15 январь – Нозим Ҳикмат таваллуд топган кун
Сўзим билсанг шундайин, олтин кўмган ердайин, ёвга армон шердайин, унут бўлмас йилдайин, қорадан оқни, тўқдан очни, йиғидан кулгуни, урушдан омонликни, милтиқдан кетмонни афзал билган, овози бўғилганда бармоғи билан куйлаган, қўлига кишан тушганда юраги билан сўйлаган одам ҳақида. Davomini o'qish



Мен шеъриятни инсоннинг ўз-ўзи билан, одамлар билан, табиат билан, Худо билан руҳоний суҳбати деб биламан. Бу суҳбатга эҳтиёж қачон туғилади? Ишончим комилки, одамзод дунёга келганда бу оламнинг пок тасвири қалбига муҳрланган бўлади – ота-она, Ватан, дўстдан тортиб Яратувчигача, меҳр, муҳаббат, адолат ва ҳурликдан тортиб эътиқодгача. 





