Muhammadjon Xolbekov. Badiiy adabiyotda modernizm tavsifi

модерн
Модернизм XX аср ғарб адабиёти ва санъатининг умумий тавсифи тарзида бир неча ўлчовларда мавжуд бўлиб, бизнингча уларни қуйидаги мазмунда хулосалаш мумкин. Биринчидан, модернизм – бу замонлар оралиғидаги тафовутни, «эскилик» ва «янгилик» ўртасидаги ихтилофларни ўз ғоявий қарашлари бош мезони қилиб олган юз йилликнинг маънавий қиёфасидир. Унинг ортида Ф.Ницшенинг «худолар ўлими» фалсафаси, Европа харитасини қайта тузган сиёсий инқилоблар ва илмий кашфиётлар, тоталитар тузумга асосланган диктатуралар, хунрезлик урушлари, информацион портлашлар, цивилизациянинг коинотга чиқиши каби глобал ўзгаришлар ётибди. Янада аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, унинг ортида «марказсиз дунё» (У.Б.Йейтс)нинг юзага келишига сабаб бўлган объектив борлиқ қонуниятларининг инсоният тарихида чуқур илдиз отолмаганлиги, мустаҳкам ўрнашиб ололмагани, эпистемологик дудмоллиги ҳамда муайян шаклга келтирилган утопик (илмга асосланмаган, амалга ошмайдиган, хомхаёл) орзу-умидлар билан шаклсиз, ноаниқ антиутопик воқелик ўртасидаги ҳал қилиб бўлмайдиган зиддиятларнинг мавжуд эканлигида эди. Davomini o'qish

Tursun Ali. She’rlar.

777
5 феврал — таниқли шоир Турсун Алининг туғилган куни.

Болалигим кечган кўча, уни ёқалаб ариқ оқади. Ариқнинг лабида осмон билан сирлашаётгандай серпўстлоқ, сервиқор жийда тебранур… Ўралар сувларни ютгани каби, у жийдани йиллар ютиб кетди. Букун ўша жийдадай кекеайиб бормоқда умрим дарахти. Бу узун умрим ичра, ўшал жийдадай дарахтни кўрмадим сира. Букун тушларимга аждодларим эккан ўша жийда киради. О, бунчалар яқин, бунчалар ойдин болалигим ўлкасидаги жийда. Davomini o'qish

Tog’ay Murod.Oydinda yurgan odamlar. Qissa. IV-V bob

oydin3 феврал — атоқли ўзбек адиби Тоғай Мурод туғилган кун.

    Бобомиз сергакландилар. Қаддини кўтардилар. Чордона қурдилар. Тиззаларини қучоқладилар. Салласини кетига суриб қўйдилар. Еллар забти бобомиз пешонасига хуш ёқди. Отлар кишнаган тарафдан янги ўрилмиш йўнғичқа иси келди. Davomini o'qish

Tog’ay Murod.Oydinda yurgan odamlar. Qissa. I-III bob

oydin3 феврал — атоқли ўзбек адиби Тоғай Мурод туғилган кун.

— Қулоқ сол, момоси, қулоқ сол. Қаердандир одам овози келяпти… Сайрак адирда ёнбошлаб ётмиш бобомиз, момомизга шундай дедилар. Бобомиз оғизларини анграйганнамо очдилар. Ўнг қулоқларини еллар елмиш тарафга тутдилар. Davomini o'qish

Владимиру Бурмакину 75! Поздравляем!

бурмакин

  Великому художнику Владимиру Бурмакину – 75!

Лауреату Государственной премии, академику Академии художеств Узбекистана, заслуженному деятелю искусства Владимиру Ивановичу Бурмакину исполняется 75 лет. И эту славную дату художник встречает в добром здравии и активном труде, в окружении четырех внуков и внучек. Davomini o'qish

26 yanvar — mashhur turk kinirejissori Nuri Bilge Jeylanning tavallud kuni.

ceylan

Таниқли турк кинорежиссёри Нури Бильге Жейлан 1959 йилнинг 26 январида Истамбулда туғилган. Болалигини отасининг она диёри Туркиянинг шимолиғарбида жойлашган Енижеда ўтказган. Дастлаб отасига ўхшаб инженер бўлиш орзусида Босфор Университетида таълим олди. Аммо,кейинчалик юрагини тамоман эгаллаб олган янгин ҳавас ва иштиёқ уни Меъмор Синон Университетининг кино санъати бўлимига бошлаб келди.
Жейланнинг деярли ҳамма фильмлари болалиги ўтган Ениже хотираларига асосланган. У кино санъатининг ёрқин усталари Антониони, Бергман, Тарковскийлар тажрибаларини ўзлаштириб, ўзига хос йўлдан бормоқда.
 Мен Жейланнинг филмларини деярли ҳаммасини кўрганман ва уни ўзимнинг севимли кинорежиссёрларимдан бири деб биламан. Қуйида унинг Youtube.comда  қўйилган уч машҳур фильмини томоша қилишингиз мумкин. Davomini o'qish

