Ishikava Takuboku. O’z-o’zimga muhabbat qo’shiqlari («Bir hovuch qum» kitobidan)

Ashampoo_Snap_2016.10.10_11h38m23s_001_.png Саҳифа буюк япон шоири таваллудининг 130 йиллигига бағишланади   

Ишикава Такубоку ўсмирлик чоғиданоқ япон мумтоз шеъриятида устивор танка — бешлик жанрида шеърлар ёза бошлаган, аммо, кейинчалик «Тонг юлдузи» журналининг ношири бўлмиш таниқли шоир Ёсано Тэккан маслаҳати билан замонавий, яъни Такубокунинг ўзи таърифлагандек, «узун шеърлар» ёза бошлади. Йиллар ўтиб, шеъриятдаги маслаги қадимий жанрга янги руҳ бахш этиш эканини англагач шоир яна танка ёзишга қайтади. Davomini o'qish

Marina Svetayeva. Qayliq & Ariadna Efron. Onam qanday yozardi?

Ashampoo_Snap_2016.09.26_13h45m49s_001_.png     Тунда фақат ёшлик пайтларидагина ишларди. Иш пайтида ҳар қандай ҳолатни руҳига бўйсундирарди, таъкидлайман: ҳар қандай! Меҳнатсеварлик қобилияти ва ички туйғуларнинг уйғунлиги унинг шоирлик истеъдоди билан баробар эди. Ишлаб бўлгач, дафтарини ёпиб, деразасини очарди – олддаги куннинг барча ташвишлари ва заҳматларига бағрини тутгандай… Davomini o'qish

Ezop. Masallar (1)

Ashampoo_Snap_2016.09.11_13h39m11s_010_.png     Пешонасига қул бўлиб туғилиб, қулликда ҳаёт кечириш ёзилган Эзоп қадимги Юнонистонда яшаб ижод қилган. У бутун жаҳон масалнависларининг бобокалони сифатида тарихда қолди. Эзопнинг бундан уч минг йилча бурун яратган содда ва ажойиб масаллари ҳозир, бизнинг давримизда ҳам ўзининг ҳаётийлигини йўқотмаган, улар ҳанузгача одамзодга энг ноёб ва ибратли сабоқ бўлиб хизмат қилмоқдалар…. Davomini o'qish

Ja’far Muhammad. Abulma’oniy ma’naviyati (Bedil hayoti va falsafiy qarashlariga chizgilar)

043    Бедил Ҳиндистонда бобурийлар сулоласининг инқирозга юз тутган таҳликали пайтида яшади, у бу феодал жамиятнинг сиёсий тузумини инкор этиш билан бирга, ҳинд ва мусулмонларнинг ўзаро бирлашуви зарурлиги ҳақида қайғурди. Ўз-ўзидан маълумки, у ўзининг фалсафий фикрлари ва қарашларини очиқ айтиш имкониятдан маҳрум эди, шунинг учун ҳам ўз фикрларини хаспўшлаб, турли ишоралар, мажоз ва рамзу киноялар орқали баён этишга мажбур эди… Davomini o'qish

Toni Morrison. Nuridiydam

Ashampoo_Snap_2016.09.21_00h06m29s_001_.png    Қанийди, шоир бўлиб туғилсайдим. Адабиётда шеъриятнинг ўрнини ҳеч нарса босолмайди. Лекин бу менинг қўлимдан келмайди. Начора ҳеч ким бўйидан баланд сакролмайди. Шеърият ҳақида ўйласам, худди мен йўлнинг ўнг томонида эмас, чап томонида турган йўловчидай ҳис қиламан ўзимни. Бироқ шеър ўқишни канда қилмайман. Ўзимга ёққан сатрларни куйга соламан (Нобель мукофоти лауреати Тони Моррисоннинг «Goodreads» нашрига берган интервьюсидан. Уни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish

Muhammad Yusuf she’rlari uyg’ur tilida

Ashampoo_Snap_2016.09.21_03h19m53s_001_.png   Таниқли шоир Муҳаммад Юсуф шеърларини Кошғардаги шеъриятимизнинг фидойи тарғиботчиси ва маҳоратли таржимони Ёлқин Азизий ўзбекчадан уйғур тилига уйғунлаштирган.
Taniqli shoir Muhammad Yusuf she’rlarini Koshg’ardagi she’riyatimizning fidoyi targ’ibotchisi va mahoratli tarjimoni Yolqin Aziziy o’zbekchadan uyg’ur tiliga uyg’unlashtirgan.
Davomini o'qish

