18 май — атоқли қозоқ шоири Ўлжас Сулаймонов таваллудининг 85 йиллиги
70-80 йилларда ёш ўзбек ижодкорларининг интилишлари тимсолларидан бири таниқли қозоқ шоири Ўлжас Сулаймонов эди. Бугун ана шу авлод номидан беназир Сўз устасини муборак ёши билан қутлайман Davomini o'qish

Мирзо Алиакбар Собир Озарбойжоннинг минг йиллик адабиёт тарихи долғали осмонини безаган, абадий нур сочадиган ноёб юлдуздир. Унинг “Hоphоpnama”си бошидан охиригача зулмга, адолатсизликка эътироз, инсон ҳақларига ва шахсиятига қарши қилинадиган ҳар қандай тажовузга исён ва фарёдномадир. 
Ҳаётимизнинг энг қимматбаҳо лаҳзалари кўпинча оддий нарсаларга боғлиқ бўлади. Бу оқшом қолмаганимда, ойим билан бўлган бу суҳбат амалга ошмаган бўларди. Чордоқдан кета туриб мен охирги маротаба ойнага қарадим ва соямга ичимдан миннатдорчилик билдирдим. Соатни тунги соат учга қўйдим.
Муҳаббатда, биласанми, энг асосийси – тасаввур. Ҳар бир киши бошқани аслиятдан қолишмайдиган даражада, бутун тасаввур кучи билан ўйлаши лозим, ўшанда, икки тасаввур учрашганда… бундан ажойиброқ нарса йўқ…
Мен катта қизиқиш билан ўзимга янги ҳаёт излардим. Газеталарнинг узундан-узун хабарларидаги эса умримда аста-секинлик билан, кундан-кунга тузалиб борардим. Ҳароратим тушиши билан кўплаб котлетларни паққос тушурганим, тухумни ҳомлигича юта бошлаганим ҳақидаги янгиликлар тарқаларди ҳар соатда. Ваниҳоят, не кўз билан кўрингки, мен тузалдим, тузалишим билан ҳатто бир можарога ҳам қўшилиб қолдим. 
Эркак киши ўз вақтида хотинининг қадрига етмайди, унинг қанчалик зарурлигини яхши тушунмайди, хотини дунёдан ўтиб, бева қолгандагина хотинининг ўрни қаттиқ билинади, шундагина унинг қадрини тушунади. 

…Кўзларини очганида, бироз муддат қаерда ётганини эслолмади. Охирги кунларда касаллик туфайли тез-тез ҳушини йўқотавериб, хотираси ҳам ўтмаслашиб қолганди. Девордаги соатнинг занг чалишидан, қариялар уйининг иккинчи қаватидаги хонасида, темир каравотга ётганини аранг англагач, ўрнидан қўзғалди.