Равшанов М. Р. Сравнительно-историческая лексикография и методы ее описания в «Диван лугат ат-турк» Махмуда ал-Кашгари

divan

В данной статье исследуются ономастические проблемы в «Диван лугат ат-турк» Махмуда ибн ал-Хусайн ибн Мухаммад ал-Кашгари, а также слова и термины ономастико-антропонимического характера. По мнению автора, корпус сведений, содержащийся в «Словаре тюркских наречий» и рассмотренный в сравнительно-сопоставительном аспекте, позволяет считать М. Кашгарского основателем сравнительно-исторического языкознания. Davomini o'qish

1072 yilning 25 yanvarida Mahmud Koshg’ariy «Devonu lug’otit turk» ni yozishga kirishdi.

девон
Бундан роппа-роса 941 йил аввал 1072 йилнинг 25 январида -Маҳмуд Кошғарий туркий халқларнинг олтин китоби «Девону луғотит турк»ни ёзишни бошлади ва икки йил давом этган машаққaтли меҳнатдан кейин 1074 йилнинг 10 февралида якунлади. Бу туркий халқлар тарихидаги энг салмоқли ва бебаҳо асарни бошлашдан аввал Кошғарий “Юқори Чиндан бошлаб бутун Мовароуннаҳр, Хоразм, Фарғона, Бухоро, ҳозирги Шимолий Афғонистонга қадар чўзилган” туркий ўлкаларни, шаҳарлар, қишлоқ ва яйловларни кезиб чиқди, шу аснода турли шева ва лаҳжа хусусиятларини ўрганди, уларни адабий тил билан чоғиштирди, ўз иши учун ниҳоятда бой манба тўплади. Луғат тузишда араб тилшунослари яратган анъанадан унумли фойдаланган ҳолда, ишга ижодий ёндашди, туркий тил қонуниятларини биринчи навбатда инобатга олиб, китоби — “Девону луғотит турк”га тартиб берди.
“Девону луғотит турк” нафақат туркий халқлар,балки инсоният тафаккури тимсолларидан биридир. Шу пайтгача бу асар энг муътабар китоблар қаторида тилга олинади ва ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолажак.
Davomini o'qish

Robert Byorns. She’rlar.

04
25 январ — буюк шотланд шоири Роберт Бёрнс таваллуд топган кун.

   Роберт Бёрнс  (1759.25.1, Эр ш.-1796.21.7, Дамфрис)—шотланд шоири. Ўзига хос шеърият яратган, бунда меҳнатни, халқни, эркинликни, беғараз, фидойи севги ва дўстликни улуғлаган. «Шотландлар учун брюс» ватанпарварлик мадҳияси, «Қувноқ гадолар» кантатаси, фуқаролик ва севги тараннум этилган лирик шеърлар тўплами («Озодлик дарахти», «Жон Арпа дони» ва б.) муаллифи. Бёрнс ўз ижоди б-н чамбарчас боғлиқ бўлган шотланд насрий ва мусиқий фольклор намуналарини тўплаб нашр эттирган. Асарлари ўзбек тилига таржима қилинган (Қўшиқ ва балладалар, Т., 1971; Ёр кўнглининг қиролиман,Т.,2011). Davomini o'qish

Somerset Moem. Uch hikoya.

089
Мен одамлар ўртасида деярли бирон бир фарқни кўрмайман. Уларнинг ҳаммасининг зуваласи улуғворлик ва майдалик, комиллик ва ахлоқсизлик, асллик ва олчоқликдан қорилган. Кимдир кучли феълу атворга, кимдир чексиз имкониятларга эгалиги билан ажралиб турса-да,умуман олганда улар бир-бирларидан фарқ қилмайдилар (Сомерсет Моэм). Davomini o'qish

Ve Merhaba Kainat — Nazım Hikmet. Film.

064
Сиёсий эътиқоди учун Нозим Ҳикмат умрининг ўн уч йилини қамоқда ўтказди. Қамоқдан чиқишидан кўп ўтмай Туркия ҳукумати 49 ёшли Нозим Ҳикматни ҳарбий хизматга чақиради. Ўзига суиқасд уюштиришларидан қўрққан шоир ватанини тарк этади ва шу сабаб 50-чи йилларидан бошлаб СССРда яшай бошлайди. Аммо,у Совет Иттифоқидаям турк ўлароқ яшади. Davomini o'qish

Turkistonda ilk dramatik asar chop qilinganiga 100 yil to’ldi.

06а

    Ўтган аср Туркистонининг биқиқ муҳитида театр асари ëзиб¸ уни саҳнага қўйишнинг ўзи жасорат бўлган.  Бу жасоратли ишнинг Самарқанд муфтийси лавозимини эгаллаган Маҳмудхўжа Беҳбудий тарафидан амалга оширилиши эса¸ икки карра жасорат сифатида кўрилади. Davomini o'qish