Шоир сифатида элга танилиб, сермашаққат ижод йўлининг анча-мунчасини босиб ўтган қаламкашнинг насрга қўл уриши хайрли бўлар экан. “Ҳаяжону завқдан бегона, Тинч дарёдай жим оқди умрим”, дея армон қилган истеъдодли шоирнинг насрий ва драматик асарлар жамланган бу китоби шоир қаламидан тўкилган наср намунасининг қудрати нечоғлик улкан бўлишини кўрсатди гўё… Davomini o'qish
Teglar: «Alpomish»
Nazar Eshonqul. Sancho & Nazar Eshonqul bilan suhbat. Video
Бахшининг уч йиллик хизматидан сўнг ҳам Санчо барибир улғаймади: йиллар фақат унинг ранги ўзгариб бораётган мўйларига, тобора ўзларининг мавжудлигини билдириб бораётган ажинларига, бу дунёни ва ўзининг соҳибига истеҳзо билан муносабатда ва муомилада бўладиган, одамларни кўришдан безиб, тобора кичрайиб бораётган кўз косаларига таъсир қилган, бу аъзоларни одамнинг пешонасига ёзган азал-абад қонунларининг қозонида қовурган, лекин кўнгли, кўзлари, гапи-ю ўзини тутиши болалигича қолганди… Davomini o'qish
Muhammad Rajab. Alpomishning qaytishi & Ulug’bek Jumayev. Endi qaytib uchraymiz, kutmagil, jonim..
Оғайнилар-ов, аввал айтганимдай, Жодирнинг ёлғиз жировиман, ҳақ дeб ёнганнинг бировиман. Омон-омон давронда, аллатовир замонда қўлимга қалам олиб, кўнглимга гоҳ сeвинч, гоҳ алам солиб, улуғ бахшиларга эргашиб, ёмонлар билан тирашиб, айтишувда кўплар билан бeллашиб, созимни созлаб, овозимни ростлаб, замонасига мослаб, халқимизнинг адо бўлмас достони “Алпомиш”га чизгилик ёздим. Нeки ёзган бўлсам, барини шу халқдан олдим, қайтариб шу халқнинг ихтиёрига солдим… Davomini o'qish
Shomirza Turdimov: “O’chmas sira donish chirog’i” & Shomirza Turdimov.Alpomish va Otabek
13 декабрь — фольклоршунос ва ёзувчи Шомирза Турдимов туғилган кун
Миф деб айтилувчи дунёқараш, тасаввур Улкан билимга туташ ана шу муқаддас битикларнинг ибтидодан интиҳосигача инсонга келган йўл-йўриқ, сабоқ ва билимнинг оқавасидир. Қандай шаклда бўлишидан қатъи назар, мифларнинг мағзида Улкан билимнинг моҳияти мужассам… Davomini o'qish
Usmon Azim. Tong otgan taraflarda. Dramatik doston
13 август – Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим таваллуд топган кун.
Бу асар, — деган эди Усмон Азим учрашувдаги суҳбатларимиздан бирида, — “Ватанни қандай севиш керак?” деган саволга менинг жавобим. Янада очиқроқ айтсам, васиятимдир. Шу сабабдан асардаги ҳар бир ҳаракат, ҳар бир сўз шу ғояга бўйсундирилган (Матлуба Фозилованинг «Усмон Азим ижодида «Алпомиш» достони мотивлари» мақоласидан). Davomini o'qish
Boqiy so’z. Folklorshunos olim To’ra Mirzayev bilan suhbat
Атоқли ўзбек олими Ҳоди Зарифнинг аниқлашича, жонли оғзаки ижро шароитларида асрлар давомида куйлаб келинаётган “Алпомиш” достони илмий доираларга 1890 йилдагина маълум бўлган. Рус шарқшуноси Е. Ф. Каль ўз кундалигида 1890 йилнинг октябрида Термиз шаҳри яқинидаги Солиҳобод қишлоғи ўзбек-қўнғирот уруғининг айнли аймоҚига мансуб бахши Омонназардан достон тинглаганлигини, у уч соатга яқин тўхтовсиз дўмбирада куйлаганлигини ёзади. Davomini o'qish
Zarvaraqlar: «Alpomish» — turkiy xalqlar merosi
