Omon Muxtor. Amir Alisherning dardi.

0216 июл – Ёзувчи, шоир ва драматург Омон Мухтор таваллудининг 75 йиллиги.

    Менинг дарвешона йўлим бир кишилик! Сени севдим. Ёндим. Ўртандим. Аммо менинг тўфонли уммонимда сенинг ғарқ бўлишингни истамадим. Инсон бир неча вазифани бўйнига ололмайди, бир вазифани бажаради! Менга бировга зулм қилмоқдин ёлғизлик ва бекаслик афзал туюлди. Бу мен ишқдан воз кечганимдан эмас! Бир инсондек яшадим. Davomini o'qish

Amirqul Po’lkan. Uch xalq dostoni haqida qaydlar.

003     1927 йилда фольклоршунос олим Ҳоди Зарифов «Ҳалқ шоири Муҳаммадқул Жомурод ўғли Пўлкан » номланган мақоласида достончининг ҳаёт йўли, устозлари ва бахши репертуари ҳақидаги қимматли маълумотларни билдиради. Пўлкан шоир ижодини яқиндан ўрганган унинг набираси истеъдодли шоир Амирқул Пўлкан ҳам бобоси репертуарида мавжуд айрим достонлар борасида мухтасар қайдлар ёзиб қолдирган. Davomini o'qish

Xulio Kortasar. Biri kam dunyo.

003

    Мен ўз ёзувчилик тажрибамдан келиб чиқиб, афсуски, ана шу шов-шувга жалб этилган адиб сифатида айтмоқчиманки, бизнинг адабиётимизни машҳур қилган ноширлар эмас, уларнинг асарларидир. (Хулио Кортасар билан суҳбатдан.Мана бу саҳифада суҳбатни тўлиқ ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish

Shahodat Ulug’. Qayta tug’ilish

041    Ёзувчи зоти баъзан кутилмаганда ўзининг дастлабки машқларини излаб-топиб, аллақандай соғинч билан кўздан кечира бошлайди, ўша олис йиллар юрагини нималар ҳаяжонга солганини билишга уринади. Истеъдодли адиба Шаҳодат Улуғ ўзининг ёшлик дафтаридан олинган кичик новеллани сизга тақдим этар экан, излагани сизнинг юрагингиздаям борлигига ишонади. Davomini o'qish

Oybek Ostonov: Yaxshi asar quyosh nuri kabidir & Hayns Erhardt. She’rlar

001

Яхши асар, ижод маҳсули замон ва маконни тан олмайди, у узоқ, ҳатто абадий яшашга лойиқ. Яхши асар қуёш нури кабидир, у инсонларни эзгуликка, яхшиликка даъат қилади, дунёни анг­лашга ёрдам беради. Истеъдодли таржимон бу қуёшнинг янада ёрқинроқ порлашига ҳисса қўшади. Davomini o'qish

Abdulla Avloniy. Uch maqola & Hujjatli film.

00312 июль – атоқли маърифатпарвар адиб  ва жамоат арбоби Абдулла Авлоний таваллуд топган кун

Маърифатпарвар адиб, драматург, педагог, ношир ва жамоат арбоби Абдулла Авлоний янги давр ўзбек маданияти, адабиётининг асосчиларидан бири, болалар адабиёти, ўзбек миллий театри, драматургияси, матбуоти, ўзбек миллий педагогикасининг тамал тошини қўйган, xалкимизнинг асл фарзандидир. Абдулла Авлоний 20-йилларда ўзбек халқи маорифи ва маданияти тараққиётида иштирок этибгина қолмай, қўшни афғон халқининг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ҳам муайян роль ўйнаган. Davomini o'qish

Nodim Uchar. To’rtliklar

08Нодим Учар адабиётга 1974 йилда нашр этилган “Ёлғиз” номли илк шеър китоби китоби билан кириб келди. Шундан сўнг “Ёмғир билан келмоқдаман”, “Юлдузлар тушар ҳовучларимга”, “Кўз учирган юлдузлар, “Замон кун ёғдусида”, “Титроқ сувлар”, “Яшил водийларда оқшом”, “Кўнглимнинг ирмоқлари”каби шеърий тўпламлари эълон қилинди.  Туркияда унинг асарлари кўп нусхада чоп этилади ва севиб ўқилади. Davomini o'qish

Abdurauf Fitrat. Najot yo’li (5.Yakuni).