Korrado Alvaro. Kuz bo’roni

004      Ёмғирнинг дарахт япроқларига шиддат билан урилиб, шошганча тоғ ёнбағирлари сари ўрлагани эшитилар, йўловчилар салт отларини силтаб, ниқтаган кўйи ҳали ҳам ярқираб турган яланг чўққи томон қараб қўйишарди. Дарахтлар бағрида эса фурсат пойлаётган кишилар издиҳомининг шовур-шувури ичра барглар ҳилпираб, титрарди. Шу он чақмоқ чақди-ю, шаффоф сув заррасидаги ғира-шира қуёш аксини чилпарчин қилиб юборди… Davomini o'qish

Lev Tolstoy. Mening asosiy qahramonlarim — haqiqat (6) & Maxfiy kundalikdan

08      Энг асосийси, сизлардан яқин ва узоқ қариндошлардан сўрайманки, мени мақташга зўр берманглар (мен шундай қилишларингизни биламан, ҳаётим давомида бу жуда нўноқ тарзда амалга оширилди, агар асарларимни тарғиб қилмоқчи бўлсангиз улар орасида худонинг хоҳиши билан адо этилган ва мен ҳаётим давомида амал қилиб келган ўринларга урғу беринглар. Худонинг иродасини тарғиб этаётганимни қалбдан ҳис қилган дақиқаларим кўп бўлган. Баъзан манфурлик қилиб, ўз хоҳиш истакларимга қул бўлган кезларимда ўзимдаги жаҳолат туфайли ана шу ҳаёт нури хиралашди, аммо бу ҳақиқат нури вужудимни доим ёритиб турди, бу умримдаги энг бахтиёр дамларимдир… Davomini o'qish

Pavel Falyov. Qrimtatar ziyolilari mafkurasiga doir

    Диққатингизга ҳавола этилаётган туркийшунос олим Павел Александрович Фалёвнинг “Қримтатар зиёлиларининг мафкурасига доир” рисоласида қримтатар адиби Ҳасан Сабри Айвазовнинг «Не сабабдан бу ҳолга тушдик?» деган пьесаси мисолида миллий уйғониш ҳаракатининг илдизи ҳақида сўз юритилиб, бу ижтимоий воқеликнинг баъзи қатламларини кўрсатиш мақсад этилади. Davomini o'qish

Burgut qanotida… Rasul Hamzatov: Xotiralar, mulohazalar (1987)

0558 сентябрь — атоқли шоир Расул Ҳамзатов таваллуд топган кун

    Шоир. Файласуф. Ҳамзат Цадасанинг ўғли. Фотимат, Зарима ва Солиҳатларнинг отаси. Тўрт набиранинг бобоси. Эпикур таълимотининг тарафдори. Дилтортар суҳбатдош. Соддаларнинг соддаси. Пешонаси ярқироқ, омадли. Бир пайтнинг ўзида ҳам Гаргантюа, ҳам Пантагрюэль. Ҳам Санчо Панса, ҳам Дон Кихот… Davomini o'qish

Franko Sakketti. «Uch yuz novella» asaridan ikki novella

004    Италия Уйғониш даври адабиётининг кўзга кўринган вакилларидан бири Франко Саккетти нинг асосий асари “Уч юз новелла” тўплами бўлиб, таниқли итальян адиби Жованни Боккаччонинг “Декамерон”ини руҳида ёзилган. Новеллаларнинг 223 таси сақланиб қолган. Уларнинг иккитасини илк маротиба ўзбек тилида тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish

Lev Tolstoy. Mening asosiy qahramonlarim — haqiqat (5).

08    … Шу кунларда Шекспир ҳақидаги қарашларимни текшириб кўриш ва унга салбий баҳо бериб, адолатсизлик қилаётган бўлсам, бунга бутунлай барҳам бериш мақсадида “Қирол Лир” ва “Ҳамлет”ни қайта кўрдим… Davomini o'qish