Профессор Ҳасан Поксойнинг Буюк Британия илм даргоҳларида яратган дастлабки йирик асари «Алпомиш» Ўрта Осиёнинг ўзлиги рус ҳукми остида» деб номланган бўлиб, у Хартфорд шаҳрида (Коннектикут) монография туркумида 1989 йили босилиб чиққан. Davomini o'qish
Alpomish. O’zbek xalq qahramonlik dostoni
Алпомиш. Ўзбек халқ қаҳрамонлик достони. Т, «Тафаккур» нашриёти, 2014. Айтувчи: Хўшбоқ бахши Мардонақул ўғли — Ўзбекистон халқ бахшиси. Ёзиб олиб, нашрга тайёрловчи ва сўзбоши муаллифи: Тоштемир Турдиев — филология фанлари номзоди, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими. Сўнгсўз муаллифи: Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон. Нашр учун масъул: Исроил Шомиров — ”Сурхон ёшлари” газетаси бош муқаррири. (Нашр ҳақида, сўзбоши ва сўнгсўз билан мана бу саҳифада ҳам танишиш мумкин)
Alpomish. O’zbek xalq qahramonlik dostoni
Алпомиш. Ўзбек халқ қаҳрамонлик достони. Тошкент, «Тафаккур» нашриёти, 2014.335 бет
Айтувчи: Хўшбоқ бахши Мардонақул ўғли — Ўзбекистон халқ бахшиси.
Ёзиб олиб, нашрга тайёрловчи сўзбоши муаллифи: Тоштемир Турдиев — филология фанлари номзоди, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Денов туман маънавият-тарғибот бўлими раҳбари. Сўнгсўз муаллифи: Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон
Нашр учун масъул: Исроил Шомиров — ”Сурхон ёшлари” газета бош муқаррири.
«Alpomishdan aytayinmi,yoronlar?!»
Минг йил… Ўйлаб кўрилса, жуда узоқ муддат. Масаланинг бошқа бир жиҳати ҳам бор. Маълумки, бу достон халқ шаъни, ғурур, ор-номус ҳақида. Орадан қарийб минг йил ўтиб, достон ўз эгаларининг қўлига, изму ихтиёрига росмана ўтганида ҳикмат бордек. Ҳикматки, миллатни жипсликка, қудратли бўлишга даъват, чақириқ. Назаримда, алп йигит минг йил наридан туриб бугунги ўзбек бўз болаларини ор-номусли бўлишга чорлаётгандек… Davomini o'qish
Shodmonqul Salom. Mijmardagi cho’g’.
Бугунги ёшларнинг китоб ўқимаётгани ҳақдаги ёзғиришлар ўрнига эҳтимол, замонавий тарзда интернет ресурсларидан фойдаланиш керакдир. Ёмоннинг ёнида яхшининг жой олмоғи, азалий курашнинг тезликка ҳамоҳанг шаклда истеъмолга киритилиши фақатгина бизнинг фойдамизга ишлайди. Ёшларнинг талпинаётган томонидан китоб чиқса ва бу унинг истакларига мос бўлса, мақсадга мувофиқ бўлади. Ботқоқда гул унганидек, компьютер экранига термулган нигоҳлар ана шу техника бағридан илиқ нур, ҳаёт топмоғи ҳам мумкин-ку. Шу ўринда миллийни севимли қилиш, тимсолга айлантира олиш бутун зиёлилар аҳлидан катта фидоийликни кутаётганини ҳис этмоқ лозимдир (Шодмонқул Саломнинг «Думалаётган тош» мақоласидан). Davomini o'qish
Naim Karimov. «Alpomish»ning qatli om etilishi.
Бизнинг мақсадимиз ҳеч кимни ёмонотлиқ қилиш эмас, ниятимиз шуки, ҳозирги ва келажак авлод зулм системаси чинакам ижодкор ва олимлар бошига не кунларни солганини, одамларни бир-бирига ёв қилиб қўйганини билсин. Бундай даҳшатлар бошқа такрорланмасин! Тоталитар тузумнинг халқимиз ва маданиятимиз бошига солган кулфатлари ёдимиздан чиқмаслиги керак. Ва, энг муҳими, мустабид тузумнинг калтагига айланиб, улуғ сиймоларимиз ва маданий дурдоналаримиз бўйнига ташланиш иллатидан бир умрга халос бўлайлик. Davomini o'qish