
Ҳамид Олимжон шоир, драматург, олим ва жамоат арбоби сифатидагина эмас, балки яхши таржимон сифатида ҳам машҳурдир. У аввало рус адабиёти, кейин чет эл адабиётидан қатор асарларни ўзбек тилига таржима қилиб, кенг китобхонлар оммасига тақдим этган. Жумладан, “Ер юзи”, “Аланга” журналларининг саҳифаларида Михаил Светлов ва Нозим Ҳикмат асарларидан қилган илк таржималари эълон қилинган эди. Кейинчалик Ҳамид Олимжоннинг таржимонлик фаолияти муттасил равишда ўсиб, бойиб борди. Davomini o'qish
Bo'lim: O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati
O’zbek tarixi, adabiyoti va madaniyati haqida
Abadiyatning yetmish soniyasi

12 декабрь – Ҳамид Олимжон таваллуд топган кун.
Ҳамид Олимжоннинг ижодий диапазони ниҳоятда кенг. У шеърият ва наср, драматургия ва бадиий таржима, танқид ва адабиётшунослик соҳаларида самарали меҳнат қилди. Бу соҳаларнинг ҳар бирида ўчмас из қолдирди. Унинг ижоди ўзбек халқининг ижтимоий, иқтисодий ва маданий тараққиётида рўй берган силжишни акс эттирди. Ижтимоий фаолият ҳам, адабий ижод ҳам Ҳамид Олимжон учун фаол ҳаракатмайдони бўлди. У ижодкор сифатида икки шеърий драма, 200 га яқин шеър, 4 та баллада, 9 та достон, ўнлаб публицистик ва адабий-танқидий мақолалар яратди. Davomini o'qish
Umid Bekmuhammad. Jallodga tayangan amir.

Жаллод Хайс бугун шунчалар тиним билмай ишладики, ҳатто пешонасининг терини ҳам зўрға артишга улгурарди. Негаки унга Бухоро амири Музаффархон Ҳисор вилояти ва тоғли жойларда кўтарилган исёнларни бостирганидан кейин асир олинган минг киши нинг бошини бир кунда танасидан жудо қилишни топширганди… Davomini o'qish
Isajon Sulton. Hazrati Majoz

Бугуннинг насрида учта қувватли тамойил яққол кўзга ташланиб турибди ва, айтиш мумкинки, ҳар учала тамойилнинг ҳам ўз истеъдодлари, ўз усталари бор. Биринчиси, миллий руҳни, халқ руҳини миллий усулларда янада ранг-баранглаштириб тақдим этиш, иккинчиси – халқ шуурида узоқ йиллар яшаб келаётган ўлмас тимсолларни олам аҳлига намоён қилиш ва учинчиси – бутун дунё адабий тафаккурида рўй бераётган, аммо бизнинг адабиётимиз учун янги ҳисобланган шаклларни олиб кириб, ўз руҳимиз билан тўлдиришдан иборат. Менимча,ҳар учала тамойилнинг ҳам ўз ўрни, ўз ўқувчиси бор. Davomini o'qish
Hamid Ismoilov. Go‘zal go‘zaldir so‘lgan chog‘da ham…

Чўлпон шеърияти мусиқийлиги, қуймалиги, сержило ва табиийлиги билан алоҳида ажралиб туришини англаб етган ҳар бир киши шубҳасиз, у амалга оширган бадиий таржималар нечоғли салмоқли ва жозибадор эканлигидан кўз юммайди. Davomini o'qish
Gulbahor Said G’ani. Ey,Habib, umring kabi bir shiddati aflok yo’q…Esse-xotira.

Бугун 10 декабр куни таниқли шоир Ҳабибулло Саид Ғани таваллудига 70 йил тўлди.
Мен ўз идеалимни, ижобий қаҳрамонимни топган эдим! Бу маънавий идеал Ҳабиб ака сиймосида намоён бўлди. Атрофимдаги кишилар, ўз тенг-тўшим бўлган йигит-қизлар суҳбати мени унчалик ўзига тортмасди. Улар суҳбатидан маънавий озиқ, руҳ ололмасдим. Аслини олганда, Ҳабиб акага қизнинг йигитга муҳаббати билан эмас, бошқача интилган эканман, яъни ирфонга интилган эканман. Davomini o'qish
Muhayyo Rustam qizi. Ay, gullarni sog’ingan dala…
Муҳайёнинг шеърлари ҳам ҳаётийлиги, ҳам хаёлийлиги билан, ҳам шеър, ҳам ҳикоя бўлиб юрагимга кириб келди. Бу шоира исмини адашим — Хуршид Дўстмуҳаммаднинг ҳайрати олиб келди. Анна Ахматованинг сокин шиддати, туғёнли шивирлари юрагимни сармаст этган олис йилларни эсладим. Davomini o'qish
Omon Muxtor. Shuhrat domla. Esse

Қўлимда Шуҳрат домланинг 1984 йилда олинган бир сурати… Юзида, айниқса, кўзларида шундай азоб-изтироб муҳрланганки! Ишонмаслик мумкин, ҳатто қалин тугик қошлари унинг оғир ички ҳолатини акс эттирган. Davomini o'qish
Isajon Sulton. Uzuk

Узук тақилганида ҳамма қийқириб юборарди.Йўқса, аллақачон никоҳ ўқилди, элга маълум қилинди, халқ келиб даврани тўлдириб ўтирибди, этакроқдаги тозаланган экин ерларига қурилган катта ўчоқда шўрва қайнаб, ош пишмоқда… узук тақилганида униси куёв, буниси келин бўпқолармиди? Ким билсин, одамларга шуниси маъқулроқмиди? Davomini o'qish
Munavvara. Nozli edi oqshomgi nasim

Саҳифа ўзбек ва тожик халқининг азалий дўстлигига бағишланади.
Ўн тўрт йилки, мен туғилган кунимда ундан совға оламан. Туғилган куним яқинлашса, у телефон симлари оралаб мени топади: “Дугонажон, бир кўришайлик”. Унинг бу сўзлари маъносини яхши биламан. Гоҳ уйига таклиф этади. Отасинин туғилган кунини хотирлаш учун келган Матлуба опадан ҳам совға унади. Гоҳ бирор бир кафеда кўришамиз. Бир пиёла чой устида суҳбатлашамиз. Davomini o'qish
Go’zal Ro’zieva. Ko’ngil dardi
Дераза олдида туриб ойимнинг гапини ўйлайман.Мен хоҳламасмидим унинг неварасини опичлаб юришини.Аммо,нима қилайки яримта юрагим билан бир инсоннинг бахтини ярим қилишим мумкин.Яримта юрак…Ким ўйлаб чиқарган экан шу гапни?Юрак ҳам яримта бўлиши мумкинми?Яримта юрак билан инсон яшай оладими? Бироқ…Мен яшаяпманку! Davomini o'qish
Jo’ra Fozil. Qiz bolaning baxti

Тун ойсиз, хийла қопонғй эди. Лекин Шаҳодат бувининг юзлари аллақандай нурдан мунаввар, шунча йиллардан бери бахт нималигини билмаган ҳовли масрур, шодумон оҳангларга ғарқ бўлиб борарди.. Davomini o'qish
