Xurshid Do’stmuhammad. Orzu bo’yog’i & Firdavs Fayzulloh asarlaridan namunalar

09    Таниқли мусаввир Фирдавс Файзуллоҳ ижоди билан у ҳали мактабда ўқиб юрган пайтидаёқ танишган эдим. Ўша пайтда ишлаб турган «Ёш гвардия» нашриётида нашрга тайёрланаётган онаси шоира Гулчеҳра Жўраева китобининг муқовасини Фирдавс чизган эди. Davomini o'qish

O’zbek she’rida Qrim dardi.

00118 май — Қрим татарлари депортация қилинган куннинг 72 йиллиги.

  Бугун қардош қиримтатар халқининг тоталитар совет тузуми томонидан ўз она юртидан сургун қилинганига 72 йил тўлади. Ўзбек шеъриятида қиримтатар сургуни мавзуси нечоғли даражада акс этгани, Олим Олтинбекнинг «Рауф Парфининг «Қирим хаёллари» туркуми мақоласини ҳисобга олмаганда, адабиётшунослар томонидан чуқур ўрганилгани йўқ. Аммо, бу ўрганишга  арзирли ва маълум хулосаларга олиб келиши мумкин бўлган мавзудир. Бугун сизнинг эътиборингизга ушбу мавзунинг кичик бир манзарасини (унинг манзараси кенг эканига ишонган ҳолда)  тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Shukru Qoracha. Munojot

09       Шукру Қорача (Şükrü Karaca) 1956 йили Туркиянинг Токат вилоятидаги Кабали қишлоғида туғилган. Токатдаги ўқитувчилар билим юртида, кейинчалик ҳуқуқшунослик бўйича таҳсил олди. Адабиётга 1990 йили «Дунёни тўлдирган қирмизи» романи билан кириб келди. 1993 йили унинг «Ânestü Nârâ» деб номланган шеърий тўплами нашр этилди ва китоб Туркия Ёзарлар Бирлиги мукофоти билан тақдирланди.и Арабча «Ânestü Nârâ» жумласи Қуръони Каримнинг «Қасос» сураси  29-оятидан олинган бўлиб, «Оловни кўрдим» деган маънони англатади. Davomini o'qish

O’ljas Sulaymonov. She’rlar. Xurshid Davron tarjimalari

041Атоқли қозоқ шоири Ўлжас Сулаймонов таваллудининг 80 йиллиги олдидан

    Шоир шеъриятидаги қаҳрамонлар — ғурурли, ўз қадрини биладиган, айни вақтда, ўзганинг ҳам қадрига етадиган шахслардир. Улар феъли кенг, танти, фалсафий мушоҳадаларга мойил, чапани ва жўмард кишилар суратида ёрқин бўёқлар, кучли шеърий тимсоллар воситасида жозибадор тасвирланган. Davomini o'qish

Yolqin Aziziy. She’rlar

077      Ўзбек ва уйғур адабий алоқаларининг сўнгги йиллардаги ривожи, энг биринчи навбатда, таржимонлар хизматига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Ана шундай фидойи таржимонлардан бири ёш уйғур шоири Ёлқин Азизийдир. У қисқа муддат ичида йигирмадан ортиқ ўзбек шоирлари асарларини уйғурчага таржима қилиб, Шинжон-Уйғур ўлкасидаги адабий журналларда эълон қилди. Davomini o'qish

Xurshid Davron. Bibixonim qissasi yohud tugamagan doston (3)

022    — Икки четини қамиш босган бир йўлдан от чоптириб борармишман… – Амир Темур шу сўзни айтди-ю, кўзини юмди. Сўнг шу алфозда, гўё гапириб бераётганларини кўриб тургандек, сўзида давом этди: — Ногоҳ отим йўл четидаги қамишлар шитирилаб кетганидан қўрқиб, орқага тисланиб кетди-да, кишнаб юборди. Шошиб ўша шитирлаган қамиш томонга қарасам, қамишзор ичидан раҳматлик отам отда чиқиб келаётган эмишлар… Davomini o'qish

