25 ИЮЛЬ — ВАСИЛИЙ ШУКШИН ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН
Бобо етмиш уч ёшда, Петка эса ўн учга кирганди. Бобо шарттаки ва асабий эди, қулоғи оғирлигидан азоб чекарди. Петка ёшига қараганда мустақил, новча, уятчан ва ўжар эди. Улар дўстлашиб қолгандилар… Davomini o'qish


Ёз пайтида шувоқ ҳиди анқиб, бошинг айланадиган дамлар бўлади. Эҳ, айниқса, кечалари… Тепангда оймўма аста сузади. Юрагинг ҳапқириб кетади. Кўнгилни маст этгувчи ислар таралмиш бунақанги ойдин тунларда беихтиёр ширин, тотли хаёлларга толасан. Э, йўқ, бу ҳатто хаёл ҳам эмас – ичингга ғулғула солиб, зор-интизор этгувчи аллатовур бошқача нарса. Томорқа этагидами, қариқизлар ичидами, беркиниб оласан-да, юрагинг тушуниксиз, сирли севинчдан орзиқиб кетади. Афсус, бундай сокин тунлар ҳаётимизда кам бўлади. 





