
Шайх Саъдий Шерозий шоир Хусрав Деҳлавий ҳақида гапириб: «Хар кимса у дунёда бир нарса билан фахрланиши керак. Мен ана шу туркнинг кўксидаги куюги билан фахрланаман», — деган экан… Davomini o'qish
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida

Шайх Саъдий Шерозий шоир Хусрав Деҳлавий ҳақида гапириб: «Хар кимса у дунёда бир нарса билан фахрланиши керак. Мен ана шу туркнинг кўксидаги куюги билан фахрланаман», — деган экан… Davomini o'qish

Сўнгра қироат билан шеър сарлавҳасини ўқиди: «Ёмғир ёғдирувчи». Ҳаммамиз чапак чалиб юбордик. Тоштемир ака шодон жилмайиб қўйди. Шеър болаларча содда, юморга бой бўлиб, Сафар ака уни ўқиётганда, ўзи ҳам бола бўлиб кетди. Кўзлари чақнаб, қўлларини силкитиб ўқиди шеърни. Шеър телевизорда айтиб,ёмғир ёғдирувчи Тоштемир Тайлоқовни шарафларди. Лекин, энг қизиғи, Сафар ака шеърни ўқиб тугаллагач, содир бўлди. Оллоҳ иродасини қарангки, шоир энди ўрнига ўтираман деганда, момоқалдироқ даҳшатли куч билан гумбурлаб, чақмоқ чақди ва шаррос ёмғир қуя бошлади. Ўтирган хонамиз қарсак, момоқалдироқ зарбидан ларзага келар, биз энди Тайлоқовни эмас, ҳақиқий ёмғир ёғдирувчи шоир, «сеҳргар» Сафар Барноевни олқишлардик. Davomini o'qish

Маҳобатли, муҳташам музейнинг озғин – ориқ, сап –сариқ, сийрак сочлари силлиқ таралган, бет, бўйин терилари буришган кекса ходимаси султон ва малика муҳаббати ҳақида ҳикоя қиларкан товуши алланечук титраб чиқар, тевараги ойнабанд,ичи митти чироқлар ёғдусидан чарағон токчада куйиб қовжираган юракдек тиришибгина ётган экспонатга тез – тез ишора қилар, гоҳо,ўз айтганларини пайдар – пай таржима қилаётган толхивичдек йигитга, гоҳо ҳазин ҳикоятдан ҳаяжонланиб сомеъ қотган, кўргазмадаги қоп қора тумор томон ихлос ва эҳтиром ила интилаётган сайёҳларга сарғиш гардишли кўзойнаги остидан саволчан – синовчан тикилар эди. Davomini o'qish
Матназар Абдулҳаким “пойтахтдагина ижодий муҳит бўлади, вилоятларда эса “чекка шоирлар” яшашади деган ақиданинг нотўғрилигини ўзининг ижоди орқали исботлабгина қолмай, шогирдлари ижодиниям , пойтахтда туриб ижод қилгандан ҳам ортиқ даражада ўзбек шеърияти бўстонига олиб кираолди. Davomini o'qish

Ўша йил баҳор серёғин келди. Ҳаммёқ сувга бўкди. Туну кун, ҳафталаб ёмғир ёғди. Лой, ботқоқдан одамнинг эси кетди. Ёмғир ортидаги шамолни айтмайсизми?.. Қанчалик ёқимли бўлмасин, барибир, безор қилиб юборди. Ҳаммаси майли-я, дарахт гулларини тўкиб юборгани ёмон бўлди-да. Бу йил ўрик кам бўлса керак. Олча ҳам шундай. Анор энди гуллайди. Қимматчилик бўлмаса гўргайди. Ҳаётнинг тўкинлиги йилнинг келишига боғлиқ экан-да… Davomini o'qish
Шавкатжоннинг шеърларида ҳам мана шундай ярим ошкоралик бор. У ҳаммага маълум ва зерикарли гапларни айтишдан қочади. Муҳими, укамиз ўзи таъсирланган, кўрган-билган, ақли етган нарсаларни қаламга оляпти. Мен унга келгусида қоятошлардан, дарахтлардан, энг муҳими кўнгиллардан ўчиб кетмайдиган ижод намуналарини яратишида куч-қувват тилайман. Рост ва самимий шеърларининг умри узоқ бўлсин дейман. (Иқбол Мирзонинг оқ йўлидан). Davomini o'qish