Xurshid Davron. Bibixonim qissasi yohud tugamagan doston (2)

099     Шу пайт музейнинг кичик эшигидан беш-олти милиционер кириб келганини, уларнинг орасида шаҳар милицияси бошлиғи ҳам борлигини кўриб, Юсуповни ваҳима босди. “Наҳотки, музейга ўғри тушган бўлса? Ахир, ўғирланадиган нарсаларни аллақачон ўғирлаб кетишган-ку!” – дея ингради у ичида алам билан.
— Бибихоним қаерда?! – деб сўради шаҳар милициясининг бошлиғи…
Davomini o'qish

Jumagul Jumaboeva. Xurshid Davron she’riyati haqida

003     Тарих Хуршид Даврон шеъриятида ўзига хос бир тарзда намоён бўлади. У ҳам кўпинча қаламкаш дўстлари сингари тарихий жойлар, шахслар қисматини, кураш йўлларини замонага ибрат сифатида танинштиришга ҳаракат қилади. Ана шу жараёнда лирик қаҳрамон руҳий олами теранлик билан очилади ва унга даврнинг ўтказган таъсири аниқ намоён бўлади. Davomini o'qish

Ibratga aylangan maskan ( Xurshid Davron bilan suhbat) & Xurshid Davron. She’rlar

033     Маънавият сўзининг замирида маъно, моҳият тушунчалари ётади. Китоб ўқимоқчи бўлган одам ўзини маънога тўлдиради. Зиё билан йўлини ёритади. Шу маънода, китоб инсониятнинг энг юксак кашфиётларидан биридир. Дунёда ғилдирак ихтиро қилиниб, узоқ масофалар яқин бўлганидек, китоб баайни оламни бир-бирига қалбан яқинлаштирди. Дилларни бирлаштириб, ҳаётнинг, яшашнинг асл маъноси нелигини ифодалаб берди. Ахир, яхшилик дарахтини суғориб турадиган нарса ҳам китоб-ку! Мен ҳаётимни китобларсиз тасаввур қила олмайман. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul va Xurshid Davron Alisher Navoiyga bag’ishlangan «Oqshom gurunglari» teleloyihasida.

099  феврал —  буюк шоир ва мутафаккир Мир Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги

Иброҳим Ҳаққул ва Хуршид Даврон Алишер Навоийга бағишланган «Оқшом гурунглари» телелойиҳасида. 2 қисмдан иборат адабий суҳбат. «Маданият ва маърифат» телеканали. 2014 йил, феврал /Ibrohim Haqqul va Xurshid Davron Alisher Navoiyga bag’ishlangan «Oqshom gurunglari» teleloyihasida. 2 qismdan iborat adabiy suhbat. «Madaniyat va ma’rifat» telekanali. 2014 yil, fevral
Davomini o'qish

Xurshid Davron. Alisher Navoiyning ikki qit’asi sharhi.

092     Биз бу ўринда ҳазрат Мир Алишер Навоийнинг икки қитъасини шарҳу баён этишни мақсад қилиб, диққатимизни буюк шоирнинг инсоний-аҳлоқий қарашлари ва шоир ижодига таъсир қилган салафлар таърифига қаратдик, бу билан унинг дунёқарашини англашга уриндик. Davomini o'qish

Qasham Nasafzoda. She’rlar

09   Бир қатор халқаро адабий мукофотлар соҳиби Қашам Насафзода «Севгининг сўнгини сўйламанг менга», «Ухлаётган денгиз расми», «Бир келин долға билан ёнма-ён», «Севишни истайман янгидан», «Кулимсаган дарахт», «Шеъримнинг дастаси», «Сени эслаганимда», «Алвидо, дунёга келгунга қадар» ва бошқа бир қатор  китоблари билан озарбайжонлик шеърият мухлисларининг меҳрини қозонган шоирдир. Davomini o'qish