27 март — Халқаро театр куни
«Бутун дунё театрдир», деган эди буюк Шекспир. Театр мавзусида шеър ёзмаган шоир камданкам топилса керак. Мен ҳам бу мавзуга бағишлаб кўп шеър ёзганман… Davomini o'qish
27 март — Халқаро театр куни«Бутун дунё театрдир», деган эди буюк Шекспир. Театр мавзусида шеър ёзмаган шоир камданкам топилса керак. Мен ҳам бу мавзуга бағишлаб кўп шеър ёзганман… Davomini o'qish
21 март — Ўзбекнинг буюк шоири Абдулла Орипов туғилган кун. Устозни чин дилдан қутлаймиз!Узоқ йиллар,қарайиб 18 йил нашриёт соҳасида ишлаганман. »Ёш гвардия» нашриётида бўлим мудири бўлиб ишлаган йилларим бир қатор китоб туркумларини пайдо бўлишига сабабчи бўлганимни ҳозир ҳам мақтаниб-фахрланиб айтаман. Жумладан «Машҳур кишилар ҳаёти» туркуми. Масквада ўтган асрнинг 30-йилларидан бошлаб «Жизнь замечательных людей» cерияси нашр этила бошлаганини кўпчилик яхши билади. Бу туркумда ватандошларимиздан Беруний, Ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий, Ғафур Ғулом ҳаёти ва фаолиятига бағишланган китоблар ҳам чоп қилинган эди. Аммо,бу китобларнинг асосан рус олимлари ёки адиблари ёзишганини таъкидлаб, Ўзбекистонда бу туркумда китоблар нашри йўлга қўйилмаганини эслатиб ўтмоқчиман. Davomini o'qish

Истеъдодли шоир Асқар Маҳкам сқар Махкам 1958 йил 27 ноябрда Тожикистоннинг Кофарниҳон туманида туғилган ва 2007 йилнинг 6 мартида оғир касалликдан сўнг Тошкентда оламдан кўз юмган. У том маънода салкам 30 йиллик ижодий фаолияти даврида ўзбек адабиёти ривожига улкан ҳисса қўшди. Оташқалб шоирдан «Наврўз», «Тазарру», «Таҳажжуд», «Ишқ», «Ҳақ», «Аналҳақ», «Табриз дафтари» номли китоблари шеърият мухлисларга мерос бўлиб қолди. Davomini o'qish

Бу яқин йилларда мен улуғ мутафаккир бобомиз ҳаёти ва фаолиятини ўрганишга бағишланган Шуҳрат Сирожиддиновнинг «Алишер Навоий. Манбаларнинг қиёсий-типологик,текстологик таҳлили» китобидек мукаммал илмий ишни ўқимаган эдим. Мутолаа давомида китоб узоқ йиллик меҳнат машаққати самараси сифатида дунёга келганини англадим. Davomini o'qish
Ўзбек миллати — истеъдодли миллат. Шундай экан, у ҳеч қачон кунига ярайдиган истеъдодсиз қолмайди. Истеъдодлар туғилаверади, лекин уларнинг чинакам истеъдод ёки даҳо санъаткор бўлиб етишмоқлари учун муҳит мувофиқлиги керак. Мисол учун Навоий ёки Пушкиннинг пайдо бўлиши даҳо ва тарихий зарурат уйғунлиги билан белгиланади. Бошқача айтганда, Навоий маданият ва адабиёт оламида амалга оширган буюк туркона ишлар тарих тақозо этган паллада юз берди. Пушкин, Шекспир, Қодирий, Чўлпонлар ҳақда ҳам шуни айтиш мумкин. Худди шундай, гарчи айримларининг ёшлари қирқу элликни қоралаб қолганига қарамай, бугунги кунда ҳам наср, ҳам назм бобида ярқ этиб кўзга ташланиб турган истеъдодлар бор. Davomini o'qish
Ўтмишни атоқли шоири ва файласуфи Бобораҳим Машраб қисмати ҳақида портрет-киноочерк.
«Машраб» — бадиий-ҳужжатли фильм
Сценарий муаллифи: Иброҳим Fафуров
Режиссёр: Р. Шарипжанова
Оператор: Э. Мамедов Davomini o'qish