Жасур Кенгбоевнинг “Ҳавочин” деган ҳикоясини ўқидим. Тушунолганим: ҳаётда рўй бермайдиган, қўл билан ушлаб бўлмайдиган гап, аммо чин гап. Бу миқти, рамзий ҳикоядаги кўнгил оғриқларини, юрак забтини, ғуссали истеҳзони, ўкинчу умидни қайси тилда ўқисак ҳам ўз изини қолдиради. Кўнгилнинг таржимаси кўнгил бўлади. Шакл топган тили, равон ифодаси, бадиий нияти таралган сочдай тўкис, тугал.Бу шахсий фикрим, албатта. Бор-ку, бўляпти-ку, демоқчиман (Шодмонқул Саломнинг «Кўнгил обидасига йўл» мақоласидан) . Davomini o'qish

Боботоғда “Борми-йўқ”, деб аталувчи манзил бор. Бу манзилнинг ҳам ўзига хос муқаддаслиги, азизлиги ва шу азизлигини асословчи яловдор шаҳид-қабрлари, қадамжо мақомидаги айрим белгиларию хос ривоятлари мавжуд. Энг яқин аҳоли манзилидан икки кунлик йўл бўлган бу гўшага кишиларни чорлаб турувчи алоҳида жиҳатлари ҳам бордирки, “Борми-йўқ” сафари ҳануз давомлидир. Davomini o'qish

Ўзбекистон пойтахтида ўқиш орзусига эриша олмаган Шавкат Ўш вилояти газетасида ҳарф терувчи, сўнг мусаҳҳиҳ бўлиб ишлайди. Бу газетада ўша пайтлар анча танилиб қолган шоир, дилкаш ва самимий инсон Турсунбой Адашбой ишларди. Шавкат Раҳмон у билан танишиб қолади ва битганларини кўрсатади. Тортинчоқ, қайсар, индамас бу истеъдодли йигитчанинг шеърлари шу тариқа вилоят газетаси саҳифаларида бирин — кетин босила бошлайди. Шундай кунларнинг бирида матбуотда Москвадаги Адабиёт институтига ижодий танлов эълон қилинади. Davomini o'qish

Бухоро шаҳрида туғилиб ўсган Саъдихон Табибуллаев ҳам 1924 йили Москвага ўқишга борган бўйини кичик деб студияга олишмаган экан. У талабаликка қабул қилинмаган бўлса-да, дарсларга қатнашаверган. Ўқитувчиларнинг талабаларга топширган вазифаларини — этюдларни ҳаммадан кўра яхшироқ бажаргани учун у студияга қабул қилинади. Талабалик йилларидаёқ Сара Бернар ҳақида кўп ўқиганлиги учунми, Ҳамлет ролини тайёрлай бошлайди. У бу ролга астойдил берилиб кетганидан талабалар ичида Ҳамлет монологини ўқиганда ҳаммани ҳаяжонга солган экан. Davomini o'qish

Шеър гоҳ бизни қабулига киритса, гоҳида биз уни қабул қиламиз. Чақмоқдек чақнаётган лаҳзаларнинг оний ҳолатлари ичра кезиб юрган туйғуларни “чақнатиш” бу шоирнинг маҳорати. Шоир ўша лаҳзани суратга олиб беради. Айни шеърнинг туғилиш жараёни шоирдан катта истеъдод, кучли маҳорат ва албатта жасорат талаб этади. Davomini o'qish

Ўша пайтлар Лангар момонг тоғлар орасидаги қишлоқда ота-онаси ва икки акаси билан тинчгина яшаркан. Катта акаси қишлоқдаги бир қиз билан унаштириб қўйилган, тез орада уларнинг тўйи бўлиши керак экан. Кутилмаганда уруш бошланиб, момонгнинг катта акасини ҳам аскарликка олиб кетишибди. Орадан бир йил ўтиб акасининг жангда ҳалок бўлгани ҳақида хат келибди. Лангар момонгнинг отаси бундай шум хабарни кўтаролмай, тўшак тортиб ётиб қолибди. Лекин онаси анча иродали, тадбирли аёл экан, ўғлидан айрилганига қаттиқ қайғурса-да, ўзини йўқотмабди. Davomini o'qish