Испанча шеъриятнинг ёрқин сиймоси, томирида араб қони оққан Файяд Хамис ҳам шоир, ҳам мусаввир сифатида самарали ижод йўлини босиб ўтди. Унинг шеърлари ва тасвирий асарлари нафақат Куба, шунингдек, ХХ аср жаҳон маданияти хазинасидан муносиб ўрин эгаллади. Саҳифада шоир чизган суратлардан фойдаландик . Davomini o'qish
Bo'lim: Jahon adabiyoti va madaniyati
Jahon adabiyoti namunalaridan tarjimalar
XX asr turkcha she’riyat: Makedoniya shoirlari. Tohir Qahhor tarjimalari

Турк тилида ижод қилувчи шоирлар дунёнинг кўпгина давлатларида яшаб, ижод қилишади. 1993 йили Туркиянинг Бурса шаҳрида ўтказилган Турк тилли шоирларнинг биринчи анжуманида Эркин Воҳидов, Рауф Парфи, Азим Суюн билан бирга иштирок этган эдик. Ўшанда анжуманга дунёнинг 30 га яқин мамлакатидан шоирлар келгани эсимда қолган. Davomini o'qish
Nazar Eshonqul. Uilyam Shekspir.Matn va Video

2016 йилнинг 23 апрел, яъни бугун Шекспир вафот этган кунга 400 йил тўлди
Шекспирни тадқиқотчилар бир овоздан «буюк қалбшунос» деб аташган. Дарҳақиқат, инсон қалбини тушунишда, қалбнинг инжа туйнукларида яширинган сир-саноатни ошкор этишда Шекспирга тенг келадиган адиб кам топилади. Даҳо асарларини ўқиб тушуниш, ҳазм қилиш осон эмас. Лекин ўқилгач улар бир умрлик ҳамроҳ, сирдош дўстга айланадилар. Даҳога сирдош бўлиш эса нечоғлик бахт. Davomini o'qish
Ma’suma Ahmedova. Azizim Jeyn
Лондондаги Миллий портрет галереясида бир китоб сақланади. Бу китоб машҳур инглиз адибаси Жейн Остиннинг 1816 йил, ўлимидан бир йил муқаддам чоп этилган нашри. Бу нашр муқовасига гўзал ва назокатли аёл тасвири туширилган бўлиб, тепасига французчада “L’aimable Jane”, яъни “Азизам Жейн”, деб ёзилган эди. Davomini o'qish
O’rta asr Xitoy novellalaridan
Бир олим одам туну кун илм билан машғул экан. Кунларнинг бирида китоб ўқиб ўтирса, дарвозани кимдир тақиллатибди. Дарвозани очса, қадимий донишмандлар кийимини кийган бир қариянинг дарвоза олдида турганини кўрибди. Олим дарров қарияни уйга таклиф қилибди. Davomini o'qish
Oshiq Bayoniy. She’rlar
Ошиқ Баёний (1965-2005)- Турк бахшилик (ошиқлик) адабиётининг ёрқин намоёндаларидан бири. 1938 йилда Туркияда туғилган. Ижод оламига 1965 йилда “Бабиалида сабоҳ” газетасида эълон қилинган “Дағлар” (“Тоғлар”) шеъри билан кириб келган. Ошиқ Баёний 19 август 2005 йилда автоҳалокатга учрайди ва оламдан кўз юмади. Davomini o'qish
Roberto Fernandes Retamar. She’rlar

Шу йилнинг июлида 84 ёшни қаршилаган Роберто Фернандес Ретамар нафақат Куба, балки испантилли адабиётнинг ёрқин вакилларидан биридир. У Рубен Дарио, Никола Вапцаров, Беналдо Перес номида халқаро ва бошқа кўплаб мукофотлар билан тақдирланган. Унинг шеърларида ижтимоий ва инқилобий руҳ кучли намоён бўлади. Davomini o'qish
Lui Aragon. Ko’r odam
Хаёлимга келган янги асарнинг бош қаҳрамони — қолаверса, бош ёки иккинчи даражали бўлишининг айтарли аҳамияти йўқ — ожиз, анчадан бери, балки туғилганидан буён ёруғ дунёни кўриш бахтидан бенасиб… Зулумот бандаси… Бироқ у ҳис қилади, эшитади. Бу тоифадаги кўрлар одамларни овозидан, бошқа хусусиятларидан танийдилар, ҳатто сизу мен илғамаган нарсаларни ҳис қиладилар, сезадилар… Davomini o'qish
Nusrat Kesemenli. She’rlar
Таниқли озарбайжон шоири Нусрат Кесеменли қисқа, аммо мазмунли умри давомида ўзидан қадрли мерос қолдирди. У ёзган шеърлар, публицистикаси ва жуда кўп фильмларга асос бўлган сценарийлари бугун ҳам она халқига хизмат қилмоқда. Davomini o'qish
Meri Gordon. Buyuk ayol qismati: Virjiniya Vilf
Вулфнинг назарияси бўйича, инсоният Биринчи жаҳон урушидан кейин энг бебаҳо туйғуларини, ўлчанмас қадриятларини ўз-ўзидан мосуво қилгандек эди. Унинг фикрича, уруш, айниқса, айрим эркаклар онгини тубдан ўзгартириб юборганди. Davomini o'qish
Leonid Andreev. Yahudo Iskariot. Qissa. VII-IX boblar
Исо кўрдики, бу гапдан мудҳиш издиҳом ғулғулага тушиб, ҳаракатга келди. Кариотлик Яҳудо бўлса мағрур салобати билан нақ ажалнинг ўзига ўхшаб тил-забонсиз, жиддий турар; аммо унинг ичида минглаб асов садолар алангаи оташ бўлиб нола қилар, гулдирар, фарёд кўтарарди: “Ҳа! Муҳаббат бўсалари ила сотамиз биз сени! Муҳаббат бўсалари ила таҳқир, жабру ситам ва ўлимнинг қўлларига топширамиз сени! Муҳаббат нидолари ила зимистон инларидан жаллодларни чорлаймиз ва хоч қойим айлаймиз – ўша хочга чормихланган муҳаббатни заминнинг энг юксак жойида муҳаббат ила сарафроз этамиз”. Davomini o'qish
Leonid Andreev. Yahudo Iskariot. Qissa. IV-VI boblar
Яҳудо бир неча динорни пинҳон қилди. Бу қанча пул беришганини тасодифан кўриб қолган Фома туфайли фош бўлди. Эҳтимол қилиш мумкинки, бу Яҳудонинг биринчи ўғрилиги эмас. Ҳамма қаҳру ғазабга тўлди. Ғазабланган Пётр Яҳудони ёқасидан чангаллаганча, қарийб судраб Исонинг олдига олиб келди. Қўрқиб кетган, ранги қув ўчган Яҳудо қаршилик қилиб ўтирмади. Davomini o'qish
