилар, оила шу пул билангина кун кўрарди. Эри ишсиз… Davomini o'qish
Javlon Jovliyev. Qizlar bilan uchrashuvlaim
Йигирма етти ёш. Уйланишнинг айни пайти. Бу ёшни бизнинг шаҳарда “қизлар билан учрашувлар мавсуми” деб ҳам, аташади. Гўё шу учрашувларсиз турмуш-қуришнинг иложи йўқдек! Бизда бу одат қачон расм бўлган, билмайман. Лекин ҳеч ким бу анъанадан бўйин товламайди. Davomini o'qish