14 феврал — Мирзо Бобур таваллуд топган кун
Бобур мирзонинг ёшлигидаги илк пири Хожа Мавлоно Абдуллоҳт Қози бўлиб, «Бобурнома»да ёзилишича, бу зот Шайх Бурҳониддин Қилич авлодидан ва Хожа Аҳрори Валининг халифаларидан бўлган. Хожа Аҳрор Вали вафот этганларидан сўнг, Бобур мирзонинг отаси Умаршайх мирзо Хожа Мавлоно Қозини пир тутган. Шунинг учун ёш Бобур мирзо ҳам отаси вафотидан сўнг ушбу муршидни пир ва устоз деб билган. Davomini o'qish


Ҳазрат Мир Алишер Навоий Шарқ адабиётининг қайси жанрида қалам тебратмасин, ўз асарининг шакл жиҳатдан тугал, мазмун ва бадиият нуқтаи назаридан мукаммаллигига тўла эриша олган. Улуғ шоир камдан кам кишига насиб этадиган савқитабиий – туғма истеъдод, теран тафаккур, юксак завқ ва ҳол соҳиби бўлган. Мутафаккир шоирнинг ҳар бир сўзи авлодлар учун ўгитнома, панднома, ҳикматномадир. 





Ўтган асрнинг 70-йилларида ёзувчи Соҳиб Жамолнинг «Гули сиёҳ» номли романининг ўзбекча таржимаси нашр этилганда, китоб жуда машҳур бўлган эди. Асарда кўзи ожиз Амал исмли қизнинг Нодир исмли йигит билан бўлган муҳаббати ҳақида ҳикоя қилинади. Роман муаллифи Соҳиб Жамолни гоҳ афғонистонлик, гоҳ озарбайжонлик, гоҳ советлардан сиёсий бошпана сўраган арабистонлик деган гаплардан бўлак бошқа бир аниқ маълумот тополмайсиз.
Уйнинг сири мен уни сотиб юборган куннинг ўзиёқ аён бўлди. Мен янги бошпана топдим, энди кўнглимга шабада тегиб, аввалгидек юрагим оғриб, ўпкамга ҳаво тиқилиб қолмайди деб кўнгилни кенг қилгандим. Лекин янги уйни қўлга киритиб, эрталаб уйғонсам… 