2 январь — Машҳур фантаст ёзувчи Айзек Азимов таваллудининг 95 йиллиги
Айзек Азимовнинг биринчи қиссаси 1939 йили эълон қилинган. Шундан сўнг «Пойдевор ва Империя» (1952), «Мен роботман», «Мангулик интиҳоси» (1955), «Нейтрино», «Дарбадар» (1966), «Коинот оқимлари» (1972), «Пойдевор қирралари» (1982), «Пойдевор ва Ер» (1986) асарларини эълон қилди. Азимов фантастикага интеллектуал наср унсурларини киритди ва уни бадиий насрга яқинлаштирди. Бундан ташкари асарларидан ижтимоий муаммолар ҳам ўрин олган. Азимов илмий фантастика асосчиларидан бири. Davomini o'qish





