Burobiya Rajabova. Navoiy yashagan uy & Umid Bekmuhammad. Bobur hazrat Navoiyning hovlisida yashagan.

Ashampoo_Snap_2017.02.08_00h26m11s_001_.png    Ҳирот шаҳрида ҳазрат Алишер Навоий яшаган уйга тарихий манбаларда, жумладан, “Бобурнома”да ҳам “Унсия” (“унсия” арабча сўз бўлиб, улфат, чин дўст деган маънони билдиради.) деб ном берилгани зикр этилади. Яъни бу қутлуғ даргоҳ дўстлар, ижод аҳли, устоз ва шогирдлар суҳбат қурадиган эзгулик, хайру эҳсон ҳамда илм-маърифат маскани ҳисобланган. .. Davomini o'qish

Alisher Navoiy asarlari tilining izohli lug’ati. 4 jildlik

Ashampoo_Snap_2017.01.29_23h40m34s_002_.pngАлишер Навоий асарлари тилининг изоҳли луғати. 4 жилдлик / Alisher Navoiy asarlari tilining izohli lug’ati. 4 jildlik
Ўзбекистон ФА Тил ва адабиёт институти / O’zbekiston FA Til va adabiyot instituti
Тошкент., «Фан». 1983-1985 / Toshkent., «Fan». 1983-1985
Davomini o'qish

Shuhrat Sirojiddinov. Alisherning yoshlik yillari: Oilasi, Bolaligi, Yigitlik davri

09    Манбалар хронологиясига риоя қилинадиган бўлса, Алишернинг болалик даври ҳақидаги дастлабки маълумот Давлатшоҳ Самарқандий қаламига мансуб. Бироқ у жуда қисқа бўлиб, бўлажак шоирнинг Абулқосим Бобур саройидаги турмуши ва султон билан ораларидаги яқин алоқалар таъкидидан иборат. Хондамир “Макорим ул-аҳлоқ” асарида шоирнинг болалик даврини муайян даражада ёритган. Davomini o'qish

Usmonjon Qosimov. Navoiy va Sa’diy

003    Устоз шоир Эркин Воҳидов таъкидлаганидек, ”Бир ёзувчининг адабиёт даргоҳига кириб , ундан ўз ўрнини топиши учун минг бир шарту шароитнинг тажассуми керак”. Навоий шеъриятдаги илк қадамлариданоқ ўзидан олдинги туркий ва форсийзабон шоирлар ижодига катта меҳр ва ихлос билан қаради, улардан ҳамиша руҳий мадад ва илҳом олди. Davomini o'qish

Alisher Navoiy. Nazmul javohir & Rustam Mirvohid. Hikmatlarga to’la misralar

Ashampoo_Snap_2017.02.19_01h38m03s_002_ф.png   Ҳазрат Алишер Навоийнинг 268 рубоийдан иборат “Назмул жавоҳир” асарида ҳазрат Алининг (розияллоҳу анҳу) ҳикматли сўзлари шарҳланган. Милодий Х асрда Шариф Розий тўплаган саҳобанинг ҳикматли сўзлари “Наҳжул балоға” деб номланади. XI асрда “Наҳжул балоға”ни янада мукаммаллаштирган олим Жоҳиз (Амр ибн Баҳр) асарни “Насрул лаолий” (Қимматбаҳо тошларнинг сочилиши) дея номлаган. Кейинчалик ушбу асарнинг маълум қисмларини Рашидиддин Ватвот, Дарвеш Ашраф Хиёбоний форс тилида шарҳлаб, назмга солади. Алишер Навоий ҳазрат Алининг (розияллоҳу анҳу) қабри Балхда экан, деган хабарлардан илҳомланиб, “Насрул лаолий” асарини турк тилида рубоий жанрида шарҳлайди ва уни “Назмул жавоҳир” деб номлайди. Davomini o'qish

