Muhammad Uzoqov. Xonning xatosi

05

   Келинчак сўник нигоҳини султонга тикди. Султон сўз демади. Келинчак бурилди, у аёллар орасидан ўтиб қабристонга йўл олди. Аёллардан кимдир: “Унинг дардини ўликлар эшитиб, таскин берадилар”, деди. Юзини султондан ўгирган аёллардан бири: “Султон Самарқанд ва Бухорода яшаб ўзгарибди. “Илм кишини қўймижоз қилиб қўяди” деб эшитар эдим, тўғри экан”, деди. Бошқа бири: “Унда интиқом туйғусидан нишон ҳам йўқ”, деди. Яна бири эса куч-қувватлари, салоҳиятлари туфайли дўсту душманнинг султон ва инисини “Абулхайрхоннинг йўлбарслари” деб аташига ишора қилиб: “Садқаи йўлбарс кет!” деди. Davomini o'qish

Hasanxoja Nisoriy. «Muzakkiri ahbob»dan: Muhammad Shayboniyxonning muqaddas yodi

077   Соҳибқирон хон илму фазилатлардан хабардор, аниқроғи, уларни тўла эгаллаган киши эди. Шеърият соҳаси ва шоирларга эътиқод-эътибори катта бўлган. Мудом олиму фозилларни ўзига ҳамсуҳбат қилган. Яхши шеърлари бор. Ҳазрати шайх Нажмиддин Кубронинг  — унга Оллоҳ раҳмати бўлсин — вафоти таърихини яхши айтган… Davomini o'qish

Munira Sharipova. Muhammad Shayboniy ijodi xorijda

09

   Султон Муҳаммад Шайбонийхон ибн Будоқ Султон ибн Абулхайрхон (1451-1510) — Шайбонийлар сулоласи ва давлати асосчиси. У нафақат саркарда балки, Шоҳбахт, Шойбоқ, Шебони, Шоҳибек, Шайбоний тахаллуслари билан ғазал, рубоийлар битган шоир ҳамдир. Шайбонийхоннинг адабий меъросидан бизгача бир нечта ўзбекча ғазал, рубоий ва «Баҳр-ул худо»  номли достони ва 1507-1508 йилларда ёзилган ўғли валиахд Темур султонга аталган панд-насиҳатлардан иборат китоби мавжуд. Davomini o'qish

Unutma! 18 may — Qrim tatarlari deportatsiya qilingan kunning 71 yilligi.

09

1944 йилнинг 11 майида ёвуз   Сталин қиримтатарларини депортация қилиш фармонига қўл қўйган ва 18 май куни қримтатарларини Қримдан депортация қилиш бошланган эди. Кўп азоблар чеккан, сургун вақтида минглаб одамлари ҳалок бўлган қримтатарлари бу кунни мотам куни сифатида нишонлайдилар. Ўзини турк дунёсининг аъзоси деб билган ҳар бир инсон бу кунни унутмаслиги ва сургун йилларида дунёдан кўз юмганлар хотираси олдида бош эгиши,Қуръони Карим ўқиб уларни ёд этишни  бурчи деб билиши керак. Davomini o'qish

Safter Nagayev. «Keldingmi,balam?..»

Ashampoo_Snap_2017.05.05_12h47m06s_003_.png 18 май — Қрим татарлари депортация қилинган куннинг 71 йиллиги

    Орадан қанча вақт ўтса ҳам уйга қайтганимда гўё кўча эшик қаршисида креслога ўтирган онам “Келдингми, балам?” деб мени кутиб оладигандек бўлаверади. Онамниг вафотидан кейин Тошкентда яна йигирма йил яшаган бўлсам-да, уйда ёлғиз қолганимда доимо онамнинг “Келдингми, балам?” деган сўзи қулоғимга чалингандек бўлади. Davomini o'qish

Alisher Ibodinov. Hayotimni o’zgartirgan xat

08

   Хатлар орасида одатдагидан бошқача, оддий конвертдан каттароқ ва кўк рангдаги хатжилд  диққатимни тортди. Тепасида «Гулистон» журнали тамғаси. Қизиқиб дарров очдим. Журналнинг расмий хат қоғозига ўнг томонга хиёл қийшайтириб ёзилган дастхат. Умримнинг охиригача бирор сатри хотирамдан ўчмайдиган хат. Худди шу хат кейинчалик бутун ҳаётимни ўзгартириб юборди. Davomini o'qish

