Абдулазизхон Акрамов шеърларига бир неча ой муқаддам фейсбукдаги даврадошларимдан бири диққатимни қаратган эди. Анчагача унинг шеърларини кузатиб юрдим. Билдимки, ёш шоирнинг тажрибалари фақат менда эмас, бошқаларда ҳам якдил бир таасассурот қолдирмаяпти. Кимдир бу тажрибаларни мутлақ рад этса, яна кимдир тўлиқ маъқуллайди. Нима бўлгандаям, Абдулазизхон шеърлари мавжуд экан, шоир уларни эълон қилар экан, биз уларга бўлган муносабатимизни билдиришга ҳақлимиз. Davomini o'qish
Tursunboy Boymirov. Oqburun & O’rolboy Qobil. Anoyi odam yoxud Tursunboyning Hindistonga sayohati
Боймирза бир ойдан бери бетоб. Бошида чап қўли ва кўкраги остида санчиққа ўхшаш оғриқ пайдо бўлди. Ўтиб кетади деб парво қилмади.Аммо бу оғриқ кундан–кунга зўрая бошлади. Бора–бора иштаҳаси йўқолиб,овқат ейишдан қолди. Кунда бир пиёла сутни қистаб, қўймай ичиртирадилар. Охирги кунларда ютган суюқликларини қайт қиладиган бўлди. Уйқу босиб,беҳуш кўп ётар эди. Очлик тинка–мадорини қуритиб қўйди… Davomini o'qish
Takomil mashaqqatlari. Adabiyotshunos Sa’dulla Quronov va yozuvchi Ulug’bek Hamdam suhbati
Бутун бошли жамиятнинг манқуртлашиши эса жуда ёмон ҳол. Ёмонлиги шундаки, жараён бир бошландими, ҳеч ким унинг олдини ололмайди. Олдини оламан, деганни жиннига чиқаради. Ким, дейсизми? Жамиятнинг ўзи! Davomini o'qish
Kengesbay Karimov. Og‘abiy & Anvar Allamberganov. Roman haqida
Nodirabegim Ibrohimova. Mitti hikoyalar
У туну кун ижод қилди. Унга кўзларини мўлтиратиб тиккан қизини ҳам, юрак ютиб бўйнига осилолмаган ўғлини ҳам кўрмади. Жуфтига бағишлолмаган изҳорларини китобига битди. Фарзандларига айта олмаган ширин сўзларини китобига битди. Оиласига кўрсатолмаган ғамхўрликни китобда исботлади! Davomini o'qish
Javlon Yaxshiboyev. She’rlar
Жавлоннинг шеърлари билан танишар эканман, куни-кеча бошқа бир ёш шоир тўпламига ёзган сўзбошимдаги мана бу сўзларни эсладим: Шеър қоидаларини эгаллаш, уларни билиш шоирлик эмас. Шеърда ташбеҳу аллитератсиясиларни қўллай билиш ҳам шоирлик эмас. Шоирлик ана ўша шеър қоидалари, ташбеҳу аллитератсияларга тоза нафас бера олишдадир… Davomini o'qish
Xorxe Luis Borxes. Zohir
Хорхе Луис Борхеснинг мазкур асарини адиб ижоди тадқиқотчиларидан бири исломий тасаввуф таъсирида яратилгани, ёзувчи Қуръони Каримни яхши ўргангани ҳақида ёзади Инглизчани биладиганлар айни шу мавзу ёритилган мақолалардан бири «El Zahir — Sufi theme in Jorge Luis Borges’s writing» ни мутолаа қилишлари мумкин. Davomini o'qish
2017 yilning adabiyot bo’yicha Nobel mukofoti sohibi aniqlandi
Британиялик ёзувчи Кадзуо Исигуро адабиёт бўйича 2017 йилги Нобель мукофоти совриндори бўлди. Бу ҳақда Нобель мукофоти қўмитаси расмий сайтида маълум қилинган. Швеция Академияси Исигуро «ўзининг катта ҳиссий қудратга эга романларида бизнинг дунё билан бўлган сохта боғлиқлигимиз остидаги бўшлиқни фош қилган ёзувчи» сифатида тақдирланганини очиқлади. Davomini o'qish
O’.Henri. Songgi yaproq
Вашингтон Сквернинг ғарбидаги кичик бир даҳада кўчалар чалкашиб кетган ва “тор кўчалар” номини олган йўлакчаларга бўлиниб кетган эди. Бу “тор кўчалар” ажабтовур бурчаклар ва эгри чизиқлар ҳосил қилганди. Ҳаттоки, бир кўча ўзини-ўзи бир ёки бир неча марта кесиб ўтарди. Бир пайтлар бир мусаввир бу кўчанинг ноёб хусусиятини кашф қилган экан. Davomini o'qish
Xurshid Davron «Kaftdagi chiziqlar» teleloyihasida (oktyabr,2015)
Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон «Маданият ва маърифат» телеканалининг «Кафтдаги чизиқлар» (муаллиф Зебо Мирзо) дастурида ўз ҳаёт йўли, ижодий фаолияти, шеър ва мутолаа ҳақидаги саволлларга жавоб беради ва ўз шеърларини тақдим этади.
Davomini o'qish
A’zam O’ktam. She’rlar & Vafo Fayzulloh. Elning ko’nglin ko’tarar shoir (A’zam O’ktam she’riyati)
4 октябр — шоир Аъзам Ўктам таваллуд топган кун
Аъзамнинг армонли, булбул чаҳ-чаҳидай ғами кўтаринки, тонготарда мўйсафиднинг ҳикматидай зиё улашадиган талай шеърлари борки, уларни ўқиган ўқувчи шоир яшаган даврнигина эмас, Қиёмат қадар давом этар инсоният ҳаётининг маъсум, ёниқ, масъул чоғларини хотирлайди… Davomini o'qish
Muazzam Ibrohimova. Kecha aytilmagan gaplar
Муаззамхоннинг мухтасаргина бадиаси куни-кеча ўз байрамларини нишонлаган маориф аҳлига қаратилган. Мухтасар бўлса-да катта мазмунга эга бадиа мени беҳад ҳаяжонлантирди. Davomini o'qish


