Озарбайжоннинг йирик адабиётшунос олимларидан бири, шоир ва ёзувчи, таржимон филология фанлари доктори, профессор Рамиз Асқар туркий халқлар мумтоз адабиётига меҳр қўйган, таъбир жоиз бўлса, умрини адабиёт билан ошно этганлардан бири. Адабиётшунос олим куни-кеча ҳазрат Алишер Навоийнинг “Хамса”сини озарбайжон тилига таржима қилиш ишларини якунлаш арафасида, ҳозир «Сабъаи сайёр» достонини ўгириш билан машғул эканини бизга хабар қилди. Davomini o'qish
Bo'lim: Jahon adabiyoti va madaniyati
Jahon adabiyoti namunalaridan tarjimalar
Gul Pocha Ulfat. Ruboiylar.
Атоқли афғон адиби Гул Поча Улфатнинг ижодида қисқа аллегорик ҳикоялар муҳим ўрин тутади. Бу ҳикояларни белгилаб турувчи,ўзига хос хусусиятлар сабабини адибни ўраб турган ижтимоий муҳитнинг характеридан излаш керак бўлади. Яқин кунлар ичида Гул Поча Улфатнинг қисқа ҳикояларидан намуналарни саҳифамизгага янгилаб жойлаштирамиз, бугун эса унинг рубоийларини сизга тақдим этмоқчиман. Рубоийларни устоз Эркин Воҳидов таржима қилган. Davomini o'qish
Halina Posvyatovskadan yana ikki she’r. Gulnoz Mo’minova tarjimalari
Бу саҳифани «Ҳалина Посвятовскадан яна икки шеър» деб номладик. Илло бу беназир поляк шоирасининг шеърларини олдин ҳам тақдим этганмиз. Бундан бир ярим йилча аввал Ҳалина Посвятовска шеърларини Рафиқ Сайдулло таржимасида, бир йил аввал Гулноз Мўминова таржимасида эълон қилган эдик. Бугун яна Гулноз Мўминова таржимасида икки шеър диққатингизга ҳавола этилмоқда. Бу гапларни айтишимдан мурод шулким, поляк шоираси шеърияти бундан кейин ҳам юрагимизни чорлайверади… Davomini o'qish
Hermann Hesse. Fleyta orzusi
Менинг севикли отам донишманд инсон бўлиб, мусиқага унчалик тушунмасди. У менинг ҳам изидан боришимни ва флейтани шунчаки кўнгил ёзиш учун чалишимни хоҳларди. Лекин мен унинг таълимотини ўрганмадим. Мен қўшиқ айтишни, флейтада сеҳрли куйлар ижро этишни истардим. Хуллас, флейтамни олдим-да, отамдан оқ фотиҳа сўраб, сафарга отландим. Davomini o'qish
Fyodor Dostoyevskiy. Kulguli odamning tushi. Audiohikoya & Vladimir Solovyov. Dostoyevskiy xotirasi
Достоевский оддий романнавис, салоҳиятли ва тафаккури теран адибгина эмас. Унинг бу таърифлар доирасига сиғмайдиган алоҳида фазилати бор эди ва айни фазилати билан бошқалардан алоҳида ажралиб турарди, айни шу фазилат бошқаларга кўрсатган таъсири негизини ташкил қилади. Буни исботлайдиган далиллар бисёр. Davomini o'qish
Vasiliy Shukshin. Kuzda
Кампирга чолининг сиёсатга қизиқиши ёқмас, баттар ғашини келтирар, баъзида шу бемаъни қизиқишни деб, иккиси жиғиллашиб қолган вақтлари ҳам бўлган. Аммо ҳозир кампирнинг жанжалга хоҳиши ҳам, вақти ҳам йўқ. У бозорга шошилаётганди… Davomini o'qish
Ayriliq, xiyonat va mukofotlar (“Detektiv qirolichasi”ning hayotidan) & Agata Kristi. O’g’irlangan million dollar. Audiokitob
Агата Кристи ўзи ёзган асарларини яхши деб ҳисобламаса-да, ёмон деб баҳоламасди. “Ҳинд журналистларидан бири мендан “ўзингиз ёмон деб ҳисоблаган асарни нашр қилдирганмисиз?” деб сўради. Мен жаҳл билан “йўқ” деб жавоб бердим. Менинг барча китобларим ўзим ўйлаб топганларим асосида чоп этилган, ҳаммасидан кўнглим тўлган, агар ростдан ҳам бирорта китобим ёмон бўлганида мен уни ҳеч қачон нашр қилдирмасдим”, деб ёзган эди Агата Кристи ўзининг таржимаи ҳолида…. Davomini o'qish
Tillaniso Eshboyeva. Olim Otaxonning Kavabatasi & Kutubxonamizda Yasunari Kavabata sahifalari
“Йиллар давомида Кавабатага атаб “Сенсей”, яъни “Устоз” деган қирқ-эллик бетлик эссе-мактуб ёздим”, дейди яна ёзувчи. Икки адиб қалби бир пардада сасланган, бирлашган пайтда яралган эссе-мактуб Олим Отахоннинг Кавабатани англаш жараёни ҳақидалигига ишонаман. Олим Отахон англаган, тушунган Кавабатани мен ҳам унинг каби англагим келади. Davomini o'qish
Inson va Koinot uyg’unligi. Albert Eyinshteyin va Rabindranat Tagor suhbati
ХХ асрнинг икки буюк сиймоси Альберт Эйнштейн ва Рабиндранат Тагорнинг инсон ва коинот уйғунлигига бағишланган суҳбатини тақдим этмоқдамиз. Суҳбат 1930 йил 14 июль куни Эйнштейннинг дала ҳовлисида бўлиб ўтган. Davomini o'qish
Lev Tolstoy. “Iqrornoma”dan
Буюк рус адиби Лев Толстой мазкур асарини 51 ёшида ёза бошлаган, аммо ундаги фикрлар 20 ёшиданоқ миясида ғужғон ўйнаган. Бу инсон қисмати, унинг ҳаёт фалсафаси ҳақидаги теран фикрларнинг узоқ йиллик мазмуни… Davomini o'qish
Viktoriya Tokareva. Sig’inmagil osmon deb…
Хотини баттар семириб кетишдан қўрқарди – уйда ҳеч вақт киройи нон бўлмасди. Трофимов эрталаблари нон сақланадиган ёғоч идишни очганида чумоли талаб ётган қоқ-қуруқ, моғор босган нон бўлакларига кўзи тушар ва шунда у ўз ҳаёти ҳақида ўйлаб кетарди. Ҳаёти ҳам ана шундай тотсиз, бесамар, аллақандай таҳқиромуз кечаётгандек туюларди унга… Davomini o'qish
Alber Kamyu. Nobel ma’ruzasi, esselari, kundaliklari, yon daftaridan iqtiboslar
Буюк француз адиби 1957 йили «инсон виждони олдида турган муаммоларни адабиётда юксак руҳда ёритиб бергани учун» Нобель мукофоти билан тақдирланган. Гарчи Камю ўзини файласуф деб ҳисобламаган бўлса-да, фалсафий-бадиий эсселар учун замондошлари уни ҳақли равишда “Европа виждони” деб аташган. Қуйида эълон қилинаётган Камюнинг эсселари,нутқлари ва кундаликларида қайд этилган фикрларида санъат ва ҳаётнинг азалий, демакким, даврлар ўтса ҳам эскирмайдиган муаммолари қамраб олинган. Davomini o'qish