Бу дунёда ҳеч кимни шеър ёзишга ўргатиб бўлмайди. Оллоҳ бермаган бўлса,бандаси беролмайди. Менга фейсбук ва бошқа йўллар орқали кўп ёш шоирлар ўз шеърларини юборишади. Мен баъзан нима дейишни билмай қоламан. Шеърият майдонига кириб келишга уринаётган ҳар бир ёшга менинг битта,фақат битта маслаҳатим бор: Таржима қилинг. Забардаст шоирлар шеърларини таржима қилинг. Уларнинг руҳий дунёсига киринг,оҳангларини ўрганинг. Шеърнинг мазмунини эмас, моҳиятини (рангини,оҳангини, феълини,шиддатини,қувончу ҳасратини) таржима қилинг. Бундан-да ортиқ машқ,бундан-да зарур мактаб дунёда йўқ… Davomini o'qish

Сиёсий эътиқоди учун Нозим Ҳикмат умрининг ўн уч йилини қамоқда ўтказди. Қамоқдан чиқишидан кўп ўтмай Туркия ҳукумати 49 ёшли Нозим Ҳикматни ҳарбий хизматга чақиради. Ўзига суиқасд уюштиришларидан қўрққан шоир ватанини тарк этади ва шу сабаб 50-чи йилларидан бошлаб СССРда яшай бошлайди. Аммо,у Совет Иттифоқидаям турк ўлароқ яшади. Davomini o'qish

Ёшимиз орасида 8 йиллик фарқ бўлса-да,Ҳабибулло ака билан худди ака-укадай,тенгдошдай муносабатда эдик. Биринчи китобларимиз ҳам деярли бир пайтда нашрдан чиққан эди. Ҳабибулло ака Тошкентга келганида,албатта, Шавкат Раҳмон,Усмон Азим,мени ва яна бир неч ёш шоирни топиб оларди,кейин кичкина машинасига 7-8 ёш шоирни «тиқиб» (қандай сиғардик,ҳозиргача ҳайронман) Тошкентнинг бирон бир чойхонасига олиб бориб,роса меҳмон қиларди. «Сиз — меҳмон,биз — мезбон-ку?!» — десак, табассум жилваланган жиддият билан «Менинг пулим кўп!» — деган гапни пеш қиларди.Бу гапни эшитсак ҳам чўнтагимиз ҳаминқадарлигидан хафа бўлмасдик. Чунки бу аҳвол барчамиз учун табиий эди. Davomini o'qish
3 январ — Ҳазрат Мир Алишер Навоий хотираси куни3 январь улуғ бобомиз хотирасини ёд этиш куни тарзида бугунги авлодлар учун анъанага айланишини жуда жуда истардим. Оиласи ва фарзанди бўлмаган Алишер Навоийнинг меросчилари,ҳар қадамда мақтаниб юрганимиздек,маълум маънода,унинг фарзандлари эканмиз, бобомиз хотирасини ёд этиш ва авайлаш бизнинг маънавий бурчимиз ва буюк ватандошимиз олдидаги қарзимиздир. Davomini o'qish
Бас энди, такаббур, бадқовоқ, найнов,
Ёвлар милтиғини юрмайман ўқлаб.
Қандай шоир бўлдим, ёронлар, айтинг,
Бир ғариб дўстимни қўймасам йўқлаб.
Davomini o'qish
Хуршед Даврон яке аз номдортарин шоъирон ва нависандагони муъосири ўзбек аст. Соли 1952 дар Самарқанд таваллуд шудааст. Аввалин китоби шеърҳояш соли 1979 чоп шудааст. То имрӯз зиёда аз 15 маҷмӯаи ӯ табъ расидаанд. Хуршед Даврон дар канори Рауф Парфи,Шавкат Раҳмон ва Усмон Азим аз бунёнгузорони шеъри нави Ўзбекистон маҳсӯб мешавад. Хуршед Даврон Шоири халқии Ӯзбекистон (1999).
Davomini o'qish