Alisher Navoiy. Tuhfat ul-afkor. Qasida & Navoiy va Jomiy. Rivoyat. Video

1s_002_.png     Устози Абдураҳмон Жомийга бағишланган  “Туҳфат ул-афкор” қасидаси Алишер Навоийнинг шоҳ асарларидан бири бўлиб, унда абадул абад аҳамиятини йўқотмайдиган, ҳамиша долзарб ғоялар ифода этилган (Нажмиддин Комилов). Davomini o'qish

Abdulahad Abdurashid Barqi: Adabiyotimiz Navoiy qanoti ostida birlashsin…»

007   Интернет имкониятларидан фойдаланиб, уйғур ва ўзбек адабий алоқаларини ривожлантириш мумкин. Чунки, интернет бугунги кунда энг қулай восита бўлиб, бир зумда дунёнинг исталган нуқтасидаги киши билан боғланиш имконияти мавжуд. Бу имкониятдан фойдаланиб, икки халқ адиб ва олимлари ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш лозим… Davomini o'qish

Abdurasul Eshonboboev. Navoiy tarjimai holiga doir yangilik

09    …Мулоҳазаларни умумлаштириб ягона бир махражга келтирадиган бўлсак қуйидагича манзара ҳосил бўлади: “Навоий Абу Саид томонидан Самарқандга сургун қилинган”, “ўз ихтиёри билан йўл олган”, “Самарқандга таҳсил учун борган”. Бундай талқинларнинг юзага келишига, биринчидан, тарихий манбаларда (шоирнинг ўз асарларида ҳам) бу хусусидаги маълумотларнинг камлиги ва боз устига зиддиятлар мавжудлиги бўлса, иккинчидан, масалага ёндашган ҳар бир тадқиқотчи имконияти доирасида мантиқий ечимга интилганидадир. Davomini o'qish

Ibrohim Haqqul. Matn ma’nodorligi va talqin mas’uliyati

Ashampoo_Snap_2016.12.17_13h37m05s_002_.png    Ўн бешинчи асрдан юртимиз мустақилликка эришгунча Навоий ижодиёти турли муносабат, бири иккинчисидан фарқланадиган англаш, умумий савияси тафовутли таҳлил ва шарҳларни бошдан кечирган. Аммо мутафаккир шоир шеърияти ўтган юз йилликнинг иккинчи ярмигача дунёнинг бирор бир ўлкасида ҳар жиҳатдан тўғри, теран ва ҳаққоний тадқиқ ҳам, талқин ҳам қилинмаган. Бунга гоҳо мафкура ва маслак чеклови, баъзан сиёсат ва дунёқараш биқиқлиги имкон бермаган. Davomini o'qish

Maqsuda Ergasheva. Hazrat Navoiyning «bir bog’ somoni»

Ashampoo_Snap_2016.12.01_17h59m08s_006_.png   Ҳазрат Навоийнинг ижод уммони ичра шундай жавоҳирлар борки, улардан на кўз, на кўнгил узолмайсиз. У киши кўз олдимиздаги бир сариқ япроқ ёки бир боғ сомондан шундай ташбеҳлар яратадики, кўриб турганимиз оддий олам илоҳий оламга айланиб, сизни жаннатий маъволарга олиб кетади. Davomini o'qish

Alisher Navoiy. Qit’alar, fardlar, ruboiylar, tuyuqlar & Nodira Afoqova. Hayotning ulug sinchisi

Ashampoo_Snap_2016.11.04_15h51m41s_005_.png    Улуғ Алишер Навоий ҳаётнинг синчков кузатувчиси ва чуқур билимдони эди. У гадодан тортиб шоҳгача, дарвишдан тортиб донишмандгача, деҳқондан тортиб амиру бекларгача – жамиятнинг барча тоифа кишилари ҳаётини энг майда икир-чикирлари қадар жуда яхши билган. Бундан ташқари, мутафаккир шоир ҳайвонот ва наботот оламининг, космик фазо сирларининг, ўз даври фани эришган ютуқларнинг, инсон психологиясининг ҳам нозик билимдони эди… Davomini o'qish