
Гулпошша синглим, сен ўша вақтларда ҳам-мани бир савол билан қийнаб юборган эдинг:
-Мени исмимнинг маъносини айтиб беринглар?
Онам бечора:
-Бу исмни сенга момонг қўйган, тирилиб келса айтиб берар, -деб жаҳли қўзирди. Davomini o'qish
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida

Гулпошша синглим, сен ўша вақтларда ҳам-мани бир савол билан қийнаб юборган эдинг:
-Мени исмимнинг маъносини айтиб беринглар?
Онам бечора:
-Бу исмни сенга момонг қўйган, тирилиб келса айтиб берар, -деб жаҳли қўзирди. Davomini o'qish

«Қиш» пайтида одам ëзни соғинади. Ботир акани қўшиғини эшитиб кўнглим бўшади. Эркак бўлсам ҳам эшикни беркитиб йиғладим. Нега йиғладим билмайман ҳам. Хуллас эшиттириш мени 1973 йилга олиб кетди. Ўшанда филфак талабаси эдим. Ëтоқхона кираверишида тошкентлик холалар хоним сотишар¸ бу хонимга биз сира тўймас эдик ва магнитофонларимиздан Ботир аканинг қўшиқларини эшитар эдик. Эҳ у даврлар……
Ҳамма кунлардан аъло….. (Бир мухлис қолдирган ёзувдан) Davomini o'qish
Кўп йиллардан буён бахс-мунозараларга сабаб бўлиб келаётган муаммолардан бири ― Ибн Синонинг Хоразмга келиши ва фаолияти билан боғлиқдир. Аксарият олимлар Ибн Сино Хоразмга тахминан 1000 йилда, яъни 20 ёшида, келган деган фикрни ёқлашади. Бунинг асосий далили сифатида 999 йилда Бухоронинг қорахонийлар томонидан вайрон этилиши кўрсатилади. Профессор А.А.Қодиров ва тиббиёт фанлари номзоди У.Т.Соипов қораҳонийлар таъқибидан қутилиш учун сарсон-саргардон бўлган Ибн Сино 1002 йилда Хоразмнинг пойтахти — Урганчга келади, деб ёзадилар. Davomini o'qish
Куни кеча «Бобурий шаҳзода ҳақидаги драма нима мақсадда Лондон театрида саҳналаштирилди?» деб номланган мақоламда бобурий шаҳзодалар Доро Шукуҳ ва Аврангзеб зиддиятига қурилган асар саҳнага аслида қандай мақсадда олиб чиқилгани ҳақида ёзган эдим. Бугун сизга тақдим этилаётган мақолада ўша драма қаҳрамонларидан бири — Муҳйиддин Аврангзебнинг ҳаёти, дунёқараши ва давлатчилик фаолиятига қисқа назар ташланган . Davomini o'qish
Ўзбек шеъриятида ўз изини қолдира олган шоира Уллибиби Отаева тирик бўлганда, баҳорнинг айни шу кунларида 67 ёшга тўлган бўларди. Бугун ҳам шоиранинг шеърларини ўқиган сезгир одам, сўз, бу қандай ўткир назар бўла олишини, нақадар мазмундор шаклларга кира олишини ва ҳамма ҳолларда инсон ички руҳий қуввати аёнлигини ҳис қилади. Davomini o'qish
Нафиса Омон фейсбук оламида топиб олган шоирларимдан бири. Ҳамиша шеърларини ўқиб,кузатиб бораман. Шоира фақат ўз кўнгил сўзларини изҳор қилади, шеърда ич-ичидаги туйғуларини ифодалайди. Айни шу жиҳати билан диққатни тортади. Бугун Нафисанинг бир туркум шеърларини сизга тақдим этарканман, шоира синглим ижоди билан таништириш кейинчалик ҳам давом этишини таъкидлаб қоламан. Davomini o'qish

Инсон ҳаёти, аслида, бир-бировнинг ёдида қоладиган ишларни амалга ошириш учун тинимсиз кўрсатиладиган фаолиятлар силсиласидан иборат.Биз кечираётган ҳар бир лаҳзамиз билан бир-биримизнинг хотирамизда яшаймиз.Ҳаётнинг моҳияти, аслида, ана шу. Davomini o'qish
Рауф ака билан бўлган бу суҳбат 2004 йилнинг 1 март куни шоир ихлосмандлари томонидан Жиззахда видео тасвирга олинган. Афсуски,видео тасвирнинг сифати жуда паст, овоз билан тасвир бир-бирига мос келмаслигини эътиборга олиб,қолаверса,биз учун Рауф Парфининг суҳбат давомида айтган сўзлари муҳимлигини назарда тутиб мазкур суҳбатнинг техник нуҳсонлардан тозаланган аудио нусхасини сизга тақдим этишни ўйладик.Суҳбат илк марта сайтимизга 2013 йил апрелида жойлаштирилган эди..
Davomini o'qish
Энди икки оғиз сўз темуршунослик ва “темирчи”лик ҳақида. Мустақилликдан аввал Ўзбекистонда темуршунослик деярли йўқ эди. Маҳкам Абдураимов билан Бўрибой Аҳмедов тарихий мавзу нуқтаи назаридан темуршуносликка яқин эди. Бироқ улар давр тақозосига кўрами, Амир Темурга муносабатда Бартольд, Петрушевский, Якубовскийлар тарафдори бўлган. Менимча, чинакам темуршунос Асомиддин Ўринбоев эди…
Бир ҳафтача олдин «Ёшлик» альманахининг 1980 йил 10-сонидан ўрин олган Шавкат Раҳмон шеърлари билан таништирган эдик. Бугун мазкур адабий тўпламдан ўрин олган Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон шеърларини тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
1846 йил.Санкт-Петербург. Қарийиб тўрт ойга чўзилган сафардан сўнг Хива хонлиги элчилари Россия пойтахтига етиб келишганди.Ўша даврдаги дипломатик анъанага кўра, элчилар йўл машаққатларидан чарчаб келгани боис бир неча кун ҳордиқ чиқаришгач, олий даражадаги қабул маросими уюштирилган. Davomini o'qish
Кутубхонамиз саҳифаларида вилоятларда яшаб қалам тебратаётган шоиру ёзувчилар ижоди билан мунтазам таништириб бормоқдамиз. Ўтган йили ва куни кеча бухоролик шоира, адабиётшунос олима Нодира Афоқованинг Чўлпон ғазалларига боғлаган мухаммаслари, бетакрор рус адиби Константин Паустовский ҳикояларидан қилган таржималари билан таништирган эдик. Бугун шоиранинг бир туркум янги шеърларини диққатингизга тақдим этмоқдамиз.