008 Йирик давлат арбоби, шоир ва олим, носир ва драматург, маърифатпарвар Абдурауф Фитрат таваллудининг 130 йиллигига

    Бугун ислом аҳли ўртасидаги ихтилофлар душманлик тусини олган, турли мазҳаб тобеълари бошқа мазҳабдагиларни «кофир» дейди. Лекин уларнинг ҳаммалари мазҳабидан қатъи назар, «ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур-расулуллоҳ» дейди. Ажабо, уларнинг ўртасидаги бу душманликни йўқотиб, қандай қилиб биродарликни ўрнатиш мумкин? Менинг назаримда, бу иш жуда ҳам қийин эмасдек кўринади. Масьалани шиа ва сунний мазҳаблари мисолида кўриб чиқамиз.. Davomini o'qish

Yusuf Xos Hojib. Qutadg’u bilik. 63-66 boblar. Emin Usmon tarjimasi

33     Тақдим этилаётган навбатдаги  бобларда Ўгдулмишнинг Ўдғурмишга меҳмондорчиликка бориш-келиш, зиёфатга меҳмон чақириш тартиб-қоидалари, бу дунёдан юз ўгириб, у дунёга мойил бўлиш ҳақидаги ўгитлари  баён этилган. Davomini o'qish

O’tkir Hoshimov. Ikki hikoya & O’lmasxon Hoshimova. Yozuvchi nega yig’laydi?

033Атоқли адиб Ўткир Ҳошимов таваллудининг 75 йиллиги олдидан

…“Дунёнинг ишлари”ининг “Илтижо” бобини кўзда ёш билан ёддан ўқиб берган кўплаб талаба ва ўқувчиларни кўрдим. Дарвоқе, “Икки эшик ораси” романининг “Зилзила”, “Тушда кечган умрлар” романинг “Оппоқ-оппоқ қорлар ёғди” бобини ларзага тушиб, ёдаки ўқиган китобхонлар ҳам оз эмас. Балки муаллифнинг ўзи уларни росмана йиғлаб ёзгани учун ҳам шундайдир. Davomini o'qish

Fazliy. G’azallar

445

  Фазлий Намангоний  шеърий истеъдоди туфайли Умархоннинг марҳаматига сазовор бўлиб, «малик уш-шуаро» номини олган.  Фазлий тузган «Мажмуаи шоирон» («Шоирлар мажмуаси», 1821) тазкираси  ўзбек адабиётшунослиги тарихида илк марта шеърий йўл билан яратилган. Тазкирада 19-аср бошлари Қўқон адабий муҳитининг 100 дан ортиқ вакиллари ҳақидаги қимматли маълумотлар ва асарларидан намуналар мавжуд. Davomini o'qish

Jorj Bushga jinoyatchisan, derdim, Bleyr yuziga tupurardim…

041    «Саддам йўқ бўлди, аммо энди бизда мингта Саддам бор. Саддам қўли остида ҳаёт бундай эмасди. Тизим бор эди, қоида бор эди. Бизга у ёқмасди, лекин у бугунгиларидан яхшироқ эди… Жорж Бушга  жиноятчисан, дердим. Мен буни Блейрга ҳам айтган бўлардим. Ироқни босиб олган коалицияга ҳам. Сен Ироқда болаларни ўлдирдинг. Сенлар  аёлларни, бегуноҳ инсонларни ўлдирдинг.  Сенлар жиноятчисанлар ва сенларни маҳкамага тортиш керак, деган бўлардим. Ҳар иккаласи юзига тупурардим». Davomini o'qish