Рус ёзувчиси Леонид Андреевнинг “Яҳудо Искариот” қиссаси нашр этилиши билан жуда кўп баҳсларга сабаб бўлган асар. Бир гуруҳ фикр билдирганлар асарни осмонга кўтарсалар, иккинчи гуруҳи уни аёвсиз равишда ерга урардилар. Энг қизиғи, ёзиганига 100 йилдан ошганига қарамай бу баҳс ҳали-ҳануз тўхтагани йўқ. Davomini o'qish
Bo'lim: Jahon adabiyoti va madaniyati
Jahon adabiyoti namunalaridan tarjimalar
Abutolib Kalimi Koshoniy. G’azallar. Jamol Sirojiddin tarjimalari
Абутолиб Калими Кошоний Ҳиндистонда бобурийлар салтанатининг давомчилари бўлмиш Жаҳонгир Мирзо ва Шоҳжаҳонлар саройининг маликуш-шуароси ҳисобланиб, ундан йирик девон ва бошқа бир неча асарлар мерос қолган. Davomini o'qish
Vasiliy Shukshin. Yolg’iz o’zlari
Қачонлардир бу уйда болаларнинг жарангдор кулгуси янграган дамлар ҳам, кейинроқ тўйлар ҳам бўлган, ўлим келиб хонадон қайғуга чўкиб, кўзгулар юзи бекитилиб, липиллаб ёнган хира шам ёруғи ва аза жимлиги ҳукм сурган, ўлимнинг чуқур, сирли шарпаси кезган пайтлар ҳам бўлган эди. Кўп нарсалар бўлган. Антип Калачников ўзининг девдай шериги билан ўн икки жонни ҳаёт йўлига чиқариб қўйди. Davomini o'qish
Metin Oltio’q (Metin Altıok). She’rlar. Ma’rufjon Yo’ldoshev tarjimasi
14 март — Метин Олтиўқ таваллуд топган куннинг 75 йиллиги
Сайтимиз саҳифаларида таниқли адабиётшунос олим Маҳмуджон Йўлдошев ўзбекчалаштирган замонавий турк шоирлари ижоди намуналарини тақдим этиб бормоқдамиз. Бугун сизни ХХ аср турк шеъриятининг ёрқин сиймоларидан бири, шаклий шеър тажрибалари билан танилган Метин Олтиўқ шеърлари билан таништирамиз. Davomini o'qish
Dino Bussati. Yozuvchining siri
«Мен адойи тамом бўлган одамман, лекин бахтиёрман. Ҳар қалай, мен қўлимдаги косани таг-тугига қадар сипқориб улгурганимча йўқ. Тўғри, жудаям оз бўлса-да, ҳали ичида нимадир бор. Уни сўнгги томчисига қадар тотиб кўришдан умидворман. Агар яна озгина яшай олсам, албатта: анчагина кексайиб қолганман, бир оёғим тўрда бўлса, бир оёғим гўрда. Davomini o'qish
Abu Abdulloh Ro’dakiy. She’rlar
Таниқли шоир Самандар Воҳидов бундан 18 йил муқаддам Рўдакий давридан бошлаб то ХХ аср бошларигача Бухоро заминида яшаб ижод этган 30 дан ортиқ форс-тожик тилларида ижод қилган шоирлар шеърларини ўзбекчага таржима қилиб, «Бухоро бўстони» мажуасини тортиқ қилган эди. Бугун ана шу мажмуадан ҳақли равишда жой олган тожик шеъриятининг сардафтари бўлмиш Абуабдуллоҳ Рўдакий шеърияти намуналари билан таништирамиз, Davomini o'qish
Begali Qosimov. Ismoil Gasprinskiy
Жадидлик ҳаракати асосчиси Исмоилбек Гаспринский таваллудининг 165 йиллиги олдидан
Икки йил аввал ЮНЕСКО ташкилоти томонидан 2014 йил Исмоил Гаспирали йили деб эълон қилинган эди. Бу йил эса турк жадидчилиги асосчиси таваллудининг 165 йиллиги нишонланмоқда. Davomini o'qish
Nikolas Gilyen. «To’rtinchi motam» turkumi va boshqa she’rlar
Николас Гильен Лотин Америкаси шеъриятида катта мавқе эгаллаган ва Оврупо билан Африка маданиятини ўзида ифода этган «қора шеърият» оқимининг энг йирик вакилларидан биридир. ХХ аср испанча шеъриятнинг ёрқин шоирлари сафидан муносиб ўрин эгаллаган шоир ижоди бундан 40 йил аввал менинг диққатимни жалб этган ва унинг бир сонетига эргашиб «Гул ҳақида қўшиқ» номли шеъримни ёзган эдим. Ушбу шеър билан боғлиқ бир воқеа умримнинг охиригача ёдимдан чиқмаса керак. Davomini o'qish
Umar Sayfiddin. Badal
11 март — Умар Сайфиддин таваллуд топган кун
Замонавий турк ҳикоячилигининг асосчиси бўлган Умар Сайфиддин асарлари бутун дунёда машҳур. Унинг асарлари ахлоқий маънавий руҳга бой бўлиб, энг кўп ўқиладиган асарлар сирасига киради. Сизга тақдим этилаётган ҳикоя инсон ор-номуси мавзусига бағишланган. Davomini o'qish
Ernest Heminguey. Frensis Makomberning omonat baxti
Аёл эрига қараб қўйди. У иккала эркакка уларни худди биринчи марта кўраётгандек, қаттиқ тикилиб қолди. Бинобарин, оқ танли овчи Уилсонни у биринчи бор кўриши эди. Уилсон ўрта бўйли, малласоч, чақмоқ мўйловли, юзлари қизил, кўзлари эса жуда совуқ одам эди. Кулганида юзидаги ажинлар қуюқлашарди. У хонимга қараб жилмайди. Аёл кўзларини ундан олиб қочиб, кенг френчисини туртиб чиққан елкасига, чап чўнтагидаги тўртта патронга, офтобда қорайган бесўнақай қўлларига, чавандозча эски шимига, чанг-лой пойабзалига қаради, кейин яна унинг қип-қизил юзига боқди. Davomini o'qish
Gabriyel Garsia Markesning hayoti va muhabbati tarixi

6 март куни колумбиялик буюк ёзувчи, Нобель мукофоти лауреати, «Ёлғизликнинг юз йили» романи муаллифи Габриэль Гарсиа Маркеснинг таваллуд топганига бир кам 90 йил тўлади. Биз бугун адибнинг ҳаёт йўли ва муҳаббати ҳақида ҳикоя қилишни лозим топдик. Davomini o'qish
Yozuvchining iqrorlari. Gabriel Garsia Markes bilan suhbat
6 март — Габриэл Гарсиа Маркес таваллуд топган кун
Мен ниҳоятда инжиқ ўқувчиман. Агар китоб зериктирса, уни улоқтириб юбораман. Ёзаётганимда ҳам шундай қиламан. Қўлимга қалам олишим билан битаётганларим ўқувчи учун зерикарли бўлаётгандек туюла бошлайди. Шу боис, асарларимни жонлаштириш йўлларини қидираман… Davomini o'qish
