18 октябрь — Самарқанд куни
Бир пайтлари қишлоғимиз мозори ёнидаги ариқдан ҳатлаб ўтсангиз , улкан тепаликка дуч келардингиз. Болаликда ҳамма нарса катта туюларкан. Мен ҳозир ҳатлаб ўтсангиз дедиму аслида ўша ариқ болалик пайтида каттакон сойдай, тепалик эса тоғдай бўлиб кўрингани ёдимда. Мана шу ҳайбатли тепаликка чиқиб Самарқандни — Регистон минораларини, Гўри Мир гумбазини кўриш мумкин эди…(Хуршид Давроннинг «Хотира парчалари» дафтаридан). Davomini o'qish

1786 йил қиш оқшомларининг бирида Вена шаҳри чеккасидаги мўъжазгина ёғоч уйда графиня Туннинг собиқ ошпази – кўзи ожиз қари чол жон бермоқда эди. Сирасини айтганда, бу кулбани уй деб бўлмас, балки боғ адоғидаги шалвираган қоровулхона эди. Боғ эса қуриган ва чириган шох-шаббага тўла, ҳар бир қадамдан сўнг улар қасир-қусур қилар, шунда занжирбанд кўппак ўз инида ғингший бошларди. У ҳам хўжайинига ўхшаб қариган, шу боис вовуллашга-да мадори йўқ эди. 

Анонс. Тез кунда: Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон «Ҳаёт ва Хаёл йўлларида» телелойиҳасида
Жаҳон шеъриятининг ёрқин юлдузи, ҳассос рус шоираси Марина Цветаева (1892-1941) қолдирган бой адабий меросида унинг фарзандларига ёзган мактублари алоҳида эътиборга молик. Эътиборингизга ҳавола қилинаётган мактуб аслида 1937-38 йиллар, май ойларида ёзилган бўлиб, 1969 йилда «Новый мир» журналининг 4-сонида босилган (Таржимондан). 



Тўққиз байтли бу ғазал рамали мусаммани маҳзуф баҳрида ёзилгап (фоилотун, фоилотун, фоилотун, фоилун). Мазмунига кўра ошиқона, яъни ошиқнинг ҳижрондаги изтиробларини, кечинма-ҳисларини ифодалайди. Шу жиҳатдан уни шарҳи ҳол усулида ёзилган асарлари сирасига киритиш мумкин.
30 сентябрь — Буюк мутафаккир ва тариқат алломаси Мавлоно Жалолиддин Румий таваллуд топган кун.