Куни-кеча «Янги аср авлоди» нашриётида Умид Бекмуҳаммаднинг эрта вафот этган иқтидорли адабиётшунос олим ва шоир Баҳодир Содиқов ҳаёти ва фаолиятига бағишланган «Хотира уйғонса, гўзалдир» номли тўплами босмадан чиқди. Тўпламнинг асосий қисми Баҳодир Содиқовнинг мумтоз ва замонавий ўзбек адабиётига оид мақолалари, унинг шеъриятидан айрим намуналар ҳам ўрин топган. Бугун сизга ана шу тўпламдан айрим саҳифаларни тақдим этмоқдамиз. Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Baxtiniso Mahmudova. Yangi she’rlar
Шоира қизим Бахтинисо, туғилган кунинг қутлуғ бўлсин!
Бу қалб сизни Қайғу билан ҳам кулиб таништиради. Мен шоира кўнглининг ёруғ табассумини ҳис этаяпман. Ҳаммаси рост, ҳаммаси кўнгил сатрлари. Мен бу шеърларни ўқиётиб, Бахтинисонинг қалбини кўраяпман, Бахтинисонинг ўзини англаяпман. Муҳими шу! (Эшқобил Шукурнинг «Бахтинисо шеърларини ўқидим» мақоласидан. Мақола мана бу саҳифада). Davomini o'qish
Alisher Narzullo. Amirxonnnig nog’orasi
Алишер Нарзуллони 50 ёшга тўлгани билан чин юракдан қутлаймиз
Шувоқ иси уфириб турган тепалик сари кўтарилган сари дарвиш алланечук ғалати бўла бошлади. Бу, наботот оламининг атроф-жавонибга таратаётган ифори эмас – мутлақо ўзга нарса, бу исни туюшнинг ўзи бўлмайди. Табиийки, дарвишнинг ортидан келаётган ҳамроҳлари бундай неъматдан мосуво. Davomini o'qish
Omon Matjon. She’rlar & She’rimning yuragi urib turibdi (Shoir bilan suhbat)
«Шоирлик руҳнинг баланд парвозидан туғилади» дейишади. Хўш, шоир ким? Шеър нима? Асар қандай пайдо бўлади? Истеъдоднинг кўз очиши нималарга боғлиқ? Ўтган асрнинг 70-йилларидаги авлодлар ва бугунги кун шоирларининг сўзга ва даврга муносабатида нималар яққолроқ кўринади?.. Ўзбекистон халқ шоири Омон МАТЖОН билан суҳбатимизда шу каби саволларга жавоб излашга уриндик. Davomini o'qish
Eshqobil Shukur. Olomon
Ёшликдаги зерикиш хавфли, қариликдагиси аламли бўлади. Зерикиш оламдаги ўз юмушини унутишдир. Инсоният бугун бир-бирига айтар гапи тугаган, муҳташам, аммо файзсиз уйда ўлтирган кекса ота ва ноқобил ўғилга ўхшаб қолди. Davomini o'qish
Gulbahor Said G’ani. She’rlar & Qo‘shig‘imni kutmoqda dunyo (2010)
Бугунги кун ўзбек шеърияти иқлимида Гулбаҳор Саид Ғанининг ўзи танлаган ва собитлик билан бораётган йўли бор. Бу йўлнинг пасту баланди, кузи ва баҳори, қору саратони унинг шеърларида мужассам бўлиб, шоирга йўлдош бўлганларга майин кайфият улашади. Бугун шоиранинг янги шеърларини сизга тақдим этар эканман, синглимга янги шеърлар тилаб қоламиз. Davomini o'qish
Sanobar Mehmon. She’rlar
…Шеърнинг борлиги учун, сўзнинг борлиги учун, Сизнинг борлигингиз учун Худойимга шукр!!! Минг бор шукр!!! Биз бошқача бўлолмаймиз, бизнинг бахтимиз ҳам, бахтсизлигимиз ҳам, фазилатимиз ҳам, нуқсонимиз ҳам ШЕЪРдир (Санобар Меҳмоннинг «Менинг дарахтларим» эссесидан. Уни мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин). Davomini o'qish
Erkin A’zam: «Yozganimni bilaman,bilganimni yozaman» & Nabijon Boqiy. Erkin A’zam qanday yozadi…& Erkin A’zam bilan suhbat
Ёзувчи ҳамма нарсадан хабардор, ҳамма соҳанинг билимдони бўла олмайди. Бунинг иложи йўқ. Лекин ўзи ёзаётган нарсани мукаммал билиши керак. Мен, масалан, нима ҳақида ёзишни ўйлаб ўтирмайман. Чунки нимани ёзиш кераклигини биламан… Davomini o'qish
Asqar Mahkam. «Tabriz daftari»dan she’rlar & Kavsar. Asqar Mahkam ijodi haqida
Шоирнинг шеърлари шунчаки ирфоний эмас. Агар теран нигоҳ ташласак, бу шеърлар замирида ҳикмат ва ибрат дунёсини кўра олишимиз мумкин. Зеро, Асқар Маҳкам тасаввуф руҳиятига мурожаат қилганида унинг қоидалари ва одобларига ижодда ҳам амал қила олган инсонлардандир. Davomini o'qish
Jamol Kamol. Jamiyat havosining azon qatlami
Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Давроннинг ойдин қиз тимсолида ёш ижодкорлар семинарига йўллаган мактубини интернетда ўқиб, таъсирландим. Таъсирланмай бўладими? Гап халқимизнинг бугунги қисмати, эртанги истиқболи устида кетаяпти. Бу – ҳақиқий зиёли, ижодкорнинг ёлғиз виждон даъвати эмас, балки жон қичқириғи! (Хуршид Даврон мактубини мана бу ерда ( асосий & қўшимча) ўқишингиз мумкин) Davomini o'qish
Ibrohim Aziz. Yurt chegarasi qayerdan boshlanadi?
21 октябр – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун
Фожеа шундаки, бизнинг қизиқишларимиз ва ҳаётий интилишларимиз курашида сўз ҳайрати билан кўз ҳайрати ўрин алмашди. Davomini o'qish
Ibrohim G’afurov. Bizning til
21 октябрь — Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисидаги Қонун қабул қилинган кун
Ўз миллий тили ҳақида ғамхўрлик қилмаган одам аслида тил ҳақида эмас, ўзи ҳақида ғамхўрлик қилмаган бўлади. Тилни унутиш — ўзини унутишнинг бир кўриниши. Ўзини унутиш эса миллий илдизлардан узилишга ва қаерда бўлмасин, муваққат, яъни туп ёймай омонатгина кун кечиришга олиб келади. Davomini o'qish