Nuriddin Shukurov. G’afur G’ulom saboqlari & Ibrohim G’afurov. Ko’ngildan o’chmaydi

0316 май — Адабиётшунос олим Нуриддин Шукуров таваллудининг 85 йиллигига

  Энди, сенга айтсам менинг шеърларимдаги бундай байтларни, бандларни чуқур тушуниш учун шу мисраларда тилга олинган тарихий фактлар ва ҳодисалар тафсилотини яхши билиш керак. Биласанми, бобирийлар сулоласига тегишли бўлган «Улуғ мўғул» деб номланган олмос жаҳондаги энг қимматбаҳо, катта олмослардан бири ҳисобланади. Инглиз империалистлари Ҳиндистонни босиб олганда жуда кўп бойликларни, олтину олмосларни қўлга киритганлар. Шу жумладан, «Улуғ мўғул» номли катта олмосни ҳам ўғирлаб олиб кетганлар..

Davomini o'qish

«Uyqu» (Jim turing,shovqinlamang…) qo’shig’i, aniqrog’i «Shovqinlamang» so’zi haqida

056   Яхши шоир ва олим укаларимдан Алишер Назар  ўзининг фейсбук саҳифасида мана бу мулоҳазаларини ёзганини ўқидим: «Эрталаб, «Маҳалла» радиоканалида Ботир Қодиров қўшиқ айтаяпти: «Жим туринг, шовқинланманг…». «Шовқинланманг» деган сўзни эшитганмисиз? Мен эшитмаганман! Менимча, ўзбек тилида бунақа сўз йўқ.» Davomini o'qish

Nabi Jaloliddin. Oraliq (Xayyom). Roman.

02215 (18) май — Буюк шоир ва мутаффакир Умар Хайём (1048-1122) таваллуд топган кун.

   Умар Хайём ҳақида дунё миқёсида жуда кўплаб илмий ва бадиий асарлар яратилган. Уларнинг муаллифлари шоирни турлича талқин қилишган ва баъзилари даҳрий, осий инсон сифатида тасвирлашган. Биз манбаларда «Ҳужжатул Ислом» номини олган Имом Ғаззолий билан шоирни қарама-қарши қўйиш ҳолатлари ҳам учрайди. Наби Жалолиддиннинг мазкур асарида эса бу жиҳатга бутунлай янгича ёндашилган. Ҳар икки буюк сиймонинг ақлу тафаккури, ўй-ҳаёллари, илм йўлидаги заҳматлари меҳр билан очиб берилган. Романда гўё тарих тирилади. Davomini o'qish

Fozil Farhod o’g’li. Maktubning umri tugadimi?

09   Вақт ва пулни иқтисод қилиш учун оддий, жайдари гаплар, қисқартма терминлар, абревиатуралардан фойдаланиш авж олди ва бу амалиёт ўзига хос қоидага айланиб улгурди. Биз интернет тилини компьютер соҳасидаги мутахассислар, ўсмирлар, талабалар ва идора хизматчилари ишлатадилар. Назаримда, келажакда бу тилдан фойдаланувчилардоираси янада кенгаяди. Глобаллашувнинг таъсиришу бўлса керак-да! Ишқилиб, бора-бора ёшлар “4” рақами кириллча “ч” ёки “ш” ҳарфи лотинча “w”дан келиб чиққан деб ўйламасалар бўлди. Davomini o'qish

Tomris Uyar. Xilvatda kechgan umrim

08   “Тонг оқаряпти… тун қўйнидан мовий булутлар сузиб чиқаяпти… Улар боққа чўкканда оёқда оғриқ туради. Буни ёшлар билмайди, аммо йиллар ўтавериб одатланиб қоларкансан киши, кўнгил булут келиб тонг отишини сезаркан. Бундан қўрқиш ўринсиз. Буни кексалик дейдилар, кексалик — янги кунни соатсиз қарши олиш дегани. Davomini o'qish