
Бугунги ёшлар шеъриятида ўзига хос овози бор Наргиза Асад шеърларида аёл қалбининг ичкин изтироблари оғриқлари ётади .Унинг шеърларида умидга йўғрилган ёруғликни кўраман (Мусалламнингмактубидан). Davomini o'qish
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida

Бугунги ёшлар шеъриятида ўзига хос овози бор Наргиза Асад шеърларида аёл қалбининг ичкин изтироблари оғриқлари ётади .Унинг шеърларида умидга йўғрилган ёруғликни кўраман (Мусалламнингмактубидан). Davomini o'qish

Андроид — одамсифат ақлли робот. Мутахассис бўлмаган кимса унинг ташқи қиёфасидан, юриш-туришидан, гап-сўзларидан “homo sapiens”дан, яъни онгли инсондан фарқ қила олмайди. Бироқ бирон-бир еридан терисини кўчириб вужудига назар ташласангиз, юрак, мушак, томир, жигар ёки мияни эмас, балки турли симлар, митти схемалар, чиплар, механизмлар ва мурватларни кўрасиз. У жуда ақлли, юксак онг эгасидир. Davomini o'qish

Рус тилида ижод қилувчи самарқандлик адиб Артур Самари бир қатор тарихий асарлар, хусусан «Амирнинг олтини», «Бухоро олтини», «Саҳро қизалоғи», «Орзу дарахти паноҳида» «Бухоро амирининг рус завжаси муҳаббати ва фожиаси», «Унутилган Суғд салтанати» каби роман ва қиссалар муаллифи. Унинг «Дарди бедаволар» қиссасини сизга тақдим этмоқдамиз. Рус тилида қиссани мана бу саҳифада ўқишингиз мумкин Davomini o'qish

Аёл тилсимотидаги бутун виқорни қўшиқларида ифодалаб келаётган Шахс. Насиба Абдуллаева фикрларини тинглаб туриб, ҳозирча фаҳмлаганимиз шу: асл Одам — ўз дунёси баҳосини англаган инсон… Зеро, унинг дарду дунёси қаршисида ҳар қандай даврлар ҳам юзидаги чимматни кўтаришга мажбур… Davomini o'qish
Профессор Нажмиддин Комиловнинг кўпчилик тадқиқотларида олий маданий тарихнинг шиддатли, суронли, айни пайтда ғоят муҳим ва қимматли саҳифалари қаламга олинади. Муаллиф бизнинг аслимизни танитишга, у орқали эса ўзлигимизни англашга ёрдам беради”, деб ёзади профессор Бегали Қосимов. Аслимизни билиш, аслимизга қайтиш ҳам Уйғониш даври бошланаётганидан дарак беради. Davomini o'qish

Фаннинг бир қолипга тушиб қолмаслиги учун куюнчаклик қиладиган олим, бадиий адабиётларда ҳам айрим фактларнинг, образларнинг нотўғри шарҳланиши, изоҳланиши, бадиий бўёқ берилишига ўз муносабатини билдириб туради. Бир куни ҳатто юртдоши бўлмиш каттакон бир шоир, ёзувчи ва драматургнинг юбилейида асаридаги хатони айтиб балога ҳам қолганди. Ўшанда домла билан бир даргоҳда ишловчи юбилеярнинг фарзанди домлага дашном берган экан. Davomini o'qish

Абдували Қутбиддин иқтидорли, нозиктаъб ва юксак дидли ижодкор. Унинг тўпламларига кирган шеърларида бир томондан янгича ифода ва оҳанглар намоён бўлса,иккинчи томондан миллий руҳ асосига қурилганлиги билан ажралиб туради. Шоирнинг шеърларида дунё ўткинчи, ҳамма вақт ҳамма нарса ўтади-кетади, аммо поклик, муҳаббат, яхшилик, меҳр каби буюк туйғулар қолади, деган хулоса балқиб туради. Davomini o'qish

Мен шеъриятни инсоннинг ўз-ўзи билан, одамлар билан, табиат билан, Худо билан руҳоний суҳбати деб биламан. Бу суҳбатга эҳтиёж қачон туғилади? Ишончим комилки, одамзод дунёга келганда бу оламнинг пок тасвири қалбига муҳрланган бўлади – ота-она, Ватан, дўстдан тортиб Яратувчигача, меҳр, муҳаббат, адолат ва ҳурликдан тортиб эътиқодгача. У рўбарў келган ҳаёт ана шу пок – идеал тасаввурдай гўзал бўлса, завқланади, унга мос келмаса изтироб чекади. Ким биландир руҳоний суҳбат эҳтиёжи туғилади. Юрагида туғилган дардларга малҳам, саволларга жавоб олгиси келади, руҳ таскин ва ҳамдард излайди. Davomini o'qish

Ўзбек халқ ўланларида ўхшатиш, эпитет, поэтик рамз, параллелизм, такрор, метафора ва бошқа бадиий-тасвирий воситалар кўп учрайди. Ўланларнинг жозибадорлиги, ифодаланаётган мазмуннинг бадиий ифодасига хос теранлик ва табиийликни таъминлашда муайян нарса-предмет ёки воқеликни сифатлаш воситасида унинг маълум бир хусусиятларини алоҳида бўрттириб, кучайтириб образли тасвирлаш усули, яъни эпитет муҳим аҳамият касб этади. Davomini o'qish
Шоирнинг жасорати муҳаббатга уйғун, нафратдан баланддир. Қўрқув салтанати иншосига елимдай ёпишган ёлғон оҳангга жўр бўлишдан ўзликни асраш туйғуси Илоҳнинг қудратидан эканлигини қалбан англайсиз. Шу боис ҳам шоирлар Сўз оламининг сарвари сифатида асрлар оша биз билан ҳамнафас яшайди. Назар Шукур ҳам ана шундай мақомга эга шоирдир. Davomini o'qish

Улғайиб оқ-қорани ажратгунича “бий”, икки, уч деб санаб юрди. “Тўйт”, э-э, тўрт у учун гўё девор эди. Кейин-кейин уялиб тилини бураб гапира бошлади. Мактабда ўртоқлари “чуччи” деб масхара қилишга тушишганди. Ҳарқалай тақлидчилиги қолмаган экан. Жисмоний тарбия муаллими ириллаб гапирарди. Энди уям шуни ўрганди: қарр-ррға, арр-ррслон, арр-рра дерди. Айбини ювиши керак-ку! Устига устак “р”ни айта олишини ҳаммага исботлаш ўша пайт у учун кун тартибидаги бош масала эди. Хуллас кимни кўрса ирриллайди. Davomini o'qish

Ҳар доим Шавкат Раҳмон номини тилга олганимда беихтиёр «истеъдод» деган сўзни шоирнинг исмидан олдин талаффуз этгим келади. Унинг истеъдоди оддий сўзларга, шунчаки таърифларга сиғмайди. Ўзи айтганидек, «бахт — чексизлик» экан, шоирнинг истеъдоди ҳам чексиздир, дегим келади. Davomini o'qish