29 январь — атоқли рус адиби Антон Павлович Чехов таваллуд топган кун
Николаев темир йўлининг вокзалида икки ошна учрашиб қолди. Бири семиз, бири ориқ. Семиз ҳозиргина вокзалда овқат еган — ёғлиқ лаби пишган олчадай ялтираб турибди. Ундан херес виноси ва флерд оранже деган атирнинг ҳиди келар эди. Ориқ эса вагондан ҳозиргина тушган ва чемодан, тугун, картонлар кўтариб олган эди. Ундан ветчина ва қаҳва ҳиди келар эди. Унинг орқасида ориқ, чўзиқ юзли хотини, қисиқ кўзли новча гимназист ўғли турибди. Davomini o'qish

Мавлоно Жалолиддин Румий инсониятга қолдирган ўлмас хазина — «Маънавий Маснавий»нинг иқтидорли шоир ва мутаржим Одил Икром таржима қилган биринчи китобининг давомини — учинчи парчани сизга тақдим этамиз… 

Бугун таниқли адиб Габриэл Гарсиа Маркеснинг машҳур асарларидан бири — «La prodigiosa tarde de Baltazar» («Балтасар ҳаётидаги унутилмас кун») ҳикоясининг ўзбекчалаштирилган икки таржимасини тақдим этмоқдамиз. Уларни солиштириб ўқиш, тил билганлар учун эса аслият билан солиштириш мароқли машғулот бўлишига ишонамиз.
Бу – “Маснавий” китоби, Ҳақ таолога етишмоқ ва Унга эътиқод сирларини очишда унинг асоси – дин асосларининг асоси. У Оллоҳнинг буюк фиқҳи, ёрқин шариати, ошкор-аён далилидир. Унинг “нури худди бир токча устидаги чироқ” нуридирким, шуъласи тонг нуридан ҳам ёруғроқ нур сочар…
