
Тоғай Мурод шахсини, Парвардигор унга ато этган феъл-атворни тушуниш керак эди! Бир йилдан ортиқроқ у билан бирга ишлаб, уни яқиндан кузатгачгина у ҳақдаги илгариги тасаввурим ўзгарди. Йўқ, Тоғай Мурод бошқаларга беписандликни, кибр-ҳавога берилишни ҳам билмас экан. У ўз дунёсида яшайдиган, ўша дунёсини сира тарк этолмайдиган, борди-ю, иттифоқо ўзини жисман ўраб турган муҳитга қайтгудай бўлса, албатта, кимгадир маъқул келмайдиган, ҳатто ғайритабиий муомала қилиб қўйиши аниқ эди. Davomini o'qish








